islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тиббиётда суннат ва набавий дуолар ўрни

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон биздан бир инсоннинг тоби йўқ бўлса, уни ўнг қўллари билан силаб, «…изҳибил баъса»ни охиригача ўқир эдилар».

Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли байтларидан ким бемор бўлиб қолса, олдинги ривоятда келган дуони ўқиб, муборак қўлларига дам солиб, беморни силар эдилар.

«У зотнинг ўзлари хаста бўлиб, оғирлашиб қолганларида, ўзлари қиладиганга ўхшатмоқчи бўлиб қўлларидан ушладим».

Яъни, Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёдан ўтишларидан олдинги хасталикларида ётганларида мазкур дуони ўқиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қўлларига дам солиб туриб, у зотнинг ўз қўллари билан ўз баданларини силамоқчи бўлганлар.

«Шунда у зот қўлларини қўлимдан тортиб олдилар».

У зот алайҳиссалом Оиша онамизнинг ўйлаган нарсаларини юзага чиқишини хоҳламадилар. Чунки буёғи аён бўлиб қолган эди. Шунинг учун у зот бошқа ишга машғул бўлдилар:

«Эй, Аллоҳим, мени мағфират қилгин. Мени олий рафиқ ила бирга қилгин», дедилар».

Олий рафиқ, Аллоҳ таолонинг яқинидаги фаришталарнинг олий тўплами. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан собит бўлган ушбу дуонинг сабабидан Ислом адабиётида У зот вафотлари ҳақида турли истилоҳлардан кўра, рафиқи аълога интиқол қилдилар, истилоҳи афзал кўрилади.

«Кейин назар солсам, қазо қилибдилар».

Нима учун юқоридаги дуони қилишга ўтиб қолганлари шунда аён бўлди.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Қачон бир инсоннинг тоби йўқ бўлса ёки ярами, жароҳатми ориз бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам панжаларини бундоқ қилиб кўтарар ва:

«Бисмиллаҳи, турбати арзина. Бирийқати баъзина. Лиюшфа биҳи сақиймуна. Би изни Роббина», дер эдилар»[1].

Учовлари ва Насаий ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг исми ила дам солурман. Еримизнинг тупроғи ва биримизнинг туфургиси ила. У ила беморимиз шифоланиши учун. Роббимиз изни ила.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб бўлиб қолсалар, у зотга Жиброил дам солар эди:
«Бисмиллаҳи юбрийка. Ва мин кулли доин юшфийка. Ва мин кули шарри ҳасидин иза ҳасад ва шарри кулли зи айнин», дер эди».
Муслим ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг номи ила. Сени тузатадиган. Ва ҳар бир дарддан сенга шифо берадиган, ҳар бир ҳасадчининг ҳасад қилган пайтидаги ҳасади шарридан ва ҳар бир кўзи борнинг шарридан.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жиброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Бемор бўлдингми?» деди.

«Ҳа», дедилар у зот. Шунда у:

«Бисмиллаҳи урқийка. Мин кулли шайъин юъзийка. Мин шарри кулли нафсин ав айнин ҳасидин Аллоҳу яшфийка. Бисмиллаҳи урқийка», дер эди».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман. Сенга озор берадиган ҳар бир нарсадан. Ҳар бир нафс ёки кўзнинг шарридан Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман.

Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломга кирганидан буён жасадида пайдо бўлган оғриқдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Қўлингни жасадингдаги аламли жойга қўй ва уч марта, бисмиллаҳи, етти марта, аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳазиру, дегин», дедилар.

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Охирги иккисининг лафзи:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Мендаги оғриқ, мени ҳалок қилишига сал қолган эди. Бас, у зот:
«Ўшани ўнг қўлинг билан ушлагин ва етти марта, аъузу би иззатиллаҳи ва қудратиҳи мин шарри маа ажиду, дегин», дедилар.

Бас, ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ мендаги бор нарсани кетказди. Шундан буён аҳлимга ва улардан бошқаларга ҳам шуни буюраман».
Шарҳ: Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда ҳис қилаётган нарса шарридан паноҳ тилайман.

 4-курс талабаси
Махсумов Мақсуд

[1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва ҳаёт. 18 жуз. Тиб ва дам.  – Т.: Шарқ нашриёт-матбаа бирлашмаси. 2011й. – 22 б.

86750cookie-checkТиббиётда суннат ва набавий дуолар ўрни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: