islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бепул тайёрлов курси ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2019-2020 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 17-29 июнь кунлари мобайнида Тошкент ислом институтида бепул тайёрлов курси ташкил этилади.

Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2019 йилнинг 11 июнидан 15 июнигача қабул қилинади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

– паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);

– ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат нусхаси;

– 4 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги).

Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

– Ҳадис истилоҳлари;

– Ҳадис шарҳлари;

– Араб тили.

Эслатма: Тайёрлов курси иштирокчилари ётоқхона билан таъминланмайди.

Манзил: Тошкент ислом институти.

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

Тел: (0371) 227-23-47

90610cookie-checkБепул тайёрлов курси ташкил этилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: