islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Болалар жаҳлимизни чиқарганда нима қилиш керак?

Фарзандларимиз ҳаётимизга маъно беради, уларсиз жуда кўп нарсалар маъносини йўқотади. Лекин улар баъзида шундай ишлар қиладики, жаҳлимиз чиқмасдан иложимиз йўқ. Болалар тайёрлаган «кутилмаган совға»лардан бирданига ҳам кулгимиз, ҳам йиғлагимиз келади.

Жаҳлимиз чиққанида бақиришимиз ёки болаларни калтаклашимиз ҳам мумкин. Бу ишимиз нотўғри эканини ҳам жуда яхши биламиз. Ҳатто жуда босиқ одам ҳам, жаҳли чиққанида бошқа одамга айланади. Айниқса, фарзандларимизга жаҳлимизни «қўрқмасдан» кўрсатамиз. Афсуски ўйламасдан гапирилган гап ва берилган жазо ёмон асоратлар қолдириши мумкин. Жаҳл келганда ақл кетади.

Унутманг, болаларимиз хатолари, таваккаллари билан дунёни ўрганишяпти. Сизни жаҳл қилишингиз ва уларни қўрқитишингиз болаларни қўрқоқ, беқарор қилиб қўйиши мумкин. Унинг устига, сизнинг ҳаракатларингиз бор ҳолатни ҳам ўзгартира олмайди. Бу борада бир қанча ҳадислар ҳам бор:

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Сизлардан кимда-ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетди, бўлмаса ёнбошласин», дедилар”. Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган. Албатта, бу ишларнинг ғазабни сўндириши тажрибада ҳам собит бўлган.

Атийя Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилгандир. Олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса, таҳорат қилиб олсин», дедилар. Абу Довуд ривоят қилган.

Бундан ташқари ўзимизда синовдан ўтган «тезкор» маслаҳатларни ёзиб қолдирсам:

1. 10 марта Астағфируллоҳ денг, агар тинчлана олмасангиз яна ҳам кўпроқ.

2. Фарзандингиз руҳан, жисмонан шаклланиб бўлмаганини ва шу хатолар орқали ривожланаётганини эсланг.

3. Мақсадингизни унутманг. Бўлар иш бўлди, эндиги мақсад болаларга қаерда қандай хато қилганини тушунтириш, жаҳл қилиб, бақириб фақат ҳурмат ва ишончни йўқотиб қўйишимиз мумкин.

Энди эса, тинчланиб, фарзандингиз билан суҳбатлашиб, воқеани муҳокама қилинг ҳамда фарзандингизга бундай иш қилиш мумкин эмаслигини ёки нотўғри эканлигини тушунтиринг.

Манбааhttp://Muslima ona kundaligi

94400cookie-checkБолалар жаҳлимизни чиқарганда нима қилиш керак?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: