“Биз “Араб тили” ўқув курси 6-давра тингловчилари 3 ой мобайнида Аллоҳ таолонинг марҳамати ила муқаддас Қуръони каримни ўқишга муяссар бўлганимиздан беҳад бахтиёрмиз. Бизга бу шароитни яратиб берган Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбарияти ва ташкилотчиларига чексиз хурмат ва миннатдoрчилигимизни билдирамиз.
Каломуллоҳга нисбатан қалбимизда муҳаббат уйғотган, уни тафаккур ила ўқишни ўргатган, ўзининг беминнат илм маърифати, сабр-тоқати, таълим тадқиқоти ва юксак инсоний фазилатлари ила дарс берган устозимиз Аҳмадхон Рашидовга юксак ташаккур изҳор этамиз. Аллоҳ таолодан уларни икки дунё саодатига сазовор бўлишларини тилаб қоламиз.
Ҳар бир эзгу ишнинг пойдевори илм ва маънавият бўлганлиги сабабли, халқимизнинг тинч-фаровон келажаги, маънавият ва маърифатининг юксак ривожи учун бундай илм даргоҳлари ва тажрибали-малакали устозларнинг кўпайишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз. Биз каби талабаларга муқаддас илм ўргатишдек хайрли ишни ташкиллаштирда муносиб хизмат қилган инсонларни ҳамда институтнинг Ўқув-услубий бўлим услубчиси Баҳодирхонов Усмонхонни доимо Аллоҳ таолонинг ҳифзи ҳимоясида бўлишларини тилаб қоламиз.
Чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила 6-давра тингловчилари