Биз “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси 4-давра тингловчилари 3 ой мобайнида “Қуръонни қалбимизга жо айлаб” уни ўқий олиш бахтига муяссар бўлдик, бунинг учун Аллоҳимга беҳисоб ҳамд ва санолар бўлсин.
Илм олишимиз учун бизга барча шарт шароитлар яратиб берган институт раҳбарияти, ўқув услубий бўлим услубчиси Усмонхон Баходирхоновга ўз миннатдoрчилигимизни билдирамиз. Устозимиз Исматуллаев Абдуманнон қори аканинг илм ўргатиш услуби, сабр-тоқати, ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашиши, олий даражадаги одоб-аҳлоқи, юксак инсоний фазилатлари, чуқур билимлари билан муқаддас Қуръони каримга бўлган меҳримизни зиёда қилди. Устозимизга ўзимизнинг юксак миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шундай устозлар борлигидан фахрланамиз. Бизларни “Толиби илм”, деб номланган карвонга кўшган даргоҳни файзини янада юксалишини, устозларга келажак авлодни тарбиялашдек қийин ишларида сабр-тоқат тилаб ҳамиша Аллоҳнинг ҳифзи ҳимоясида бўлишларини тилаймиз. Ҳурмат ва эҳтиром ила 4-давра тингловчиси Таджибаева Офтобхон.
Ассалому алайкум, килаетган хайрли ишларизга аллох куч кувват сабр берсин. Ман хам курьони каримни укиб урганмокчиман, навбатга канчада муддатда келаяпти
Ассалому алайкум. Мурожаат учун телефон: (0371) 227-42-37
Ассалому алайкум. Ҳа, Тошкент ислом институтида Араб тили, Қуръони карим ва тажвид фанларидан 3 ойлик ўқув курслари мавжуд.
Ўқув курсларида ўқиш учун рўйхатга олиш ҳафтанинг ҳар шанба куни бўлиб ўтади.
Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ўрта мактабни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат 11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус таълим муассасаси дипломига эга бўлган ҳамда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.
Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (086-У-шакл);
– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
– 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
– яшаш жойидан маълумотнома;
Мурожаат учун телефон: (0371) 227-42-37;