Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида сентябрь – “Маънавият асослари” фани ойлиги доирасида “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан институтнинг Модуль тизимида таълим олаётган “501”, “502” гуруҳ талабалари учун пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” мажмуасига экскурсия ташкил этилди. Дастлаб, талабаларга Тошкент ислом институтининг асосий биноси билан яқиндан таништирилди. Сўнгра талабалар “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилди ва у ерда абадий қўним топган барча аждодларимиз тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, талабалар мажмуа таркибидаги “Мўйи Муборак” ва “Бароқхон” мадрасаларининг тарихи ҳамда мустақиллик йилларида ушбу масканда амалга оширилган беқиёс бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги биноси ҳақида турли маълумотларга эга бўлдилар. Шарқ меъморчилигининг ноёб анъаналарини ўзида мужассам этган “Ҳазрати Имом” мажмуаси талабаларда катта таассурот қолдирди.

“Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири
М.Баймиров