islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!”

Ақидапараст оқимлар ёшларни, меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот қилиш каби усуллар фойдаланмоқдалар.

Айниқса, интернет тармоғида террористик ташкилотлар тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб бораётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатлардан мусулмон ёшлар “ҳижрат” ва “жиҳод”да иштирок этиш учун турли давлатлар ҳудудига бориб қўшилаётгани сир эмас.

Афсуски, экстремистик оқимлар ўзларини дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ҳисоблайди. Ёшлар уруш бўлаётган ҳудудларда инсонларга қарши жиноятлар содир этилаётганини англамоғи лозим.

Мутаассиб оқимлар “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”, “такфир” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва яқинларининг бағридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган мамлакатларга жўнатиб, жангарига айлантиришни мақсад қилганлар.

Аллоҳ таоло Қуръон каримда:

أَنۡ أَقِيمُواْ ٱلدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُواْ فِيهِۚ

“Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!” (Шўро,13).

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзингизга жамоатни лозим тутинг. Ундан ажралишдан эҳтиёт бўлинг. Чунки шайтон ёлғиз киши билан бирга бўлур. У икки кишидан олисроқ бўлур. Ким жаннатнинг ўртасини истаса, бас жамоатни лозим тутсин”, дедилар (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

 

Муҳаммадсобир Иминов,

ТИИ Модуль таълим тизими талабаси,

Андижон вилояти “Ҳазрат Умар”

жоме масжиди имом-хатиби

331590cookie-check“Фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: