islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ғарибий ҳазратлари авлодларидан ҳадя

Ўтган асрда юртимизда яшаб ижод қилган уламолардан бири Шайх Назруллоҳхон Эшон Ғарибий ҳазратларининг авлодлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига 5 турдаги, жами 75 та китоб ҳадя қилишди:

  1. “Саҳиҳи муслим шарҳи” – 15 дона;
  2. “Сунани Термизий шарҳи” – 15 дона;
  3. “Мишкотул масобеҳ шарҳи” – 15 дона;
  4. “Риёзус солиҳин шарҳи” – 15 дона;
  5. “Ҳидоя шарҳи” – 15 дона.

Шайх Назруллоҳхон Эшон Ғарибий ҳазратлари кежажак авлодга бир неча асарлар ёзиб қолдирган. Жумладан, Сирожиддин Ўшийнинг “Бадъул амолий” асарига ёзган манзумаси халқимиз ўртасида машҳур бўлиб, ундан талабалар ва соҳа мутахассислари истифода қилиб келмоқдалар. Аллоҳ таоло Шайх Назруллоҳхон Эшон Ғарибий ҳазратларининг авлодлари томонидан қилинган ҳадяларни қабул айласин охиратларига захира қилсин!

 

Илмий ишлар ва фан бўйича

проректор С.Примов

419770cookie-checkҒарибий ҳазратлари авлодларидан ҳадя

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: