islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Саломлашиш одоби ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кирмассиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунча, мўмин бўлмассиз. Сизни агар (амал) қилсангиз, бир-бирингизни яхши кўргизадиган ишга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг тарқатинг», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилганлар. Бу ҳадиси шарифда саломлашишнинг улкан аҳамияти баён этилмоқда. Салом бериш билан бошланадиган хайрли ишнинг охири жаннатга кириш билан ниҳояланиши айтилмоқда. Ўзаро бир-бирлари билан саломлашиб юрган кишилар бир-бирларига муҳаббат ҳосил қиладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган кишилар эса мўмин бўладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган мўминлар эса жаннатга кирадилар. Шунинг ўзидан ҳам саломнинг қанчалар аҳамиятли нарса эканини билиб олсак бўлади. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Ассалому алайкум», деди. У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўнта», дедилар. Кейин бошқа бири келиб: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», деди. У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди. Сўнгра у зот: «Йигирмата», дедилар. Кейин бошқа бири келиб: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ», деди. У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди. Сўнгра у зот: «Ўттизта», дедилар». Шарҳ: Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликни тўлиқ қайтарган кишилар савобни тўлиқ олишлари келиб чиқади. Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб, тўлиқ салом берсин. “Ҳадис ва ҳаёт” китобидан Манба 1 266

Юртга садоқат ҳисси

Бу муқаддас Ватанни асраб-авайлаш, ҳар қандай ёт ғоя ва хуружлардан ҳимоя қилиш барча юртдошларимиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Негаки, Ватанни меҳрибон ва ғамхўр онага қиёслашади. Бу курраи заминда ўз волидасига маломат тоши отадиган, хиёнат қиладиган киши топилмаса керак, албатта. Биз шу юртда туғилдик, униб-ўсдик, вояга етдик, илму маърифат ўргандик ва асосийси – тинч-осуда умргузаронлик қилмоқдамиз. Бунинг учун аввало Яратганга шукрлар бўлсин. Ҳар биримиз ҳам фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, маънан баркамол, жисмонан бақувват ва соғлом бўлиб вояга етишини орзу қиламиз. Ардоқлаб вояга етказган, оқ ювиб, оқ тараб, меҳр тафтини берган, ғамхўрлик кўрсатган жонажон Ўзбекистонимиз ҳақида ёш авлодга кенг тушунча, чуқур билим бериш, Ватанга садоқат, унинг шаънини юксакка кўтариш, буюклар авлоди эканимиздан фахр-ифтихор ҳиссини туйиш, ёш авлодни ҳақиқий ватанпарвар қилиб тарбиялашга барчамиз бирдек масъулмиз. Юртимиз сарҳадларининг ҳар бир қаричини ардоқлайдиган, керак бўлса жонини қалқон қиладиган, миллий бойлиги, меҳнатсевар халқи ва қўлга киритаётган ютуқларидан фахрланадиган авлодларни тарбиялашимиз керак. Бугунги кунда юртимиз келажаги бўлмиш ёшларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиб, улар камоли учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Фарзандларимизнинг таълим ва тарбия олиши уларнинг эртанги кунда қандай бўлиши боғлиқ. Шундай экан, аввало илму маърифатга шайдо бўлайлик. Билим манбаи бўлмиш китобларга меҳр қўяйлик. Келажакнинг мустаҳкам пойдеворини қуришда, юртга садоқатли, жонкуяр кадрларни етиштиришда жон-жаҳдимиз ва бор имкониятимиз билан ҳаракат қилсак, кўзлаган мақсадимизга албатта етамиз. Махсус сиртқи бўлим 1-курс талабаси Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Эркин Қудратов 1 188

Аёллар ҳунар ўрганиши шартми?

Хотин-қизларнинг касб-ҳунар билан шуғулланишлари шариатда на ҳаром қилинган ва на ман этилган, балки ижозат берилган марғуб амаллардан бўлиб, динимизда аёлларга бўлган юксак ҳурмат–эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Ислом динигина аёлларнинг ҳаққини ўз ўрнига қўйди, поймол этилган ҳурматини тиклади, жамиятда муносиб ўрин ажратди, уларга нисбатан хушмуомала ва мулойим муносабатда бўлишга чақирди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қатор ҳадисларида аёлларни қадрлаш борасида умматга қимматли кўрсатмалар берилган. Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Зубайр менга уйланганида унинг моли ҳам, қули ҳам ёки бирор нарсаси ҳам йўқ эди. Фақатгина минадиган оти бор эди холос. Мен унинг отини боқардим, ем-хашак, сув берардим. Унга керакли бошқа ишларни ҳам қилардим. Шу билан бирга, тери ошлаб тикардим, хамир қорардим, нон ёпардим. Уч фарсахлик масофадан бошимда шох-шабба кўтариб келардим…» (Бухорий ривояти). Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг қўли узунингиз (вафотимдан кейин) менга тез етишадиганингиздир», – дедилар. Биз аёллар қўлларимизни ўлчай бошладик. (Кейин билсак,) у Зайнаб бинти Жаҳш экан (Чунки у ҳаммамиздан олдин вафот этди). У қўли билан меҳнат қилиб, хайр-эҳсон тарқатарди» (Муслим ривояти). Бу ерда қўлнинг узунлиги мажозий бўлиб, аслида кўп садақа ва хайр-эҳсон қилиш маъносидадир. Ҳаммамизга маълумки, Зайнаб онамиз тери ошлаб сотар ва ишлаб топган маблағидан маълум қисмини фақиру мискинларга, бева-бечораларга ва етим-есирларга улашиб чиқардилар. Фотима онамиз ёрғучоқда ун чиқаришда ҳазрати Алига ёрдам берганлар. Рисолат мактаби таълимини олган аёллар эркаклар қатори меҳнат қилиб, рўзғор ишларида уларга ёрдам беришган ва шу билан Аллоҳнинг розилигига ҳам эришишган. Улардан андоза олган момоларимиз ҳам урчуқ йигирган, гилам тўқиган, кийим-кечак тикиб сотган, доялик қилган. Уруш даврида фронт ортида хизмат этган, ярадорларни даволаган, мева-сабзавот етиштирган, завод ва фабрикаларда ишлаган, трактор ҳайдаган, ер чопган, мол боққан… Демоқчимизки, аёл зоти таълим олишга, меҳнат қилишга ҳақли. Баъзилар ўйлаганидек аёл киши чўри эмас, балки жамиятнинг барча жабҳасида эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлган она, жуфти ҳалол, опа-сингил, амма-ю хола ҳамда меҳрибон қизларимиздир. Тошкент ислом институти  Махсус сиртқи бўлим талабаси Эркин Қудратов 1 048

Миср Бош имомининг Ўзбекистонга ташрифи тарихий муҳим воқеа бўлди

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасида бўлиб ўтган брифингда шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибнинг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси, элчи Абдураҳмон Муса Миср бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи тарихий муҳим воқеа бўлганини таъқидлади, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. – Миср бош имоми анчадан бери ислом илмий ва маданий меросининг рамзи бўлмиш Ўзбекистонга ташриф буюриш, бу ердаги кенг миқёсдаги ислоҳотларга шахсан гувоҳ бўлишни мақсад қилиб юрган эдилар. Бош имомнинг Ўзбекистонга ташриф дастури расмий учрашувлар ва воқеаларга жуда бой бўлди. Ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Бош вазир Абдулла Арипов, Диний ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Абу Райхон ал-Беруний номидаги шарқшунослик институти фаолияти билан яқиндан танишди, бу ерда ушбу таълим ва илмий муассасалар билан келгуси ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзоланди. 936

Расулга муҳаббат

Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан шу кунларда Рабийъул аввал ойи бошимизга соябон бўлиб турибди, эзгулик шаббодалари ҳамда вужудимизни майин чулғаётган муҳаммадий ифорларни олиб келган бу ой инсоният тарихидаги энг буюк санани, энг буюк воқеани ёдимизга солмоқда. У ҳам бўлса, икки жаҳон сарвари, Одам боласининг саййиди, арабу ажамнинг улуғи бўлган Муҳаммад алайҳиссаломнинг дунёга келишларидир. Бу шундай оламшумул воқеа-ки, у тарих оқимини ўзгартириб юборди. Инсониятни жаҳолат зулматларидан маърифат ва ҳақиқат нурига олиб чиқди. Мавлиди шарифни бутун ер юзида мусулмон аҳли бирдек муносиб нишонлаш мақсадида, турли хил тадбир ва маросимлар ташкил қилишмоқда. Шу анъанага мувофиқ, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талаба қизлари ўртасида “Сийрат ва ислом тарихи” фан ойлиги муносабати билан “Расулга муҳаббат” мавзусида синф хоналарини байрам шукуҳи асосида безаш мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақани баҳолашда Дин ишлари бўйича қўмита Диний маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Рустамов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи С.Шерхонов ва Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров иштирок этдилар. Мазкур беллашув тўрт шарт: Безакларни мавзуга оидлиги; 2. Ғояларнинг креативлиги; 3. Қўл меҳнатидан фойдаланганлиги; 4. Шарҳлашдаги моҳирлик бўйича баҳоландилар. Танлов натижаларига кўра олий ўринни 303-гуруҳ, 1-ўринни 208-гуруҳ, 2-ўринни 209 ва 3-ўринни 103-гуруҳларнинг талаба қизлари эгаллашди. Ғолиблар жорий йилнинг 29 ноябрь куни талаба қизлар иштирокида бўлиб ўтадиган “Муборак мавлид” байрам тадбирида Тошкент ислом институти томонидан тақдирланади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 972
1 1 369 1 370 1 371 1 372 1 373 1 556