Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан чиқарди. Комиссия 28 апрель куни эълон қилган ҳисоботида АҚШ Давлат департаментига Ўзбекистонни «махсус кузатувдаги давлатлар» рўйхатига ўтказишни тавсия этган. Комиссия ҳисоботида Ўзбекистон 2019 йил давомида диний соҳада амалга оширган ўзгаришлар эътироф этилиб, айниқса «Жаслиқ» қамоқхонасининг ёпилгани алоҳида таъкидлаб ўтилган. «Ўзбекистон ҳукумати диний соҳага оид муаммоли қонунларни қайта кўриб чиқиши (ҳукумат шундай қилишни ваъда қилган) ва ҳибсда ушлаб турилганлар...Read More