Президентнинг 13.09.2017 йилдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори имзоланган эди. Шу муносбат билан жорий йилнинг 13 март куни ТИИ да «Ахборот ресурсмаркази» ташкилотчилигида «Янги аср авлоди» нашриёт матбааси томонидан китоб савдо ярмаркаси бўлиб ўтди. ТИИ матбуот хизматиRead More
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу баъзи кечаларда ёр-дўстларидан бирортасини эслаб, хотирларди ва ўзига-ўзи: “Бунча узун бўлмаса бу тун?!” дер эди. Тонг отгач, бомдод намозини ўқиши билан ўша дўстининг олдига кетар, учрашишганда эса уни бағрига босиб кўришарди. Ушбу хабарни имом Аҳмад ва Ибн Абид-дунё роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг нуқул битта кийимни ҳадеб киявериши одамларни ажаблантирди ва у кишига бу ҳақда гапиришди. Шунда У зот: “Менга буни...Read More
“Қозиюл-қузот” тахаллусини олган машҳур қози, аллома, муфассир Имом Байзовийнинг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Абулқосим Умар ибн Муҳаммад Алий Байзовий Шерозий Шофеъийдир. Куняси Абулхайр бўлган. Баъзи уламолар Абу Саъийд деб ҳам айтишган. Носируддин тахаллуси билан машҳур бўлган. У зот Шероз яқинидаги Байзо шаҳрида таваллуд топганлар. Имомнинг нисбатлари ҳам ўша шаҳарга берилган. Олимнинг таваллуд топган санаси тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Имом Байзовийнинг туғилган йиллари борасида айтилган таҳминларнинг аксари ҳижрий еттинчи асрнинг бошларини...Read More
Маълумки 2019 йилда Ўзбекистон делегациясининг Миср давлатига сафари чоғида Ал-Азҳар мажмуаси билан имзоланган “Йўл харитаси”га мувофиқ ҳар йили ўзбекистонлик имом-хатиблар Мисрда икки ойлик малака ошириш курсларида таҳсил олиши белгиланган эди. Жорий йилнинг март ойи аввалида мазкур дастур доирасида имом-хатибларимизнинг илк гуруҳи Мисрга йўл олдилар. Ҳозирда улар Ал-Азҳар халкаро ислом академияси қошидаги имомлар, даъватчилар ва фатво тадқиқотчилари малакасини ошириш институтида дарсларни бошлаб юбордилар. Тингловчиларга фиқҳ, мусталаҳул ҳадис, усулул фиқҳ, фуруъл фиқҳ,...Read More
Иймон ҳақида қисқа бўлсада, тўғри маълумотга эга бўлиш ҳар бир мусулмонга вожиб бўлади. Айниқса, бидъатчи оқимлар кўпайган бугунги давр авлоди бу ҳақда яхши билимга эга бўлиши янада муаккаддир. Барчамизга маълумки, ижтимоий тармоқларда мусулмонларни гуноҳ сабабли кофирга чиқариб, куфр тамғасини ёпиштиришни одат қилганлар оз эмас. Ўшаларнинг аксари Иймон ва унинг асл маҳалли ҳақида тўғри маълумотга эга бўлмаган жоҳиллардир. Иймон нима ва у қаерда бўлади? Иймон бу аҳли сунна вал-жамоа муҳаққиқларининг жумҳурига...Read More