islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари – отинойилар томонидан аҳоли ўртасида ижтимоий ва маънавий барқарорликни таъминлаш, жамиятда аёлларнинг тутган ўрни ва мавқеи, аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича турли тадбирлар ўтказилмоқда. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 10 март куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Отинойиларнинг жамиятдаги роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти бош имом-хатибининг аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Имомова ташриф буюрди....
Read More
2020 йил 10 март куни Тошкент ислом институтига Туркиянинг Муҳаммад Фотиҳ Султон университети ўқитувчиси, мотуридийшунос олим, доктор Аҳмад Саъд  Даманҳурий ташриф буюрди. Институтнинг устоз ва талабалари билан учрашиб, суҳбат ташкил қилинди. Олим суҳбат давомида имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари, устоз ва шогирдлари, илмий фаолиятлари ҳақида батафсил маълумот бериб, Мотуридийлик эътиқодий мазҳаби келиб чиқиши, ривожланиб бориши ҳақида қимматли маълумотлар берди. Жумладан олим ўз маърузасида “Мотуридий Афлотундан кейинги иккинчи файласуф” деган фикрни...
Read More
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Туркиянинг Муҳаммад Фотиҳ Султон университети ўқитувчиси, мотуридийшунос олим, доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий томонидан “Маҳорат дарси” ташкил этилди. “Мотуридия таълимоти ва замонавий тараққиёт” мавзусида ўтказилган маҳорат дарсларида Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар мутасадди ходимлари иштирок этди. Кейинги йилларда юртимизда муқаддас ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ алломалар ҳаёти ва фаолияти, уларнинг...
Read More
Жорий йилнинг 7 март  куни Тошкент ислом институтида “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” фанидан ташкил этилган махсус курс бўйича “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси М.Хомидов  401,403 гуруҳ талабалари учун “Юртимиз ва дунё уламолари мурожаати: Ислом динида мутаассиблик, террор ва экстремизмга мутлақо ўрин йўқ!” мавзусида маъруза қилиб берди.  Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Баймиров Муслим
Read More
Ислом дини инсонларга илми орқали ўрнак бўлишга чақиради. Комилликка олиб борувчи илмни ўрганиб, уни амали ила фазлатли қилиш улуғлар йўлидир. “Олимнинг сиёҳи ғозийнинг қонидан афзалдир”, деган ҳикмат бор. Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Илм мол-дунёдан яхшидир. Илм сени қўриқлайди. Мол-дунёни эса сен қўриқлайсан. Илм – ҳукм қилувчидир, молнинг устидан эса ҳукм қилинади. Мол йиғувчилар ўтиб кетдилар. Илм тўплагувчилар эса боқий қоладилар. Ўзлари орамизда йўқ бўлсалар-да, шахслари қалбларда мавжуддир». (Адабу дунё вад-дин)....
Read More
1 1 102 1 103 1 104 1 105 1 106 1 556