Жорий йилнинг 7 март куни Тошкент ислом институтида “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” фанидан ташкил этилган махсус курс бўйича “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси М.Хомидов 401,403 гуруҳ талабалари учун “Юртимиз ва дунё уламолари мурожаати: Ислом динида мутаассиблик, террор ва экстремизмга мутлақо ўрин йўқ!” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Баймиров Муслим 455
Ислом дини инсонларга илми орқали ўрнак бўлишга чақиради. Комилликка олиб борувчи илмни ўрганиб, уни амали ила фазлатли қилиш улуғлар йўлидир. “Олимнинг сиёҳи ғозийнинг қонидан афзалдир”, деган ҳикмат бор. Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Илм мол-дунёдан яхшидир. Илм сени қўриқлайди. Мол-дунёни эса сен қўриқлайсан. Илм – ҳукм қилувчидир, молнинг устидан эса ҳукм қилинади. Мол йиғувчилар ўтиб кетдилар. Илм тўплагувчилар эса боқий қоладилар. Ўзлари орамизда йўқ бўлсалар-да, шахслари қалбларда мавжуддир». (Адабу дунё вад-дин). Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу талаба ёшларни кўрганда бундай дер эканлар: «Марҳабо, эй ҳикмат булоқлари, зулмат чироқлари, кийими эски-ю қалби янгилар, уйларнинг маҳбуслари ва ҳар бир қабиланинг райҳонлари». («Жомеу баёнил илми ва фазлиҳ») Яъни илм талаби билан машғул бўлиш, дарс ва мубоҳаса учун уйда ўтириш уларнинг энг асосий сифатларидандир. Илм излаш янги кийимларни кийишдан, тенгдошлари каби кўчаларда сайр-саёҳат қилишдан уларни тўсиб туради. Умар розияллоҳу анҳу яна дедилар: «Эй, инсонлар, илмни маҳкам ушланглар. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳунинг яхши кўрадиган ридоси бор. Ким илмнинг бир бобини ўрганса, Аллоҳ унга ўз ридосини кийдиради.». Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир масалани ўрганишим менга кечаси билан намоз ўқишимдан яхшироқдир». («ўша манба»). Ҳасан Басрий айтадилар: «Илмнинг биронта бобини ўрганиб, сўнг уни бир мусулмонга ўргатишим менга дунёнинг ҳаммаси Аллоҳ йўлида меники бўлишидан яхшироқдир» (Ал-мажмуъ,шарҳу муҳаззаб). Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Фарз ибодатларидан кейин илм талаб қилишдан афзалроқ нарса йўқ». Имом Аҳмад ва Ибн Абдул Барр ривоят қилади: “Умар розияллоҳу анҳу: «Илмни ўрганинглар ва ўргатинглар. Унинг учун виқор ва сокинликни ҳам ўрганинглар. Ўзингиз таълим олган ва таълим берган кишига тавозели бўлинг. Уламонинг жаббори бўлманг. Жаҳлингиз илмингиз ила қоим бўлмайди», деди». Инсон бир нарсани талаб қилар экан, албатга, унинг фазилатини билмоғи шарт, акс ҳолда ундан кўзланган мақсад рўёбга чиқмайди. Шу мақсадда, ТИИнинг ўқув ва услубий ишлар бўлим бошлиғи Ш.Шаджаллов ва утоз Ҳ.Нурбоевлар иштирокида махсус сиртқи бўлим талабаларига «Илмнинг фазли амал билан бўлади» борасида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда илм, унинг фазилати, институт ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилиш, шартнома тўловлари ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, таълим масалаларида юзага келган саволларга жавоблар берилди. ТИИ матбуот хизмати 500
Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент ислом институтида “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси катта ўқитувчиси Авазбек Ғаниев “Жанубий Шарқий Осиё минтақаси мамлакатлари мусулмонларининг ҳаёт тарзи ва урф одатлари” мавзусида 101, 102, 104, 105 гуруҳ талабаларига маъруза қилиб берди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов 535
Етук кадрларни тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, илмий фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳозирги замон талаби ҳисобланади. Халқаро стандартларга мос тарзда профессор-ўқитувчиларимиз иштирокида семинарлар, миллий модул таълими, қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиб келинмоқда. Зеро, муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Бу ҳали бугунги эҳтиёж, замон талаби, ислоҳотлар шиддатига мос кадрларни тарбиялашимиз керак. Бу масала бизнинг келажагимиз, бизнинг эртанги кунимиз”, – деган сўзлари бежиз эмас албатта. Шу мақсадда 6 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири С.Шерхонов, Ҳуқуқшунослик бўлими мудири И.Марданов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров ва Ўқув ва услубий бўлими бошлиғи Ш.Шаджалилов иштирокида 2-давра 1-курс талабаларига “Диний соҳада илғор кадрлар мамлакатимизга керак” мавзуида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда бир қатор масалалар хусусан, кадрлар соҳавий малакасини ошириш, диний билим, хорижий тиллар ва тажрибаларни пухта ўрганиши учун етарли даражада шарт-шароитлар яратиб берилаётгани эслатиб ўтилди. Шунингдек, миллий модел ҳисобланган тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бири ҳисобланган диний соҳа вакили ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни замон талабларига жавоб берадиган даражада ташкил этилаётгани, бундан эса фақат таълим олувчиларнинг юксак тайёргарлилик даражаси, малакаси, маданий ва маънавий-ахлоқий савиясининг сифатига нисбатан қўйиладиган зарур талабларни белгилаб берувчи таълим стандатларига жавоб бера олиши керак эканлиги, ўз устида кўп ишлаш, институтнинг ички тартиб қоидаларига риоя қилиш кераклиги, шунингдек, таълим учун тўсиқ бўлаётган муаммолар, уларни ислоҳ қилишнинг омиллари ҳақида тавсиялар берилди. Бундан ташқари касб малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Дарҳақиқат, бундай эътибор яқин келажакда ўз самарасини беради. Зеро, диний соҳада жадал ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда аждодларимиз анъана ва хориж тажрибасини мувоқлаштирган ҳолдаги мос илғор кадрлар мамлакатимизга ҳар қачон муҳим. ТИИ матбуот хизмати 524
Оналарнинг оёғи остидадур, Равзаи жаннату жинон боғи, Равза боғи висолин истасанг, Бўл онанинг оёғи туфроғи. Ватанимиз мустақилликка эришгандан кейин хотин-қизлар, она-бола ва ёш оилаларга катта эътибор берила бошлади. Ёш авлод соғлом ўсиши, оналар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг шароитлар яратилди. Бўлажак она бўлмиш қизларимиз руҳан ва жисмонан бақувват бўлиб улғайишлари муносиб авлод бўлишлари йўлида бебаҳо қадриятларимиз ҳаётда татбиқ этиш изчил давом этмоқда. Жумладан, анъанага айланиб қолган, ҳар бир йилни юртбошимиз томонларидан бир ном билан номлаш, масалан, 1998 йилнинг “Оила йили”, 1999 йилнинг “Аёллар йили”, 2000 йилнинг “Оналар ва болалар йили” ҳамда 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши, авваламбор, оилага, қолаверса, аёлларга бўлган эътиборнинг ажойиб намунаси десак бўлади. Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Жаннат оналар оёғи остидадур” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда “Тикланиш” маҳалласи яраштирув комиссияси раиси Набиева Азизахон Маннаповна меҳмон бўлди. Азизахон опа талаба қизларимизни жамият олдидаги улкан масъулияти билан бирга, ҳар бир оиланинг энг азиз аъзоси шарафини ҳимоя қилиш кераклигини айтиб: “Жамиятнинг деярли ярмини аёллар ташкил этар экан, ҳаётдаги турмуш-юмушлари ва ташвишларининг аксарияти улар зиммасидадир. Ислом таълимотида оилали аёлнинг зиммасида қатор вазифалар юклатилиши баробарида, оилада у ўз ҳақ-ҳуқуқига ҳам эга экани айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор?” деб сўрашганда: “Еганингизда уни ҳам едиришингиз, кийганингизда уни ҳам кийдиришингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда ўринни бошқа қилиб ётишингиз унинг ҳақларидир”, деганлар. Аёлларга ҳар қанча имконият ва ҳуқуқ берилмасин, улар ҳар қанча улуғ мақомларга эришмасинлар, агар болаларига яхши тарбия бермасалар, уларга ўзини, миллатини, динини, Ватанини билдириб, севдирмасалар, оналик, аёллик ҳақиқни адо этмаган бўлишади. Аёл киши жамиятнинг ажралмас бир бўлаги экан, у ижтимоий ҳаётда ўз мавқеига эга бўлиб, илм олишга, касб-ҳунар қилишга ҳақлидир. Шунга кўра бугунги куннинг аёли ҳам унга берилган ҳақ-ҳуқуқлардан оқилона фойдаланиш билан бир қаторда, аёллик иффатини сақлаб, ўз шаънига доғ туширмасликка ҳаракат қилиши лозим”. Суҳбат ўта қизғин савол-жавобларга бой бўлиб, Азизахон опа қўлларини дуога очиб, Яратгандан оила, фарзанд ва жамият соҳиби, масъулият соҳиби бўлган барча талаба қизларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик беришини сўраб дуолар қилди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 563