Бугун, 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрдилар. Сафар давомида Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюриш, аҳоли билан учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиш, вилоятда истиқомат қилаётган боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оила хонадонларидан хабар олиш, шунингдек, вилоят имом-хатиблари билан соҳада...Read More
Диний экстремизм йигирманчи аср охири ва йигирма биринчи аср бошларидаги энг хатарли оғриқ нуқталардан бири бўлиб турмоқда. Бутун жаҳон афкор оммаси бунга қарши бор имкониятларни ишга солмоқдалар. Хусусан, юртимизда ҳам муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда. Бу чора-тадбирларда асосий эътибор ҳушёрликка ва ёшлар тарбиясига қаратилмоқда. Маълумки, юртимиз аҳолисининг асосий қисми мусулмонларни ташкил қилади. Мусулмонлар қадимдан, Исломнинг аввалидан барча раҳнамоларга одоб билан қулоқ солган ва уларга эргашган. Шунинг учун ҳар қандай...Read More
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Устоз Қудратуллоҳ домла Сидиқметовнинг 2020 йил 11 март куни 603 гуруҳ талабаларига Ақоид фанидан “Иймоннинг таърифи ва рукни” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Очиқ дарсни Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов ва кафедра устозлари Ф.Жўраев, Ҳ.Жўрабоев, М.Жўраев, А.Ғофуров, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири А.Тошпўлатов ва кафедра ўқитувчиси Ю.Абдурахимов,...Read More
Бундан беш йил аввал 2015 йил, 10 март куни. Ислом оламида ўз мавқеига эга бўлган етук аллома, кўплаб шогирдлар етиштирган буюк олим, бутун умрини илмга бахшида этган ва илм улашишга бағишлаган, уммат ғамида яшаб ўтган, кўплаб асарлар ва илмий мерос қолдириб кетган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини эсламасликнинг иложи йўқ, албатта. Шу куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилдилар. Шу ўринда...Read More