islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Қуръон илмлари мавзулари орасида маккий ва маданий суралар баҳси катта ва муҳим мавзулардан бўлиб, ҳатто баъзи уламолар улар ҳақида алоҳида китоблар ҳам битишган. Абулқосим Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳабиб ан-Найсобурий (ваф. 406/1016 й.) “Ат-Танбеҳ аъла фазл улум ал-Қуръон” (Қуръон илмлари фазилати борасида эслатма) китобида: “Қуръон илмларининг катта мавзулари сирасига нозил бўлиш ва унинг сабаблари илми, Макка ва Мадинада нозил бўлган суралар тартиби, Маккада нозил бўлиб, ҳукми маданий бўлган оятлар, Мадинада...
Read More
Аввалроқ, 2 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида зиёрат туризмини ташкил этиш бўйича қилинаётган ишларни жадаллашлатириш мақсадида, давлат ташкилотлари ва етакчи сайёҳлик фирмалари иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилиб, унда зиёрат туризми ассоциация ташкил этиш бўйича таклифлар билдирган эди.  Туризм, айниқса, зиёрат туризми соҳасини ривожлантиришда хорижлик мутахассисларни жалб этиш, хориж тажрибасини ўрганиш ушбу соҳани тараққий топишида муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25-26 октябрь кунлари Туркия...
Read More
Аллоҳ таоло тақводор инсонлар ҳақида шундай марҳамат қилади: “Улар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-садақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар.” ( Оли Имрон сураси 134-оят). Яъни тақводор инсонлар – булар ҳар қандай ҳолатда ҳам тўқликда ҳам, тангликда ҳам, қийинчиликда ҳам, енгилликда ҳам, соғликларида ҳам, касал бўлганларида ҳам ўз молларидан фақирларга садақа ва қариндошларга эса силаи раҳм қиладиганлардир. Улар  ўзлари кучли бўлсалар ҳам...
Read More
Жорий йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида илмий мактаблар очишга доир бўлиб ўтган йиғилишда таъкидланганидек, Самарқанд вилоятида ҳадис ва калом илми мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди. 4 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда Имом Бухорий халқаро маркази ҳамкорлигида таъсисчилар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаблар фаолиятини ташкиллаштириш бўйича маслаҳатлашиб, фикр алмашилди. Жумладан, мударрисларни танлаш, дарсларни олиб бориш тартиби, ўқитиладиган китоблар, тингловчиларни қўлланма ва...
Read More
2017 йилнинг ноябр ойи Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжид ва мадрасаларда “Абу Муъин ан-Насафий ойлиги” деб номлангани муносабати билан Самарқанд вилояти масжидларида ушбу ойни муносиб тарзда ўтказиш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Масжидлар пештоқи мазкур ойликни ифода этувчи афишалар билан таъминланган ҳамда барча имом хатиблар қўлига Абу Муъин ан-Насафий ҳазратларининг ҳаёти ва ижодини ёритувчи маълумот тақдим этилган. Ҳозирда ойликни кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича амалий ҳаракатлар йўлга қўйилган бўлиб, жумладан:...
Read More
1 1 433 1 434 1 435 1 436 1 437 1 456