Яратганга шукрки жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин-мусулмонлари улуғ ва фазилатли рамазони шарифни бир олам шодлигу қувонч билан кутиб оладилар. Юртдошларимиз бу бебаҳо ва бетакрор тоат мавсумида хайрли ишлар учун бел боғлайдилар. Бошқа ойлардан кўра рамазонда амалларга бир неча баробар ажру савоблар бериладиган қимматли фурсатларни ғанимат билиб, меҳру мурувват, саховат ва силаи раҳм каби олийжаноб, фазилатли, солиҳ амаллардан имкон...Read More
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузурида Вақф хайрия жамоат фонди ташкил этилиб, 12 май куни Адлия Вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Фонднинг ижрочи директори этиб Тошкент ислом ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири лавозимида ишлаб келаётган Жалолиддин Ҳамроқулов тайинланди....Read More
Бугун 16 май куни «Кўкалдош» мадрасасида ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасалари Ҳадис фани ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Иштирокчилар танловда қуйидаги 4 та йўналиш бўйича билим ва маҳоратларини намойиш этишди: а) оғзаки савол-жавоб (дарсни ташкил қилиш, дарс ўтиш асносида фойдаланадиган услублар, жамиятни маънавий савиясини ошириш учун амалга оширилиши керак бўлган чоралар ва...Read More
Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада-2018”нинг якуний Республика босқичи ўтказилди. Олимпиада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 30 мартдаги “2017-2018 ўқув йилида Ягона олимпиада якуний босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 01А/041-сонли буйруғига кўра ташкил этилди. Айни пайтда...Read More
“…шу ишларимиз, ислоҳотларимизнинг барча-барчаси улуғ ва ягона бир мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, халқимизнинг тинчлиги, осойишталигини асраш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялашдан иборат”[1]. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ юртимизда ҳар жиҳатдан етук ва баркамол шахсни тарбиялаш долзарб вазифа бўлиб келган. Шу маънода, бугун амалий ишлар доирасида ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар...Read More