Дунёнинг олти қитъасида истиқомат қилаётган мусулмонлар шу кунларда муборак Рамазон ойининг рўза ибодатини бажаришга киришган. Эрта тонгдан кун ботгунга қадар давом этадиган рўзадорлик вақти дунёнинг турли мамлакатларида турличадир. Khaleejtimes нашри маълумотига кўра, шу кунларда дунё бўйича рўзадорлик қарийб 21 соатдан 11 соатгача бўлган вақтни ташкил этмоқда. Бир ой давомида оғиз ёпиқ бўладиган вақт узайиб бориши баробарида...Read More
Жорий йилнинг 18 май куни Тошкент ислом институти мажлислар залида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг совриндор қория қизларини тадбирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Тошкент шаҳар бош отинойиси, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мутахассислари ҳамда қория қизларимизнинг волидаи муҳтарамалари қатнашдилар. Тадбирни Тошкент шаҳар бош отинойиси Дилбар Икромова дуои хайр билан очиб бердилар. Сўнгра Тошкент...Read More
Ғарб IX асрда Ироқда яшаб ўтган Зирёб лақабли мусулмонга ташаккур айтса арзийди. У Европага уч босқичлик таомнома тушунчасини олиб кирди. Натижада, европаликларнинг одатий таомланиш тартиби бутунлай ўзгарди. Зирёбнинг асл исми Абул Ҳасан Али ибн Нафеъ бўлиб, унинг лақаби “қора қуш” маъносини англатади. Чунки, овози қушники каби жарангли, ранги эса қора эди. IX асрда Ироқдан чиқиб Андалусдаги...Read More
Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида “Араб тили” ўқув курси фаолият юритмоқда. 2018 йил 2 апрелдан бошланган навбатдаги ўқув машғулотларида билим юртининг тажрибали мударрислари ЎМИ томонидан тасдиқланган дастур асосида дарс ўтмоқдалар. “Араб тили” ўқув курси тингловчилари учун ҳар ойда бир маротаба маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этиш режалаштирилган. Шу боисдан 2018 йил 17-18 май кунлари ТИИ ректори Уйғун Ғафуров...Read More
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ республикамизда фаолият кўрсатаётган давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар давлат таълим стандартлари ўқув режасида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган тегишли фанлар бўйича ўз билими ва табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, фанлар ва касбий тайёргарлиги бўйича олган билимларини ижодий қўллаш, ўзларининг ноёб...Read More