islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Left Sidebar

Бугун, 10 апрель куни Кувайтда 9-Халқаро Қуръон мусобақаси бошланади. Кувайт давлатининг Вақф ва Дин ишлари бўйича вазир ўринбосари Фарид Эмодийга кўра, мусобақа Амир Шайх Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жабир Ал-Сабоҳ ҳомийлигида ўтказилади. Вақф вазирлигининг Қуръон ва Дин ишлари бўйича котиби ёрдамчиси Доктор Валид Ал-Шуайб халқаро мусобақада 79 давлатдан келган 130 нафар даъвогар ғолиблик учун кураш олиб боришини айтди....
Read More
9 апрель куни Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 2-курс талабаси Адҳамжон қори Отахонов 30 пора Қуръони каримни кафедра устозлари Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев ҳамда Элёр қори Аҳматқуловларга бир кунда, бир ўтиришда (намозга, таомланишга, таҳоратга чиқишлар мустасно) ёддан ўқиб берди. Адҳамжон қори бомдод намозидан кейин...
Read More
Соч инсон зотига берилган катта неъматлардан бири ҳисобланади. Бош ва қошдаги туклар эркакка ҳам, аёлга ҳам баробар зийнатдир. Сочнинг саломатлик учун ҳам фойдаси бисёр. У ёзда бош терисини қуёшдан келадиган ва тери учун ҳалокатли таъсирга эга бўлган ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилса, қишнинг совуқ кунларида бошни совуқдан асрайди. Бугунги кунда турли-туман сабаб ва омиллар туфайли жумладан, атроф-муҳитнинг...
Read More
Буюк бобомиз, саркарда, давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темур таваллудинг 682 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институтининг 2-босқич талабалари “Темурийлар тарихи давлат музей”ига ташриф уюштирдилар. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуслари билан 1996 йилда барпо этилган ушбу музей Тошкент шаҳрининг қоқ марказида, Амир Темур ҳиёбонинг ёнгинасида жойлашган. Музей экспозисиясидан ўрин олган экспонатларни қизиқиш билан томоша қилдик....
Read More
Бугун, 9 апрель куни Тошкент ислом институтида Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишлаб “Амир Темур дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда маърузачи Ўзбекистон Давлат санъат музейи “Ўзбек халқ амалий санъати бўлими” мудири О.Тангиров, ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Тошпўлатов, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров,...
Read More
1 1 423 1 424 1 425 1 426 1 427 1 519