islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абул Муин ан-Насафий ҳаёти ва ёзган асарлари

Алломанинг тўлиқ исми Абул Муин Маймун ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳаммад ибн Макҳул ибн ал-Фазл ан-Насафий ал-Макҳулийдир. Бу ном у кишининг таржимаи ҳолларини зикр қиладиган бир қанча китобларда аниқланган. Лекин ушбу китоблардаги маълумотлар алломанинг фаолияти ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишимиз учун имкон бермайди. Чунки, ушбу китоблардаги маълумотларнинг деярли барчаси бир-хил бўлиб, улар бир-биридан кўчирилганлигини кўрсатади. Маълумки, собиқ шўролар тузуми мафкурасига кўра ислом динига ҳамда улуғ аждодларимиз қолдирган бой илмий-маънавий меросга муносабат бутунлай бошқача эди. Юртимиз мустақиллиги шарофати билан миллий-диний қадриятларимизнинг тикланиши ва узоқ ўтмишда яшаб,ўзларининг сермаҳсул ижодлари ислом динининг турли соҳаларига бағишлаб кўплаб асарлар ёзиб қолдирган алломаларимизнинг ҳаётлари ва бой илмий меросларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш энг долзарб масалалардан бирига айланди. Бинобарин, буюк алломаларимиз ҳаёти ва уларнинг бой маънавий меросларини ўрганиб тадқиқ қилишда мамлакатимиз олимлари томонидан талай ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Чунончи, бу тарздаги тадқиқотлар жамиятимиз учун ҳар томонлама муҳим бўлган маънавий комил инсонларни тарбиялаш, қолаверса уларда соғлом диний тафаккурни шакллантиришда ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир. Абул Муин ан-Насафий қаламига мансуб асарлар ҳақида бир қанча тарихий, қомусий манбаларда маълумотлар келтирилган. Улардаги маълумотларга таяниб, биз алломанинг ўн бешга яқин асарларини билишимиз мумкин. Лекин айни дамда алломага тегишли ушбу асарларнинг учтасидан бошқалари ҳақида аниқ маълумотга эга эмасмиз. Қуйида Абул Муин ан-Насафийнинг, асосан, бизга маълум бўлган мазкур учта асари ҳақида тўхталиб ўтишга[1] ҳамда айрим энциклопедик манбаларда унга нисбат берилган асарлар ҳақида ҳам маълумотлар беришга ҳаракат қилинди.

Алломанинг энг катта асари, шубҳасиз, унинг “Табсиратул-адилла фи усулид-дин ала тариқатил-Имом ал-Мотурудия”дир.( Далилар билан шарҳлаш)”. Бу китобнинг муҳимлигини “Кашф аш-зунун” китобининг муаллифи Ҳожа Халифа шундай баён қилади. “Калом илми соҳасида “Табсиратул адилла”китоби 508 йили вафот этган Абул Муин Маймун Муҳаммад ан-Насафийнинг катта ҳажмли китобидир. Унинг аввали “Ҳамд айтаман Аллоҳ таолога неъматлари учун” деб бошланади.” Алломанинг қолдириб кетган улкан илмий-маънавий меросини ўрганиш жамиятимизда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, ушбу мавзу қуйидаги жиҳатлардан долзарб ҳисобланади. Ҳар бир юртнинг ҳар томонлама равнақ топиши учун ўз ҳиссасини қўшган юрт фарзандлари бўлади. Ана шундай етук инсонлардан бири Абул Муин ан-Насафий бўлиб, кўплаб илмий мерослар қолдириб кетган. Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг, боболаримиз ҳаёти ва ижоди, қолдириб кетган илмий меросларини ўрганишга бўлган эҳтиёжни қондириш вақти келди. Абул Муин ан-Насафий ёзган асарлари шариат илмларининг турли соҳаларини қамраб олган. Лекин, алломанинг ақида бобида ёзган асарлари алоҳида таҳсинга сазовордир. Хусусан, алломанинг калом илми борасида ёзган “Ат-тамҳид ли қавоидит-тавҳид” асари ҳам муҳим манбалардан ҳисобланади. Бугунги кунда дунё миқёсида ўзаро фикрлар ва ғоялар жанги бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. Шу боис диёримизда азалдан жорий бўлиб келаётган Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодининг мотрудия таълимотига зид бўлган оқимларга биз ўрганаётган манба раддия вазифасини ўтайди. Ақида ҳақидаги илмлар мусулмонлар учун ҳар бир замонда долзарб мавзу бўлиб келган. Абул Муин ан-Насафийнинг калом илмига бағишланган учта буюк асарлари (“Табсиратул-адилла”, “Баҳрул-калом”, “ат-Тамҳид ли қовоидит-тавҳид”) бизгача етиб келган ва замонамиз тадқиқотчилари томонидан тадқиқ этилиб нашр қилинган. Тарихда яшаб ижод қилган юртимиздан чиққан кўплаб алломаларимизнинг илмий мерослари каби Абул Муин ан-Насафийнинг илмий-маънавий мероси ҳам халқимизнинг маънавий юксалишига хизмат қилиши шубҳасиздир. Исломий илмлар мўъминлар ҳаётининг ажралмас бир қисми бўлиб, асрлар мобайнида ўзгартирилмасдан асл ҳолатда ўрганилгани каби юртимиз мустақиллиги шарофати билан миллий-диний қадриятларимизнинг тикланиши ва узоқ ўтмишда яшаб, ўзларининг сермаҳсул ижодлари билан ўргатилиб келинмоқда. Калом илми эса у диний эътиқодни исботлаш ва мудофаа қилиш учун хизмат қилади. Мана шу илм орқали инсон диний ақидаларни ҳужжатлар келтириб исботлашга ва шубҳаларни кетказишга қодир бўлади.

Тошкент ислом институти

4-курс талабаси Рахматуллаев Довудхон

40990cookie-checkАбул Муин ан-Насафий ҳаёти ва ёзган асарлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: