Бу дунёда инсоннинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Бу борада ҳар бир ўғлоннинг билим ва малакаси, ақлий салоҳияти, руҳий тайёргарлигини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш ўта муҳим аҳамиятга эгадир. Жорий йилнинг 6 январ куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ватанпарварлик” мавзусида Маънавият соати бўлиб ўтди. Суҳбатни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова олиб борди. Унда куратор...Read More
Дарҳақиқат, инсон зоти борки турли мезон ва ўлчовлар орқали ҳар бир нарсанинг қийматини баҳолайди. Ана шундай буюк ўлчовлардан бири, яъни, ҳақиқий одамийликни белигиловчи буюк мезон – бу Ватанга муҳаббат туйғуси ва унга садоқат ҳисобланади. Зеро, улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг авлодидан бўлган аллома Масъудий қуйидагиларни айтади: “Инсонни оқил ва ҳидоятда эканлигининг аломатларидан бири унинг ўзи туғилиб ўсган жойига нисбатан эзгулик қилишга интилиб, яшаб турган жойига нисбатан оқибатли бўлишидадир”....Read More
بسم الله الرحمن الرحيم Ўзингиз ва фарзандларингиз Қуръони каримни тажвид билан ўқишни ўрганишни хоҳласангиз қуйидаги видеодарсларни кўринг ва ўрганинг! Ушбу қироат ва тажвид фанига тегишли силсилавий онлайн видеодарслар 2017 йил Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан амалга оширилган muslim.uz портали орқали намойиш этилган. Силсилавий видеодарслар ҳаволаси: Бу дарсларда Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон (Қуръон ёдлатиш)” кафедраси мудири устоз Жаҳонгир қори Неъматов бошланғич араб тили алифбосидан (ҳар бир ҳарфни чиқиш ўрни ва сифати...Read More
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида турли ташкилотлар, таълим муассасалар, олий ўқув юртларида ватанпарварлик ойлиги доирасида бир қатор тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Тошкент шаҳар Олмазор туман мудофаа ишлари бўлими билан...Read More
Бугунги кун давр талаби барча соҳалар каби диний соҳа вакиллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифа ва талабларни қўймоқда. Юртимизда сўнги йилларда ислом дини равнақи йўлида улкан ишларни амалга оширилмоқда, миллий-диний қадриятларимизга янада эътибор қаратилиб, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маърифий асарларини ўрганиш мақсадида кенг имкониятлар яратилиб берилмоқда. Юртимиз ёшларимиз замон талабига жавоб берадиган диний ва дунёвий таълим олишлари учун юртимиздаги диний таълим тизими жадал ривожланиб, мутлақ янги босқичга кўтарилди. Ушбу тизим...Read More