Инсониятнинг тарихий тажрибаси ва тараққиёт йўли оила ҳар биримиз учун энг азиз ва мўътабар гўша – чинакам ҳаёт ва тарбия ўчоғи эканлиги, ҳеч ким ундан айро яшай олмаслиги, усиз камолга етмаслигини аллақачон исбот қилган. Оиланинг жамиятда тутган ўрни беқиёс ва ҳеч нарсага алмашилмайди. Унинг таърифи ҳам мураккаб, мазмун-моҳияти эса ниҳоятда теран, сурати ранг-баранг ва бир-бирига асло ўхшамайди. Ҳаёт гашти – турмуш тотувлигида. Аммо, турмуш тотувлиги ўз-ўзидан юзага келмаслигини унутмаслик лозим. Оддийгина бир...Read More
Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишлари, одоб-ахлоқлари, шунингдек, туғилишларидан то вафотларига қадар бўлган ҳаёт йўлларини ёритиб берувчи илм “сийрат илми” деб аталади. Бу илм шариат илмларининг асосларидан ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримнинг кўплаб оятлари сийрат воқеалари асосида тафсир қилинади. Чунки, аксар оятларнинг нозил бўлишига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларида турли муносабатлар билан содир бўлган воқеалар сабаб бўлган. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш орқали инсон онгида ёру дўстларига садоқатли, оиласига вафодор, фарзандларига меҳрибон ота, бир сўз билан айтганда, чин маънодаги комил...Read More
Халқимизда “ҳасад қилиб эмас, ҳавас қилиб яшанг” деган ҳикматли гап бор. Бу гапнинг маъносини тўлиқ англаш учун дастлаб, ҳасад ва ҳавас маъноларини тўғри тушуниш лозим бўлади. Ҳасад сўзи луғатда «арчиш» ва «шилиш» деган маънони англатади. Чунки ҳасад ҳасадгўйнинг қалбини шилиб ачиштиради. Уламолар ҳасадни “ўзгадаги неъматнинг завол топишига кўз тикиш” дея таърифлаганлар. Ҳавас эса “ўзгадаги неъматнинг завол топишига кўз тикмасдан ўшанга ўхшаш неъмат ўзида ҳам бўлишини орзу қилишдир”. Ҳасаднинг ёмон иллат...Read More
Аввал хабар берганимиздек, 24-25 июль кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Кундузги таълим бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Унга кўра, жами 202 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди. Жорий йилнинг 26 июль куни натижалар эълон қилиниб, унда 50 нафар абитуриент шулардан 8 нафар аёл-қизлар ижодий ва тест имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни абитуриентлар Араб тилидан ижодий, ҳамда 25...Read More
Бугун 25 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Абитуриентлар Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан ўз билимларини синовдан ўтказмоқдалар. Унда жами 202 нафар абитуриент иштирок этади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи асосида институтда тест синовлари юқори савияда ўтказилиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Қабул имтиҳонлари жараёни адолатлилиги, ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлаш мақсадида жами абитуриентлар “Ҳазрати Имом” масжидида тест синовларини топширадилар....Read More