Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган қадимий байрамимиз Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак фазилатларни камол топтириш мақсадида: 1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги...Read More
Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти фаолияти янада такомиллаштирилиб, моддий-техника базаси мустаҳкамланади ҳамда диний-маърифий соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қўшимча шароитлар яратилади. «Kun.uz»га маълум бўлишича, Бухоро шаҳри Пойи Калон мажмуасидаги моддий маданий мерос объекти ҳисобланган Мир Араб ва Сайид Амир Олимхон мадрасалари биноларига Мир Араб олий мадрасаси текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади. Шунингдек, Бухоро шаҳри Абу Ҳавс Кабир кўчасида жойлашган Бухоро ихтисослаштирилган...Read More
Моликий мазҳабининг буюк муҳаддисларидан бири, хофиз, фақиҳ Ибн Абдулбар роҳматуллоҳи алайҳнинг тўлиқ исмлари Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулбар ан-Намари (ан-Нумайри) ал-Андалусий ал-Куртубий ал-Маликий бўлиб, ҳижрий 368чи, милодий 978-йилда Андалусиянинг Куртуба (ҳозирги Кардова) шаҳрида ўзининг илми ва тақвоси билан машҳур бўлган оилада таваллуд топганлар. Оталари Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Қуртуба шаҳрининг машҳур фақиҳларидан эдилар. Оталари Ибн Абдулбарнинг ёшликларида вафот этиб кетганлиги туфайли оталаридан дарс ола олмайдилар. Бироқ, етимлик у зотни ўз вақтининг буюк уламоларидан дарс олиб улуғ имом бўлиб етишишларига тўсқинлик қила олмади. Ўша даврда Андалусияда моликий мазҳаби кенг тарқалгани учун...Read More
Бир одам донишманднинг ҳузурига келиб: – Сиз мудом яхши кайфиятда юрасиз ва ҳеч қачон жаҳлингиз чиқмайди. Менга ҳам ўзингиз каби инсон бўлишимга ёрдам беринг, – дебди. Донишманд бироз ўйланиб унга картошка ва қоп олиб келишини буюрибди. У қопни олиб келгач: – Мабодо бирор кимса сени хафа қилгудек бўлса, ундан ғазаблансанг, ўша одамнинг исмини картошкага ўйиб ёзда, ўша картошкани қопингга солиб қўй”, – дебди. – Бор йўғи шуми? – ажабланибди у....Read More