islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Мактабдан болалар чиққанларида баъзилари оталарининг бағрига чопадилар, баъзилари оналарининг бағрига чопадилар, лекин ораларида шундай болалар борки, кимнинг бағрига чопишни билмайдилар. Шунда улар атрофга маюс боқадилар. Уларни чақирадиган, ўз бағрига оладиган ҳеч кимни топа олмайдилар. Ва ҳатто қайрилиб меҳр кўзи билан қарайдиган кўзни топа олмайдилар. Шу чоғ уларнинг кўзлари ва юраклари ғам-андуҳга тўлади. Қачонки қуёш ботиб, тун зулмати кириб келганида, улар ўзларини етимлигини, ёлғизлигини аччиқ дард-алам билан ҳис қиладилар. Уларни оналари йўқки, уларга тунда эртак...
Read More
Ушбу ҳадис ислом динининг асоси бўлиб кўп ҳукмлар унга қараб амалга ошади. Буни уламолар фикридан ҳам билиб олиш мумкин. Абу Довуд шундай деганлар: “Бу ҳадис исломнинг ярмидир. Чунки диннинг ташқи кўриниши амал, ботини эса ниятдир”. Имом Аҳмад ва Шофеий: “Бу ҳадисга илмнинг учдан бири киради. Бунинг сабаби шуки, банданинг амали қалби, тили ва аъзолари билан бўлади. Ният эса уч қисмдан бири бўлган қалб билан бўлади”. Шунинг учун олимлар асарларини у билан бошлашни маъқул кўрадилар. Бухорий бу ҳадисни...
Read More
Шогирднинг устоз олдидаги вазифалари қуйидагилардан иборат: Шогирд устоз ёнида керакли гапни гапириши; Шогирд устоз ҳузурига кирганда саломни хурмат билан бериши; Шогирд устоз сўрамаган ишларга доир гап очиб, мавзудан чалғитмаслиги; Толиб устозидан изн олмагунча савол сўрамаслиги ва гап ташламаслиги; Шогирд устоз ўртага қўйган масалада унинг жиғига тегиши учун: “Фалон киши бу масалада бошқа фикрда. Унинг фикри сизникидан устун ва уйғун кўриняпти”, деганга ўхшаш майда гаплар қилмасин; Шогирд тўғри ва эгрини ёлғон...
Read More
“Ёки улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлари учун одамларга ҳасад қилишадими?!” (Нисо,54)​ “Мўъминда ҳасад ва иймон жаъм бўлмайди.” (Байҳақий ривояти) “Уч тоифа кишиларнинг дуоси қабул бўлмайди: қочоқ қулнинг, осий фарзанднинг, ҳасадгўйнинг.” (Абу Лайс ас – Самарқандий) Аллоҳ таоло инсонни икки мураккаб унсур – руҳ ва жисмдан яратди. Унга турли хулқ – атвор, шакл-шамойилни ризқ қилиб берди. Пок фитратда туғилган гўдак шу икки асоснинг тарбия этилишига муҳтождир. Ўтган салафларимиз энг аввало рухий тарбияга эътибор қилганлар. Чунки бу дунёда ҳам, охиратда ҳам жисмнинг роҳатда бўлиши учун, аввало ана шу рухнинг тозалиги катта аҳамиятга эгадир. Маънавий дунёнинг хазиналаридан бўлган олий сифатлар билан...
Read More
Ҳар бир тонги ёришадиган кун борки, инсон боласига нидо қилади: “Мен янги яратилдим, ишларингга шоҳидман, мендан фойдаланиб қол. Агар кетсам, Қиёматга қадар қайтмайман”. (Ҳасан Басрий) Вақт мусулмонлар ҳаётида энг аҳамиятли масалалардан биридир. Аммо, афсуски, Ислом динининг вақтга нисбатан мавқеи билан бугунги мусулмонларнинг ҳаётларида тутган ўрни ўртасида жуда катта фарқ бор. Ислом дини вақтга катта аҳамият беради, унга бир неъмат сифатида қарашга ва ундан унумли фойдаланишни уқтиради. Бугунги кун мусулмонлари эса кўпинча уни фойдасиз елга совуришади. Натижада...
Read More
1 1 385 1 386 1 387 1 388 1 389 1 540