islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

1526 йилда ташкил топган Бобурийлар[1] (Ҳиндистон) салтанати XVI-XVII асрларда жуда катта давлатга айланди.[2] Айниқса, Аврангзебнинг ҳукмронлик даври (1658-1707) Ҳиндистонда бобурийлар салтанати қуёшининг қиёмга чиққан даври бўлди. Агар бошқачароқ қилиб ифодалайдиган бўлсак, том маънода бу давр Бобурийлар салтанатининг 14 кунлик тўлин ойига айланган эди. Султон Аврангзеб Заҳириддин Муҳаммад Бобур авлодидан бўлиб, Шоҳ Жаҳоннинг учинчи ўғлидир. Аврангзеб 1619 йил 24 сентябрда (ҳижрий1028 йил 15 зулқаъда ойида) Ҳиндистоннинг Гужурот вилоятидаги Давҳад шаҳрида туғилган. Онаси Мумтоз Маҳал бегимдир. Шоҳ Жаҳон тахтни эгаллагандан сўнг ёш Аврангзебни имом Раббонийнинг ўғли шайх Муҳаммад Маъсум Сарҳандий...
Read More
Пайғамбаримиз туғилишларидан салгина олдин баъзи ҳижозлик[1] араблар тижорат сафарларида аҳли китобларнинг холис олимларидан ҳамда ўша пайтда жинлари орқали осмондаги фаришталардан хабар ўғирлайдиган айрим коҳинлардан “Муҳаммад исмли охирзамон пайғамбарининг Ҳижоз ўлкасидан чиқиш вақти яқинлашди”, деган хабарларни эшитадилар ва ўша пайтда туғилган ўғил болаларга, ажабмас мана шу фарзандимиз пайғамбар бўлса, деган умид билан “Муҳаммад” исмини қўядилар. Бу ҳақда Абду Раҳмон Суҳайлий[2], Ибн Қутайба[3] ва Ибн Халиккон[4]лар ўша пайтда Муҳаммад исмли одамларни: “Учта...
Read More
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “(Мушриклар): “Бу Қуръон икки шаҳардан (бирида) бўлган улуғ кишига нозил қилинганида эди”, дедилар” (Зухруф сураси, 31-оят). Икки шаҳардан мурод Макка ва Тоиф шаҳарларидир. Мушрикларнинг жоҳилий ўлчовлари бўйича молу дунёси кўп, мансаби ва ҳукми бор одам “улуғ киши” деб эътироф этиларди. Ана шундай одам пайғамбар бўлишга лойиқ эди гўё. Ўша пайтда мушрикларнинг бу мақомга номзодлари ҳам бор эди. Маккада Валид ибн Муғийра, Тоифда Урва ибн Масъуд Сақафий...
Read More
Илм нури ила бутун борлиқларни яратган Аллоҳга ҳамд-у сано. Илмни ёшликнинг чироғи ва умрнинг маёғи, охиратда эса саодатли ҳисоб ва Аллоҳ севган мақомни насиб эттиришини Ўз суннатларида баён этиб, илм олишга ёшликдан интилмоқни тавсия этган, уммати ғамида ўтган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар. Илмга ташналик набавий кўрсатмадир. Юртимиз қадимдан буюк алломалар юртидир. Бугунга келиб яна шу буюкликка интилган ҳолда ёш авлоднинг илм-у маърифатига эътибор кучайди. Буни шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзлари назорат қилиб, таълим масканлари ва у ердаги тарбиянинг нечоғлик сифат ва мукаммаллигига эътибор берилишидан ҳам билса...
Read More
1 1 386 1 387 1 388 1 389 1 390 1 546