islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 4, 2018

Day

Таъзия: Абдураззоқ ҳожи Юнусов вафот этди

Бугун таниқли уламо, муҳтарам устоз Абдураззоқ ҳожи Юнусов табаррук 70 ёшда вафот этди. Марҳум Абдураззоқ Юнус, нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакатларга ҳам танилган дин ходими эдилар. Тошкент ислом институти раҳбарияти, мударрислар ҳамда Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг шогирдлари у кишининг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло устознинг барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин, барча қариндош-уруғларига чиройли сабр ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин. Абдураззоқ ҳожи Юнусов 1948 йилнинг 3 январида Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. 1964-1969 йилларда ТошДУда, 1985-1989 йилларда Тошкент ислом институтида таҳсил олган. 1970 йилдан бошлаб диний идора тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. 1997 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари вазифасида хизмат қилиб, масжид ва мадрасаларнинг обод бўлишига ва ислом дини равнақига муносиб ҳисса қўшди. Улуғ олим Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг жанозалари 2018 йил 5 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Камолон даҳасидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. 452

Устозлар хизмати – буюк шараф

Инсонни илм ва амал билан фазилатли қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, энг яхши муаллим бўлиб юборилган саййидимиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту дурудлар ва илм ўчоғи ҳамда маърифат булоғи бўлган Пайғамбаримизнинг оила аъзолари, саҳобаи киромлари ва уларга эргашганларга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин. Устозлик мартабаси энг буюк мақомдир. Зеро, башариятнинг энг афзал вакиллари бўлмиш пайғамбарлар ҳам устоз, муаллим қилиб юборилганлар. Муаллим сўзининг маъноси “илм берувчи”, “таълим берувчи”, “ўргатувчи” демакдир. Пайғамбарлар инсониятга эзгуликни таълим берганлар, яхшиликка ўргатганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида “Албатта, мен муаллим қилиб юборилганман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти). Мана шунинг ўзи ҳам устозлик нақадар юксак мартаба эканлигини кўрсатади. Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш бениҳоя улуғ ва савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиздир. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устозларнинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва ҳаттоки балиқлар ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар” (Имом Термизий ривояти). Устозлар жамиятимизга сув ва ҳаводек зарурдир. Бу муҳтарам зотларни бамисоли атрофга ўз нурини сочаётган қуёшга ўхшатсак бўлади. Қуёшнинг нуридан барча мавжудот фойдаланганидек уларнинг маърифат зиёларидан бутун башарият наф олади. Оламни қуёшсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек жамиятни ҳам бу улуғ зотларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу сўзимизга ҳазрат Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги байтлари яққол мисол бўлади. Устоз, мураббийсиз қолганда замон, Зулумотдан қора бўларди жаҳон. Дарҳақиқат устозлар, муаллимлар ва мураббийлар жамиятни илму фан, одобу ахлоқ ва бошқа барча эзгуликлардан хабардор қилиб турадилар. Шунинг учун биз шогирдлар бу улуғ зотларнинг қадрларини билиб, хизматларида доимо камарбаста бўлишимиз лозимдир. Аждодларимиз устозларини қай даражада ҳурмат ва эҳтиром қилган бўлсалар, биз ҳам улардан ибрат олишимиз керак бўлади. Қуйида улардан баъзиларини келтирамиз: “Уламолар раиси” деган унвонга сазовор бўлган, ўз замонасининг қозиси Фахриддин Арсабандийдан сиз бу қадар обрў ва эътиборга қандай эришгансиз, деб сўралганда у зот шундай жавоб берганлар: “Мен устозим Абу Зайд ад-Дабусийга 30 йил таом ҳозирлаб ундан ўзим ҳеч истеъмол қилмаганман. Сабаби агар тановул қилсам ўзимни ҳам ўйлаб таом тайёрлаган бўлиб қоламан, бунда эса хизмат мукаммал бўлмай қолиши мумкин эди”. Ҳақиқатан ҳам толиби илмлар устозларига бунданда юксакроқ хизмат қилишни ўз вазифаси деб билишлари керак. Халифа Хорун ар-Рашид ўғилларини Имом Асмаийга илм ва одоб ўргатиш учун шогирд қилиб бердилар. Кунлардан бирида Хорун ар-Рашид ўғилларидан хабар олай деб борсалар Имом Асмаий таҳорат қилиб оёғларини юваётган, Хорун ар-Рашиднинг ўғиллари эса оёғларига сув қуйиб турган экан. Шунда халифа бир оз маломат қилгандек бўлиб: “Мен ўғлимни шунинг учун юборганмидим” – дедилар. Имом Асмаий бу сўзни эшитиб ҳайрон бўлиб турганларида, халифа сўзини давом эттириб: “Нимага ўғлимга бир қўлингда сув қуйиб, бошқа қўлингда оёғимни юв демадингиз? Ахир мен унга илм билан биргаликда одоб ҳам ўргатинг, деган эдимку?!” – дедилар. Эътибор берайлик, юқоридаги икки воқеада биз шогирдларга нақадар гўзал ибратлар бор. Баъзи шогирдлар устозларини бир-икки хизматини бажариб, гўё ўзини устозга хизмат қилаётган шогирддек ҳис қилади ва устоздан илм олиш асносида арзимаган хизмати билан устознинг ҳаққини адо қилаётгандек бўлади. Баъзилари эса устоз бир ишдан кейин мабодо иккинчи бир ишни буюрса малолланиб, пешонасини тириштиради, гўё устози кўп хизмат буюриб юборётгандек. Биз бундай шогирдларга ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг сўзларини ҳам эслатмоқчимиз: ”Менга илмдан бир ҳарф ўргатган...

Исломда аёлларнинг тутган ўрни

Ислом динида аёлларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Зеро, Ислом шариати аёлни инсоният жамиятида ўз ўрнига эга инсон эканини исботлади, унга ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб берди. Чунки Исломдан олдин нафақат жоҳилият арабларида, балки бутун ер юзида аёл зоти хўрланаётган эди. Бунга тарих гувоҳ. Жоҳилият даврида араблар аёлларни олиб-сотиш мумкин бўлган мато деб қарар эди. Аёл кишини инсон сифатида тан олишмас эди. Жоҳилият араблари ҳатто ўзларининг қизларидан ҳам нафратланишган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай хабар берган: “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир” (“Наҳл” сураси, 58, 59-оятлар). Ислом шариати келгач, бутун инсоният орасида урчиган бундай адолатсизликни бирма-бир муолажа қила бошлади. Хусусан, жоҳилият арабларининг аёл кишига нисбатан бўлган эътиқодларини рад этди ва аёлларнинг мартабасини кўтарди. Тарихчиларнинг айтишларича, баъзи замонларда аёлнинг эркак киши каби жони ва руҳи бор инсонми ёки йўқми, деган масалада ихтилофлар мавжуд бўлган. Аллоҳ таоло аёлни ҳам инсонийлик жиҳатидан эркаклар мартабасида эканини билдирди. “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (“Наҳл” сураси, 97-оят). Инсоннинг қадри унга бирор нарсани ишониб топшириш, уни бирор муҳим вазифага масъул қилиш билан бўлади. Бу оддий ҳаётий ҳақиқатдир. Аҳли илмнинг ёки мансабдор шахсларнинг обрў ва мартабага эришишларининг замирида ҳам мана шу ҳақиқат ётади. Аллоҳ таолонинг ўзига ибодат қилишдек муҳим бурчни аёлларга ҳам эркаклар билан бир хилда буюриши аёлнинг мартабасини юксакларга кўтарадиган энг асосий далилдир. “Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир” (“Тавба” сураси, 71-оят). Ушбу оятда мўминлар ва мўминаларнинг бир-бирларини яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтара оладиган тенг инсонлар экани таъкидланмоқда. Аҳли китобларнинг баъзиларида аёл кишига маъсиятларнинг ўчоғи, ёмонликларнинг асоси деб қаралган. Айни пайтда ислом шариати жаннатнинг оналар оёғи остида эканини, отага бир марта яхшилик қилинганида онага уч марта яхшилик қилиниши лозимлигини таъкидлади. Ислом шариати ҳукмлари бирма-бир нозил бўлиш асносида аёлнинг мартабасини кўтарди, шаънини улуғлади. Жумладан, уларни инсон сифатида эътироф этган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  улар билан алоҳида байъат қилдилар. Улар ҳақида алоҳида сура ва оятлар нозил бўлди. Шунингдек, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир. Ичингизда ўз аҳли аёлига энг яхшингиз менман”, – дедилар. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг онаси мушрик бўлса ҳам унга яхшилик қилишга буюрдилар. Асмо розияллоҳу анҳо айтади: “Онам менинг олдимга келди. Бироқ у ҳамон мусулмон бўлмаган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, у зотга: “Ҳузуримга онам келибди, унга яхшилик қилаверайми?” – дедим. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, онангга силаи раҳм қилгин”, – дедилар. Юқорида зикр қилинган оят ва ҳадислар асосида аёлнинг барча инсоний ҳуқуқлар борасида эркаклар билан тенг эканини билиш мумкин. Бироқ оилада аёл кишининг эркак кишига нисбатан бир поғона паст бўлиши лозимлигини таъкидланган. Бу халқимизнинг кўп асрлик тажрибасидир. Қолаверса, ислом шариатининг мақсадларидан келиб чиққан десак, хато...