Мустақиллигимиз туфайли юртимизда муқаддас ислом дини равнақи йўлида кенг ислоҳотлар амалга оширилди. Эътиқод эркинлиги қонуний равишда кафолатлаб қўйилди. Миллий ва диний қадриятларимиз тикланди, масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий обидалар, осори атиқалар қайта барпо этилди. Фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари учун барча шароитлар яратилди. Бугун Ватанимизнинг кўп асрли шонли тарихида мутлоқо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига...Read More
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни набийларнинг имоми, расулларнинг хотами қилиб, бутун оламларга раҳмат ўлароқ юборди. Уларни бошқа пайғамбарлардан ажралиб турадиган сифатлар билан сифатлади. Каломи шарифда у зотнинг даражалари ва қадрларининг улуғлигига ишора қилувчи оятлар кўп. Қуйида улардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз: 1. Аллоҳ таоло барча пайғамбарлардан агар улар ҳаётлик вақтларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юборилса, улар у зотга иймон келтиришлари, эргашишлари ва ёрдам беришлари ҳақида аҳд олган эди: “Эсланг (эй аҳли китоб), Аллоҳ барча пайғамбарлардан: “Мен сизларга...Read More
Эсимни танибманки, негадир акаларим орасида катта бўлганим учунми, доим ўғил болаларга ўхшашга интилаверардим. Тегмаганга тош отар, кимнидир хафа қилиб юрар эдим. Қизларга ўхшаб қўғирчоқ ўйнашни эса умуман ёқтирмасдим. Уларни ўйинчоқларини ҳам олиб қўяр, роса ялинтириб мириқиб кулардим. Ўзим эса акаларимнинг ўйинларини мазза қилиб ўйнардим. Буни оқибатида болаларнинг ота-оналари уйимизга шикоят қилиб келаверишарди, келаверишарди. Бувижоним эса гоҳ койиб, гоҳ куйиниб: “Боламгинам, бу ишинг яхши бўлмабди, қиз бола дегани ҳадеб шўхлик қилавериши ярашмайди. Ахир акаларинг ўғил бола бўлса. Сен...Read More
Ёдланмоқчи бўлган саҳифа юзидан тез суратда ўқилади; Оятларни ҳар бирини ёддан ўқиш (хатога йўл қўймасдан); Оятларни кетма-кет ёддан ўқиганда оятнинг илк калимасига ёки илк ҳарфларига назар ташлаб ўқиш (ҳар бир оятни пишиқ ёдламоқ); Оятларни кетма-кетликда қарамай ёддан айтиш; Баъзи оят ёки оятдаги калималарнинг бошқа бетларда ўхшашлиги туфайли маъноларига диққат қилиб, хотирага таниш бўлган тартибда ёдлаш. Маъноларига тушунмасдан ёдлаш қийин бир ишдир; Ёдлаш учун алоҳида бир мусҳаф танланади ва ёдланган бетни устозга...Read More
Барча инсонлар ҳам суҳбатлашиш ва дўст бўлишга муносиб бўлавермайди. Сиз шундай киши билан дўст ва ҳамсуҳбат бўлингки, унда уч хислат бўлсин: Биринчиси, ақлли бўлсин. Аҳмоқ ва унинг суҳбатидан фойда йўқ. Аксинча, охири бу кишига ҳам аҳмоқлиги таъсир қилади. Аҳмоқ шундай кишики, сенга яхшилик қилмоқни хохлар, аммо сенга зиён бўладурғон ишни қилади. Аҳмоқ шундай кишики, яхши-ёмонни, тўғри-нотўғрини фарқлашга фаросати етмас. Унга яхшилик қилсанг, фаҳм қилмас. Иккинчиси, хуш феъллик ва чиройли муомаладир. Бунинг тескариси шуки, ким ёмон хулқни тарк...Read More