islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг уч ойга мўлжалланган “Араб тили” фани бўйича учинчи босқич ўқув курси учун хужжатлар қабул қилинади. Ўқиш истагида бўлган юртимиз фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари соат 09:00 дан 14:00 гача қабул қилинади. Навбатдаги қабул 2018 йил 14 июль шанба куни ўз ишини бошлайди. Ўқув курсига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари...
Read More
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманидаги Имом Бухорий номидаги мадрасанинг илк битирувчиларига диплом топширилди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси хабари асосида azon.uz сайти маълум қилди. Маросимда Ўш вилояти қозилиги, Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси Уламолар кенгаши, Аравон тумани маъмурияти ва ички ишлар бўлимидан вакиллар, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Ўш вилояти қозиси Самидин Атабаев битирувчиларни табриклар экан, улар тўрт йил давомида олган билимларини халққа етказишлари кераклигини уқтирди. Аравондаги Имом Бухорий номли мадраса ўз фаолиятини...
Read More
Масжидларга вақф қилиш учун «Ҳилол» нашриётидан 15 млн сўмлик китоб харид қилинди. Бу ҳақда «Вақф» фонди хабари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди. Жорий йилнинг 11 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида «Ҳилол» нашриётидан 38 турдаги жами 585 та китоб сотиб олинди. Уларнинг умумий қиймати 15 миллион сўм бўлди. Китобларнинг асосий қисми шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб китоблардир. Китоблар рўйхати ва адади:...
Read More
Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида 2018-2019 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. Имтиҳонлар тасдиқланган низомга кўра, “Маънавият ва маърифат” фанидан суҳбат, “Чет тили” ва “Тарих” фанларидан тест синови шаклида бўлиб ўтди. Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикасидаги Муҳаммад Беруний номидаги Ислом ўрта-махсус билим юрти, Андижон вилоятидаги Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро вилоятидаги...
Read More
Мукофотлаш ва жазолаш йўлларини бир меъёрда қўллаш. Шунда тиришқоқ ўқувчининг ғайрати ва рағбати ошади, дангасалар эса жон куйдиришга мажбур бўлади. Мукофатлашнинг қуйидаги турлари бор: 1. Моддий мукофот, масалан, китоб ёки нақд пул. Ота-она фарзандига билдирмасдан муаллимга бирор ҳадя олиб келиб бериб, талабалар олдида фарзандини мукофотлашни илтимос қилиши мумкин. Талабаларга гўё бу ҳадя муаллим тарафидан берилгандек туюлиши керак. 2. Мақтов сўзлар билан тақдирлаш. «Аъло», «тасанно», «баракаллоҳ» каби сўзлар билан мақташ. Бу мақтовлар талабани янада юксакларга...
Read More
1 1 396 1 397 1 398 1 399 1 400 1 542