islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
Sentabr 12, 2018

Day

Расулуллоҳнинг туғилишларига боғлиқ “ажойиботлар”

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилганларида Кисро[1] Ануширвоннинг мустаҳкам саройи зилзила ва момоқалдироқ туфайли ёрилиб ўн тўртта айвони қулаб тушган, Форс империясидаги мажусийларнинг минг йилдан бери ўчмай келаётган “муқаддас олов”лари ўчиб қолган ва Сова[2] кўлининг суви ерга сингиб кетиб, унинг атрофидаги черковлар қулаган”, деган ривоят бор. Бу ривоятнинг исноди ҳақида уламоларимиз нима дейишади? Имом Заҳабий “Ас-сийратун набавия” китобида (1/12) бу ривоятни: “Мункар, ғариб”, деган. Ибн Асокир: “Бу ривоят ғарибдир, ҳужжатга ярамайди”, деган. Аллома Ибн Касир “Ал-бидоя ван ниҳоя” китобида (2/329): “Бу ривоятнинг асли-асоси йўқ”, деган. Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда Мулла Али Қорининг “Ал-маснуъ фи маърифатил ҳадисил мавзуъ” китоби таҳқиқида (18-бет) ва доктор Абдул Муътий Қалъажий Имом Байҳақийнинг “Далоилун нубувваҳ” китоби таълиқи-изоҳида (1/129): “Бу ривоят саҳиҳ эмас”, дейишган. Доктор Маҳдий Ризқуллоҳ “Ас-сийратун набавия фи зовъил масодирил аслия диросатан таҳлилия” китобида (112-бет): “Бу ривоят саҳиҳ йўллар билан собит бўлмаган”, дейди. Шайх Холид Абду Раҳмон имом Мовардийнинг “Аъломун нубувваҳ” китоби изоҳида (271-бет): “Кучсиз-қониқарсиздир, ҳужжатга ярамайди”, деган. Шайх Муҳаммад Ғаззолий: “Фиқҳус сийра” китобида: “Кучсиз-қониқарсиз”, дейиш билан мазкур маълумотни тасдиқламаган. Шайх Сафийюр Раҳмон Муборакфурий “Ар-раҳиқул махтум” китобида (61-бет): “Бу ривоятларнинг бирорта ҳам собит исноди йўқ. Ўша халқларда тарихнавеслик кучли бўлганига қарамасдан, уларнинг тарихида бу воқеалар тилга олинмаган”, дейди. Доктор Акрам Зиё Умарий “Ас-сийратун набавия ас-саҳиҳа” китобида: “Мазкур ривоятнинг ровийлари ичида Яъло ибн Имрон Бажаллий ва Махзум ибн Ҳониъ Махзумий каби мажҳул-номаълум шахслар бор бўлиб, уларнинг таржимаи ҳолларини топа олмадим”, деган. [1] Кисро, кисров, хисрав – қадимги Эрон шоҳларининг унвони. [2] Сова – Форс империясининг Ҳамадон ва Рай шаҳарлари ўртасидаги қишлоқ. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин

Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳи

Самарқанд шаҳрининг жанубий томонидаги Миёнқол оролида жойлашган Даҳбед қўрғонида бир табаррук зиёратгоҳ борки, бу жой бугунги кунда кўпчилик сайёҳлар учун серқатнов манзилга айланган. Бу ерда, Нақшбандия тариқатини ривожлантиришда ва такомиллаштиришда катта хизматлар қилган – ахлоқшунос, фақиҳ ва илоҳиётчи олим Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Косонийнинг қабри бор. Бу улуғ зот 1461 йили Ахсикент вилояти (ҳозирги Фарғона вилояти)нинг Косон шаҳрида таваллуд топган. Ёшлигиданоқ илмга чанқоқ бўлган Косоний дастлабки илмни ўз юртида олган, сўнгра, Самарқандга келиб ўқишни давом эттирган ва мавлоно Муҳаммад Қозидан илм – маърифат сирларини ўрганган. Саййид Аҳмад Косонийнинг  насаблари пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодларига бориб тақалади. Шу сабаб, у кишининг сулоласи халқ ўртасида мавқейи баланд эди. Косоний Самарқанд ва Тошкентда ўз билимини оширгач ўз юртига қайтиб боради ва илм-маърифат билан машғул бўлади. Шайбоний Жонибек Султон Косонийга элчи юбориб катта ҳурмат билан ўз саройига чорлайди. Косоний Султоннинг таклифига рози бўлиб, дастлаб, Самарқандга келади ва сўнгра Карманада яшай бошлайди. Сўнгра Жонибек Султон Миёнқолдаги (ҳозирги Даҳбед қишлоғидаги) ер-сувларни унга мулк қилиб беради. Шундан сўнг Саййид Аҳмад Косоний то умрининг охиригача шу ерда яшаб, 1542 йилда вафот этади. Жалолиддин Косоний тариқат илмига қўшган катта ҳиссаси учун ислом оламидаги энг улуғ унвонлардан бири Маҳдуми Аъзам унвонига сазовор бўлди. Бу улуғ зот тинмай сермазмун ижод қилди ва тасаввуф, ахлоқ ва илоҳиёт масалаларига оид 30 дан ортиқ рисолалар ёзди. Шунингдек, Маҳдуми Аъзам тоат-ибодатда камтарликни афзал билган, зикр ва намознинг хуфия шакли, яъни, ортиқча дабдабасиз ва намойишкорона бўлмаган шаклини маъқул кўрган. Бу улуғ зот бағоят камтарона яшаб, то умрларини охиригача ўз меҳнатлари билан кун кечирган. Ўз даврининг жуда кўплаб етук олимлари, шоирлари ва давлат арбоблари Маҳдуми Аъзамга қўл беришиб мурид бўлганлар. Жумладан, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Жўйборий хожалардан Муҳаммад Ислом, Шайбоний ҳукмдорлардан Убайдуллахон, Абдулазизхон ва Жонибек Султон ва шу кабилар. Махдуми Аъзамнинг обру-эътибори нафақат Мовароуннаҳр, балки, Хуросон ва Ҳиндистонда ҳам жуда баланд эди. Шу сабабли бу мамлакатларда минг-минглаб мусулмонлар Махдуми Аъзамни ўзларига пир деб билганлар. Шу ўринда Махдуми Аъзам яшаган Даҳбед қўрғони ҳақида ҳам гапириб ўтмоқ лозим. Тарихий манбаларда айтилишича, Даҳбеднинг тупроғи серунум, ҳавоси тоза ва суви мўл бўлган. Дастлабки Шайбоний ҳукмдорлар давридаёқ Даҳбеднинг атрофи баланд девор билан ўралиб қўрғон қилинган ва бир неча дарвозалар ўрнатилган эди. Аштархонийлар даврида Даҳбеднинг мавқеи ошиб борди ва...

ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ОЛИДИДА ТУРГАН ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР

Тошкент ислом институтида 2018-2019 ўқув йили давомида ўтказиладиган “Маънавият соати” режасига мувофиқ, 11 сентябрь куни “Диний таълим муассасалари олидида турган долзарб вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудир ўринбосари А.Дўсматов, котибият мудири М.Хомидов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари А.Ғаниев, “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом билим юрти мудираси Н.Ибрагимова, ҳамда институтнинг 85 нафар ўқитувчи ва ходимлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар халқ манфаатини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётгани айниқса, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган улкан ислоҳотлар хусусан, ислом динини кенг тарғиб этиш, бу борада қулайликлар яратишга қаратилаётган саъй-ҳаракатлар ҳар қанча таҳсинга лойиқ эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Бугун диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик даврида айрим ноўрин фикрларнинг пайдо бўлиши, жамиятда баъзир бир шахсларнинг диний фаолиятга нисбатан нохолис фикрларни билдириши, ижтимоий тармоқларда диний соҳа вакилларига нисбатан уйдирма ва салбий муносабат оқибатида оддий аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келаётганини ҳам назардан четта қолдирмаслик зарур. Чунки ҳар бир ишда, ҳатто эътиқод масалаларида ҳам мўътадиллик тамойилларига риоя этиш ислом динининг асослари ҳисобланади. Дарҳақиқат, инсон доимо огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига ақл билан теран назар ташлайди, келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатарнинг олдини олиш ва бартараф қилиш ҳаракатида бўлади. Аксинча ғофил, бепарво ва лоқайд кимса атрофида нималар бўлаётганига эътибор бермай, охир-оқибат турли бало ва мусибатларга дучор бўлади. Айни пайтда мамлакатимизда фаолият юритаётган диний таълим муассасалари ўқитувчи ходимларининг жамиятда бўлаётган бу каби воқеаларга ўзининг мўътадил муносабатини билдиши баробарида, талабалар ўртасида дин ва давлат муносабатларида холис фикр юритиш, кечаётган жараёнларга жамият, юрт ва дин равнақи йўлида мушоҳада юритиб, шундан сўнгина ўзиниг фикрини тўғри ва самимий баён этишига, қолаверса, талабанинг олдида турган энг муҳим вазифа – бу илм, таълим олишга эътибор қаратиш лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтиш зарур. Бугун жамиятда чуқур диний билимларнинг етишмаслиги, сўзнинг туб...