Бугун, 12 май Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Рамазон ойи кириб келаётгани муносабати билан “Инсон қадри азиз, ўтганлар хотираси – муқаддас” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида узоқ йиллар машаққатли ва самарали меҳнат қилиб, юртимизда муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиш, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш ишига беқиёс...Read More
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ўрганиш, диёримиздан етишиб чиққан улуғ алломаларнинг хаёти ва ижодини ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари жадвали белгиланди. Ушбу жадвалга мувофиқ жорий йилнинг уч кун давомида 10-12 май кунлари Тошкент ислом институти Мажлислар залида талаба қизлар иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Машғулотларни белгиланган мавзулар асосида ТИИ устозлари олиб борди. Жумладан, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси асосидаги “Ёш авлодни ҳар томонлама соғлом...Read More
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и Халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойининг ижтимоий ҳаётимизда ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш борасидаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда ҳамда муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиш, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида: 1. 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши...Read More
Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан, ЎМИ раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, имом-хатиблар, журналистлар ва диний таълим муассасалари ходимлари иштирок этдилар. Анжуманда Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Рамазон ойининг 1-куни 17 май кунига тўғри келиши эълон қилинди ва имом-хатибларга мазкур эълонни бугун жума намозида аҳолига етказиш вазифаси...Read More
Аввал хабар берганимиздек, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Мусобақага қуръа 7 май куни ташланган эди, унга кўра талабамиз 10 май куни чиқиш қилиши маълум қилинган эди. Бугун соат 10:00да Робия Нажмиддинова Малайзия халқаро Қуръон мусобақасида ҳифз...Read More