Аввал хабар берганимиздек, 27 апрель куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Йўлдошбой қори Нуриддинов Президент совғаси – «Ласетти» автомашинасида Қорақалпоғистонга қараб йўлга чиққан эди. Бугун пешинда Йўлдош қори ва унинг ҳамроҳлари Нукус шаҳрига етиб келишди. Уларни Шайх Эшон Муҳаммад жоме масжиди ва Муҳаммад ал-Буруний номидаги мадрасада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, ҳокимият вакиллари, мударрислар, талабалар ҳамда Қуръони карим мухлислари кутиб олдилар. Read More
Самъонийнинг “Ал-ансоб” китобида ва Заҳабийнинг “Тазкиратул ҳуффоз” китобида сайёҳ, ҳофиз[1] Абул Фитён – Умар ибн Абдулкарим ибн Саъдувайҳ Диҳистоний Раввосий (427/1036−503/1110) раҳматуллоҳи алайҳ ҳақида қуйидаги маълумотлар келади: “Ўз асрининг ҳофизларидан эди. Илм йўлида Хуросон, Ироқ, Шом, Ҳижоз, Миср, Арабистонга сафар қилиб, илм ўрганиб уларни китобларга битган олимлардан эди. Уни каллапуруш, деб ҳам номлашарди. Чунки, отаси Диҳистонда чорва ҳайвонларининг каллаларини сотар эди. Бир куни Абу Масъуд Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ...Read More
Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолаган эди. 26 апрель куни ўтказилган Халқаро Пресс-клуб анжуманининг навбатдаги мавзуси ана шу фармоннинг мазмун-моҳияти нималардан иборат эканлигига бағишланди. Телекўрсатувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, мутфий У.Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.Акрамов, қўмита ўринбосари Н.Абулҳасан, Ислом цивилизацияси раҳбари Ш.Минаваров, Халқаро ислом академияси ректори Н.Иброҳимов, диний таълим муассасалари раҳбар-ходимлари, ўқитувчилари, талабалари, “Маҳалла” ва...Read More