islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида 1-3 февраль кунлари илк бор “Ҳикматлар олами” республика хаттотлик фестивали ташкил этилган эди. Фестивалга қатнашиш учун юз нафардан ортиқ хаттотлар ўзларининг асарлари билан иштирок этдилар. Бу фестивални ташкил этилишининг бир қанча сабаблари бор.   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган...
Read More
Жорий йилнинг 29–30 январь кунлари Туркия Диёнат бошқармасининг ташаббуси билан Истанбул шаҳрида ташкил этилган “Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар – Қуддус” мавзусида халқаро конференцияда Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов иштирок этди. Бу ҳақда ЎМИнинг расмий сайти хабар бермоқда. Конференцияга 25 та давлатдан 100 дан зиёд дин ва давлат арбоблари, ислом уламолари, муфтийлар ҳамда нуфузли ташкилотлар раҳбарлари қатнашди. Туркия Диёнат бошқармаси раиси доктор Али Эрбошнинг таклифига биноан Ўзбекистон Ислом академияси ректори,...
Read More
Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари «Ҳунарманд» уюшмаси ташаббуси билан жорий йилнинг 1–3 февраль кунлари пойтахтимиздаги «Ёшлар ижод саройи» биносида «Ҳикматлар олами» деб номланган I Республика хаттотлик фестивали ўтказилмоқда. Мазкур фестивалга фотосаёҳат уюштирган azon.uz сайти ажойиб ва ранг-баранг фото тасвирларни эълон қилди. Эътиборли томони Республика хаттотлик фестивалида Тошкент ислом институти Араб тили ўқитувчиси, Хаттотлик тўгараги мураббийи Ёқубжон Бухарбоев ҳам ўзининг ижодий ишлари билан қатнашмоқда.
Read More
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 14 декабрь кунидаги “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида пуллик ўқув курсларини ташкил этиш” тўғрисидаги 01А/140-сонли буйруғи асосида қабул қилинган тингловчилар учун “Араб тили” пуллик ўқув курсларининг машғулотлари 2018 йил 3 январдан бошланган бўлиб, унда билим юртининг тажрибали мударрислари ЎМИ томонидан тасдиқланган дастур асосида ўқув машғулотларини белгиланган тартибда ўтказмоқдалар.  “Араб тили” ўқув курси тингловчилари учун ҳар ойда бир маротаба маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этиш режалаштирилган....
Read More
1 1 449 1 450 1 451 1 452 1 453 1 519