Жорий йилнинг 25 январ куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилган эди. Тақдирлаш маросими 29 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтди. Мазкур танлов ғолиблари ва иштирокчилари Тошкент ислом институти махсус дипломлар ва китоблар билан тақдирладилар. Ушбу танловда қуйидаги талабалар...Read More
31 январь куни Тошкент шаҳар Аёллар маслаҳат марказида эшитиш ва гапириш бўйича имконияти чекланган аёллар учун илмий-маърифий учрашув ўтказилди. Бу ҳақда ЎМИ сайти хабар бермоқда. Учрашувда Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ўролназар Мустанов маъруза билан иштирок этди. Ў.Мустанов ислом динининг дунё ҳаётидаги энг мукаммал, Аллоҳнинг ўз ҳимоясида бўлган дин экани; Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу динни умматларга ёйишда сўзлари, хатти-ҳаракатлари, амаллари билан кўрсатган ибратлари ва у зотнинг бу қутлуғ йўлдаги...Read More
Ўрта аср деганда, одатда бизнинг хаёлимизда бадбўй ҳидли, қоронғу, нотоза ва турли касалларлик авж олган макон ва замон гавдаланади. Бироқ Х асрда Ислом олами ҳаммомлар ва турли соғломлаштириш масканлари бунёд қилиб, поклик, тозалик ва озодалик ичра яшар эди. “Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар” (Моида сураси, 6-оят). Мусулмон ўз иймонини жасадий ва руҳий поклик асосига бино...Read More
Ўзбекистоннинг ислом оламида тутган ўрни унинг ислом илмлари ривожига қўшган улкан ҳиссаси билан белгиланади. Шонли тарихимиз саҳифаларида ҳадис илмида Имом Бухорий ва Абу Исо Термизий, тафсирда Абул-Баракот Насафий ва Маҳмуд аз-Замахшарий, ақида ва калом илмида Имом Мотуридий ва Абу Муъийн Насафий, фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослигида Абу Ҳафс Кабир Бухорий ва Бурҳониддин Марғиноний каби ўз даврининг пешқадам олимларига эргашган ўн минглаб муҳаддис, муфассир, мутакаллим ва фақиҳларнинг номлари зарҳал ҳарфлар билан битилган. Бугун...Read More