islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 30, 2018

Day

Тадқиқот: Телевизор бола тарбиясига қандай таъсир қилади?

بِسمِ ٱللهِ ٱلرَّحْمٰنِ ٱلرَّحِيـمِ Оламларни тарбиячиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Унинг Расули ва аҳли байтларига саловот-у саломлар бўлсин! Ҳаммамизга маълумки, ХХI асрда дунёнинг икки чеккасидаги одам 1 сония ичида бир-бири билан маълумот алмаша олади, гаплашади ва ҳатто бир бирини кўриб тура олади. 100 йил олдин бу ҳақида тасаввур қилиш мўъжиза туйилар эди. Ҳозирда эса инсоният бунга кўникиб ҳам қолди, оддий бир ҳолатга ўхшаб қолди гўё. Ушбу воситалар орасида интернет ва телевизор инсоният ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Аввал телевизор ихтиро қилинганини ҳисобга олсак, телевизорнинг инсоният тарбиясига таъсири беқиёс бўлди. Айниқса ёш болаларнинг оппоқ қоғоздек онгини шакллантириш, уни бошқариш учун қулай воситага айланди. Ҳозирда кўплаб кўрсатувлар борки, улар сабаб болажонлар чет тилларини тез ва осон ўрганишлари, дунё ва атроф-муҳит ҳақида қизиқарли тарзда тушунча ҳосил қилишлари мумкин. Булар албатта болажонларнинг ақлий тарбияси учун фойдали омил ҳисобланади. Аммо, худди пичоқ каби, телевизор ҳам тўғри фойдаланилмаса, қаттиқ “жароҳат” етказиши мумкин. Шундай экан, биз болаларимизга телевизордаги ҳар қандай кўрсатувни кўрсатишимиз тўғри бўлармикан?! Ўз боласининг телевизор тагидан кетмай ўтиришига рози бўлган ота-оналар болаларининг тарбиясини ҳам телевизорга топшириб қўйган бўлишади. Яхшилаб мулоҳаза қилинса, бугунги кунда болалар учун чиқарилаётган кўрсатувлар, мультфильмлар ва бадиий фильмлар бундан 20 йил аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Ахлоқий бузуқ ҳолатларнинг очиқдан-очиқ болалар учун тайёрланган мультфильмда кўрсатилиши, танаси очиқ аёллар, бузғунчи ва зўравон одамларни болаларга кўрсатишдан нима наф? Бу болажонларнинг жинсий ва ҳиссий тарбиясини бузади-ку..! Зўравонлик ва шаҳвоният шайтоннинг икки қуроли, чунки бу иккови киши руҳиятига жуда қаттиқ таъсир қилади ва бу иккиси орқали у қалбни осон қорайтира олади. Статистик маълумотларга кўра, АҚШда “Р” белгили, яъни 17 ёшдан кичиклар кўриши таъқиқланган фильмларнинг 80% , тақиқланган видео ўйинларининг 70% ҳамда беҳаё сўзлари бор мусиқаларнинг 100% 17 ёшдан кичик бўлган болаларга сотилмоқда. Биз эса шундай фильм ва мультфильмларни тўғридан-тўғри ўзбек тилига ўгириб болаларимизга тақдим қилмоқдамиз. АҚШ бўйича ўртача болалар 18 ёшга етгунча, 200 000 та зўравонлик ҳолатларини ва 16 000 та қотиллик ҳолатларини кўриб улгуришади. Бунинг руҳиятга қандай таъсир қилаётганини бир ўйлаб кўринг. Образли қилиб айтганда, болаларимизнинг онги зўравон қилиб дастурланмоқда. Медиада намойиш қилинаётган зўравонликлар ёш болаларга, айниқса 8 ёшдан кичикларига янада зарарли, чунки улар тасаввурий олам билан ҳақиқийсини осон ажратаверишмайди. Америка Педиатрия Бирлашмаси огоҳлантиради: 3 ёшдан кичик болалар ҳозирги кунда ҳеч бир телевизор кўрсатувларини кўрмасликлари керак. Бу бир неча йил олдин берилган қарор. Унинг таъсирини билганлари учун бирлашма шу қарорга келган. Яна бошқа олимларнинг фикрларига кўра, болалар мияси ривожланаётган вақтда ҳеч қандай телевизор кўрсатувларини кўрмасликлари керак экан. “Илмий Америка” журнали келтирган далилларга кўра, телевизор қуйи даражадаги наркоманиядир. Одамлар унга ўрганиб қолади. Болалар ҳам унга қаттиқ ўрганади. Телевизорга бўлган боғланиш ҳам болада аста-секин кўпайиб боради ва қаттиқ эътибор қилинмаса, болалар телевизорсиз ҳаётини тасаввур қила олмайдиган даражага келиб қолади. Кўпларимиз ўз ишимизни битириб олиш учун ҳам болаларимизни телевизор билан чалғитмоқчи бўламиз. Билмаймизки, болани биз эмас, энди унинг қадрдон телевизори тарбиялаётган бўлади. АҚШда ҳар куни телевизор кўриш учун 5 соату 11 дақиқа сарфланар экан! Қора танли америкаликлар 7 соату 12 дақиқа, оқ танлилар 5 соату 2 дақиқа, испанлар 4 соату 35 дақиқа, чунки улар меъёридан ортиқ ишлашади; осиёликлар 3 соатдан сал кўпроқ. Чунки уларнинг қаттиққўл оналари болаларига телевизор кўришга рухсат беришмайди....

Аршни кўтарган зикр

Қалблар қўлида бўлган Зотга Ўзининг буюклигича ва олийлигича ҳамд-у санолар бўлсин. Зикрлар қалбнинг покловчи дориси экани ва шу зикрлар билан Аллоҳнинг розилигини топиб яшашимизга даъват этиб, бизларга гўзал намуна бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин. Инсон дунёда яшар экан моддиятга боғлиқ бўлган бу тирикликда, ўзини самоларга боғловчи маънавий озиқ-амалларга ҳам эҳтиёж сезади. Мана шу эҳтиёжни билган ва бизларни бу дунёга фақат ва фақат Ўзини танишимиз учун келтирган Аллоҳ руҳий озиқларимиз қилиб зикрлар ва кундалик вазифаларни бизларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали жорий қилган. Ислом шариатида фазилатда олий бўлган зикр ва дуолар борки, уни тинимсиз бажариб юриш орқали инсонда жуда кўп ҳикматлар пайдо бўлади. Чунки банда Аллоҳни зикр қилиш билан Уни жуда ҳам яхши таниб, Ундан хавф ва умиди кучаяди. Ким бир нарсани яхши танимаса ундан қўрқмайди ёки унга муҳаббат ҳам қилмайди. Муҳаббат қилиш учун уни тинимсиз эсламоқ, уни ҳар доим ўйламоқ керак бўлади. Ким Аллоҳни танимаса, Унга муҳаббат ҳам қилмайди. Муҳаббат қилмас экан, Уни эсламайди. Аллоҳни эслаш эса зикр ва дуолар билан амалга ошади. Ана шу зикрларнинг энг фазилатлиси ва малоикалар яхши кўриб, пайғамбарлардан мерос қолган зикр ҳақида айтиб ўтамиз. Бу зикр қуйидагича ривоят қилинган: “Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата ил лаа биллаҳил алаййил азийм”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло Аршни яратганда ҳомил-кўтарувчи фаришталарга уни кўтаришни буюрди. Арш уларга оғир келди. Аллоҳ таоло: “Субҳаналлоҳ” деб айтинглар, деб буюрди. Фаришталар, “Субҳаналлоҳ” дейишди. Шунда уларга енгил бўлди. Улар Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратгунча Субҳаналлоҳ деб туришди. Одам алайҳиссалом акса урганларида Аллоҳ таоло у кишини “Алҳамдуллиллаҳ” дейишга илҳомлантирди. Аллоҳ айтди: “Сенга Раббинг раҳм қилди ва сен мана шунинг учун яратилдинг”. Малоикалар шунда “Иккинчи калима ҳам улуғ экан, бизлар ундан ғафлатда қолмаслигимиз керак”, дейишиб уни олдингисига қўшишди. Бир неча вақт фаришталар, Субҳаналлоҳи вал ҳамдуллиллаҳи, деб айтишди, бу ҳол Нуҳ алайҳиссалом замонларигача давом этди. Биринчи бўлиб санам-тошдан ясалган бутлар тутган қавм Нуҳ алайҳиссалом қавми эди. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавмини, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози бўлишини билдирди. Фаришталар ўшанда: “Учинчи калима ҳам улуғ ва шарафли экан. Биз бундан ғафлатда қолмаслигимиз керак”, дейишиб, уни олдинги икки калимага қўшишди. Узоқ муддат Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб юришди. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича давом этди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилишни буюрди ва қўчқор берди. Қўчқорни кўрганларида у зот хурсанд бўлиб, “ Аллоҳу Акбар” дедилар. Фаришталар айтишди “Бу калима ҳам улуғ ва шарафли экан” деб уни олдинги учтасига қўшишди ва Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллалллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиб юришди. Вақтики Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди, У зот шодланиб: “ Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алайил азийм”, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом “Бу калимани олдингиларига қўшинг”, дедилар. Бу зикрнинг фазилати шунчалар улуғлигидан у Аршларни кўтаргандир. Ким уни бир кунда Аллоҳни зикр қилиш мақсадида айтар экан гуноҳлари кечирилади. Аллоҳнинг ҳузурида олий мақомлар топиб, мағфиратга эришади. Албатта, фарз ибодатлардан сўнг айтилса, қалби янада равшанлашади. Чунки фарз ибодатларидан сўнг қилинган дуо мустажоб бўлиб бу зикрни айтиб дуо...