islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Ўқув-услубий бўлим 2015 йил сентябръ ойида ташкил этилиб, шу ойдан эътиборан фаолият юрита бошлади. Муқаддам ТИИда бундай бўлим ташкил этилмаган эди. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи этиб Ё.Бухарбаев, Бўлим инспектори этиб Ж.Акрамов тайинланди. Ўқув-услубий бўлими Тошкент ислом институтининг ўқув ва ўқув жараёнини бошқарувчи тузилма бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институтнинг низоми ва мазкур низомга мувофиқ фаолият олиб боради. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БЎЛИМИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ Ўқув бўлимининг мақсади, институт таълим жараёнини илғор илм-фан...
Read More
Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: – ректор номига ариза; – маълумоти ҳақида ҳужжат: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асли; – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 6 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидан маълумотнома; – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (агар абитуриент ўрта махсус ислом билим юртини ушбу ўқув йилида тугатган бўлса тавсияномани таълим муассасаси мудиридан олиб келади).
Read More
“Ижтимоий фанлар” кафедраси 2001 йил сентябрдан ўз фаолиятини бошлаган. Ўтган давр мобайнида кафедра ўндан ортиқ ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича таълимни ташкил этиш ва илмий-тадқиқот ишларини бажариши билан институтда ўз ўрнини эгаллаб келмоқда. География фанлари номзоди, доцент С.Сайдкаримов, тарих фанлари номзоди З.Тожиев каби профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассислари илмий-педагогик фаолият юритиб келганлар.  Кафедранинг фаолиятини янада ошириш мақсадида кўп йиллик  илмий педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар билан бир қаторда  ёш ва изланувчан мутахассислар ҳам...
Read More
Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтининг фаолиятини янада жонлантириш ва талабаларининг савиясини ошириш, ўз соҳасининг мукаммал мутахассисларини етиштириш учун 2001 йилда Тиллар кафедраси ташкил этилди. Кафедра aрaб, инглиз, рус, ўзбек, форс тилларини, балоғат, хаттотлик ҳамда форс қўлёзмаларини ўқиш ва тавсифлаш фанларини ўз таркибига олади. Кафедра профессор ва  ўқитувчилари институт ва кафедра фаолиятини юритишда фаол қатнашадилар. Турли тилларга оид маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кафедра аъзоларининг институт жамоаси орасида ўзига хос салмоқли...
Read More
2007 йил 23 август куни Тошкент ислом институтининг 1-сонли илмий кенгаши қарори билан “Таҳфизул Қуръон”  бўлими кафедра мақомини олди. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси Республикада Қуръони каримни тўлиқ ёдлатишга ихтисослашган ягона билим даргоҳидир. Бу кафедрада талабалар Қуръонни тўлиқ ёд олиш имконига эга бўлишади. Кафедрада фаолият олиб бораётган устозларнинг барчаси ўз йўналишлари бўйича  етук мутахассис ҳисобланади. Жумладан, кафедра мудири иқтисод соҳаси бўйича докторлик диссертациясини ёзаётган бўлса, бошқа устозлар ҳам ўз мутахассисликлари доирасида илмий фаолият...
Read More
1 1 499 1 500 1 501 1 502 1 503 1 511