islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Янгиликлар

Бўлимлар

Араб тили шаръий илмлар калитидир

“18 декабрь – Халқаро Араб тили куни” муносабати билан Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси томонидан “Араб тили шаръий илмлар калитидир” деб номланган тадбир ўтказилди. Байрам тадбирига Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, Ал-Азҳар ва ТИИ профессори Шиҳата Абдурраззоқ Абу Шуша ҳамда “Гранд таълим” муассасаси араб тили ўқитувчиси мисрлик Муҳаммад Абдулазиз ташриф буюрдилар.

“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги тадбирлар 500 мингдан ортиқ ўқувчи-талабаларни қамради

16 декабрь Алишер Навоий номидаги Киночилар уйида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорлари, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар директорлари, жами 2 мингга яқин раҳбар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

“Гуруҳдош-каналдош” дўстлардан огоҳ бўлинг!

Тошкент ислом институтида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада ошириш, турли оқимларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тадбирлар доирасида Ички ишлар вазирлиги терроризм ва экстермизмга қарши курашиш бош бошқармаси масъул ходими Абдумалик Каримов "Экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг бутунжаҳон интернет тармоғидаги тарғибот ва ёллаш фаолиятининг хусусиятлари" мавзусида маъруза билан иштирок этди...-ТИИ Матбуот хизмати

Дунёнинг мафкуравий манзараси

Тошкент ислом институтида “Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон фан ойлиги” муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Жаҳонгир Акрамов иштирок этди...-ТИИ матбуот хизмати

Тошкент ислом институтида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Олий маъҳадда “Ўқув ишлари”, “Илмий ишлар ва фан” ҳамда “Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар” бўйича проректор лавозимлари жорий қилинди. Талабалар Кундузги ва Модуль таълим факультетларига ажратилиб, декан лавозимлари ҳам тузилмага киритилди. Янги лавозимлар жорий этилганлиги муносабати билан Тошкент ислом институтида бир қатор тайинловлар амалга оширилди... - Матбуот хизмати
1 91 92 93 94 95 268