islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Янгиликлар

Бўлимлар

“Исроф фақатгина бойлик ёки мулкни совуриш эмас…!”

Тошкент ислом институти 1-сонли талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар учун Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда Ақоид ва фиқҳ фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Яҳё домла Раззоқов "Исрофдан қўрқайлик" мавзусида маъруза қилиб берди...-Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Ш.Бадиев

Тошкент дурдоналарига саёҳат

Тошкент ислом институтида “Декабръ – Ислом ва ҳозирги замон фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Хуршид Бойхўрозов раҳбарлигида модуль 1-курс талабалари учун “Тарихий меъморий обидалар” мавзуси асосида Кўкалдош мадрасасига экскурция уюштирилди. Унда кафедра устозлари ва ходимлари ҳам иштирок этдилар...- ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Педагогик амалиёт қандай ўтмоқда: ТИИ ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов мадрасаларга ташриф буюрди

Тошкент ислом институтининг 77 нафар 4-курс талабалари 2022-2023 ўқув йили жараён жадвалига мувофиқ педагогик амалиётга чиқдилар. Олий маъҳад талабалари 2022 йил 31 октябрдан 24 декабргача бўлган давр оралиғида юртимиздаги 3 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларида мутахассислик фанларидан дарс ўтиб, амалиёт ўтамоқдалар. Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов юртимизнинг турли ҳудудларида педагогик амалиёт ўтаётган талабалар билан учрашиш мақсадида мадрасаларга ташриф буюрди...- ТИИ Матбуот хизмати

Мадҳия– ғурур ва фаxр тимсоли

Мадҳия - қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ғурур,ўзига хос фахр ва юртга меҳр уйғотади.Бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши,бугуни ва келажаги,шунингдек,маслак ва мақсади мужассамдир...-Одилжон Нарзуллаев   Янгийўл туман  «Имом Султон» жоме  масжиди Имом хатиби.

Ислом дини кексаларга эҳтиром кўрсатиш, уларга эътиборли бўлишга чақиради

«Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» деб марҳамат қилинади Қуръони каримда Исро сурасининг 23-24 оятларида...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов
1 92 93 94 95 96 268