islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мадраса мударрислари ҳамда имом-хатибларнинг фан доктори илмий даражасини олиши жадаллашади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва диний ташкилотларда илмий кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш, педагок-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимларни илм-фан ва илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш, уларда илмий-тадқиқот ишлари билан мунтазам шуғулланиш кўникмасини шакллантириш мақсадида диний таълим муассасалари ўқитувчилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакиллари, туман-шаҳар бош имом-хатиблари учун Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан ҳар ойда бир маротаба ўқув-семинар машғулотларини ўтказиш режаси ишлаб чиқилди.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти кафедраларидан 30 дан ортиқ ўқитувчилар мазкур онлайн ўқув-семинарида тангловчи сифатида ва шу билан бирга фан доктори илмий даражаси бор ўқитувчилар маърузачи сифатида иштирок этмоқдалар.

Семинарнинг илк ўқув машғулотида Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, филология фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Исломов “Диний соҳа мутахассисларининг илмий тадқиқотлар олиб боришларининг аҳамияти: мўътабар манбаларимизни ўрганиш ва замонавий масалаларга ечимлар топиш” мавзусида ҳамда Тошкент ислом институти Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Соатмурод Примов “Илмий тадқиқот учун зарур бўлган малака ва кўникмалар: тил   билиш, илмий ва руҳий тайёргарлик” мавзусида маъруза қилдилар.

Малака — ўрганилган билим ва шаклланган  кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай  олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш;
Кўникма — ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш.

Мавзу танлашга илмий ишнинг барча турларида ўга масъулият билан ёндашиш зарур, чунки бажариладиган ишнинг самарали якунланиши кўп жиҳатдан мавзунинг тўғри танланганига боғлиқ. Мавзупи кўпинча илмий раҳбар тавсия қилади. Бу — табиий, чунки илмий раҳбар, айниқса кўп йиллик илмий-педагогик тажрибаси бор ўқитувчи ўзи илмий тадқиқот олиб бораётган соҳанинг ютуқ-камчиликларини яхши билади, шундан келиб чиқиб ўз шогирдига ижобий натижа билан якунланадиган мавзу тавсия қила олади.

Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 1913 йилда ёзилиб, ўзи ташкил этган «Ойна» журналининг 1-сонида нашр этилган «Икки эмас, тўрт тил лозим» мақоласида муаллиф кўп тилни билиш ҳар бир туркистонлик учун шартлиги ва шу орқали дунёга чиқиш мумкинлигини уқтиришга ҳаракат қилган. Шунингдек, Маҳмудхўжа Беҳбудий айтадики, Туркистон ўлкасида жуда қадимдаёқ уч тил амал қилган. Демак, тил ўрганиш менинг ёки кеча туғилган кимнингдир эмас, юз йиллар аввал миллатни маърифатли қилишга ҳаракат қилган жадид боболаримизнинг ташаббуси ҳисобланади. Шундай экан ҳар қандай билим, хусусан, тил билиш жиҳатидан ҳам аждодларимизнинг кўрсатган йўлидан юриб, халқимизнинг аслида нақадар илмга чанқоқ эканлигини кўрсатиб қўйишимиз керак.

Саймарийнинг “Абу Ҳанифа ва асҳобуҳу” ва Хатиб Бағдодийнинг “Тариху Бағдод” асарларида зикр қилинишича Имом Муҳамад раҳимаҳуллоҳ айтган: “Отам менга ўттиз минг дирҳам мерос қолдирди. Ўн беш минг дирҳамни наҳу ва шеърни ўрганиш учун сарфладим. Қолган ўн беш мингини ҳадис ва фиқҳни ўрганиш учун сарфладим”.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ шунчалик даржада фасоҳат билан сўзлаганки, агар Қуръони карим унинг тилида нозил бўлган, деб айтишни хоҳлаганимда, албатта айтган бўлар эдим”.

ТИИ Исломшунослик фанлари бўйича

фалсафа доктори (PhD) Соатмурод Примов

361450cookie-checkМадраса мударрислари ҳамда имом-хатибларнинг фан доктори илмий даражасини олиши жадаллашади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: