Убай ибн Каъб ибн Қайс ибн Убайд ибн Муовия ибн Аъмр ибн Молик ибн Нажжор ибн Саълаба ибн Аъмр Хазражий. Мадинаи мунавварада туғилганлар. У зот имом, қори, фақиҳ ва муфассир эдилар. Бадр, Уҳуд ва Ҳандақ ғазотларида қатнашган. У зотни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Абул Мунзир” деб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эса “Абу Туфайл” дея куня билан чақирганлар. Умар розияллоҳу анҳу у кишини “мусулмонларнинг саййиди” дер эдилар. У зотнинг онаси Суҳайла бинти Нажжор, у эса Абу Толҳа ансорийнинг аммаси эди. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг васфи ҳақида: соч ва сақоллари оқ эди дейилган. Убай ибн Каъб ибн Қайс розияллоҳу анҳу Қуръони Каримни ёзувчи котиб, иккинчи ақаба байъатида қатнашган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илмни тўрт кишидан олинглар: Ибн Масъуд, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал ва Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солимдан”, деб айтганларида, улар орасида саналган зотдирлар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Абал Мунзир! Сенингча Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси?” Дедилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: “Мен Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир”, дедим. У зот: “Ё Абал Мунзир! Сенингча Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси?” Дедилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: “Мен Оятул Курсий дедим”, дедилар. У зот мени кўксимга уриб, “Аллоҳ сенга илмни муборак қилсин”, дедилар”. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу фақиҳ саҳобаларнинг бири, ваҳийни ёзиб қайд этувчи, Қуръон қориларининг энг афзали ва ақаба байъатида қатнашган ўн икки саҳобанинг бири бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада бўлмаган вақтларида Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуни мусулмонларга имомлик қилишларига буюрар эдилар. Шунинг учун ҳам Умар розияллоҳу анҳу: “мусулмонларнинг саййиди Убай ибн Каъб” деганлар. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи “Саҳиҳул Бухорий”да қуйдаги воқеъани келтирадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Баййина” сураси нозил бўлганда, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: “Албатта Аллоҳ таоло менга бу сурани сенга ўқиб беришимни буюрди” дедилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло мени исмимни айтдими?”, Дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ҳа, Аллоҳ таоло сени исмингни айтди”, дедилар. Шунда Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу йиғлаб юбордилар. Жобия жанги: Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳу билан Жобия жангида қатнашдилар. Жобияда Умар розияллоҳу анҳу хутба қила туриб: “Эй инсонлар! Кимда ким Қуръондан савол сўрамоқчи бўлса, Убай ибн Каъбдан сўрасин” дедилар. Абдуллоҳ ибн Нусойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У “Убай ибн Каъб касал бўлиб қолганда, уни кўришга бордик. У нидо қилувчини чақириғини эшитиб: “бу азонми ё такбирми?” деб сўради. Биз унга “такбир” дедик. У: “нимани кутмоқдасизлар? Намозга шошилмайсизларми?” Деди. Биз: “сени бу холатда ташлаб кетамизми?” Дедик. У: “бундай қилманглар! Туринглар! Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга бомдод намозини ўқиб бериб бўлиб, юзлари билан жамоатга юзланиб: “Фалончи борми? Фалончи борми?” Деб намозга келмаган уч кишини чақирдилар. Ва “Албатта, мунофиқларга энг оғир намоз Бамдод билан Хуфтондир. Агар улар бу икки намозда нима борлигини билганларида эди, у иккисига эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Шуни билингки, ёлғиз ўқилган намоздан икки киши бўлиб ўқилган намоз афзал. Сизларни кўпчилик билан ўқиган намозингиз, у Аллоҳга севимлироқдир. Албатта биринчи саф фаришталарнинг сафи сингаридир. Агар уни фазилатини билганларида эди, албатта унга шошилган бўлардилар. Огоҳ бўлинг! Албатта жамоат намози...
Бугун 3 октябрь соат 08-20 да Ўзбекистон қорилари – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, институтнинг 4 курс талабаси «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018» мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳамда “Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетдилар. Мазкур мусобақада Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида жами 82 давлатдан 115 киши иштирок этади. Ушбу мусобақа Масжидун-Набавийда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу Саудия Арабистони тарихида илк бор ташкил этилмоқда. Шундай қилиб бу мусобақада юртимиздан икки нафар қори Й.Нуриддинов (30 порани ёддан ўқиш йўналиши), А.Сўфиев (15 порани ёддан ўқиш йўналиши) бўйича иштирок этса, устоз Ж.Неъматов баҳоловчи ҳакам сифатида иштирок этади. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида 40 йилдан бери илк бор ўтказилмоқда. Мусобақа 6-11 октябрь кунлари – олти кун мобайнида бўлиб ўтади. Вакилларимизнинг қайси куни иштирок этиши қуръа йўли билан аниқланади. Қори юртдошларимизнинг илмига Аллоҳдан барака сўраб қоламиз. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 1 074
Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот – бу устоз ва мурраббийлардир. Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент Ислом институтининг талаба қизлари иштирокида “Қадрият миллат кўзгуси“ деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Тошкент шаҳар вакиллигидан, Нуроний хайрия жамғармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан вакиллар таклиф қилинди, шунингдек институтнинг аёл устоз-ходимлари ва талаба қизлар иштирок этди. Тантанали байрам тадбири Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан ЎМИ раиси муфтий У.Алимов ҳазратларининг устоз ва мураббийларга йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттириш билан очилди. Тадбирда нуроний онахонларимиз институт аёл устоз-ходимлари ва талаба қизлар билан дилдан суҳбат қилишди. Олий қадрият ҳисобланган миллий урф-одат ва анъаналаримизни ўзида акс эттирган давра суҳбатидан бошланиб, сўнгра институтнинг 1-курс талаба қизлари томонидан тайёрланган “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбирига уланиб кетди. Тадбирда устозларни мадҳ этувчи шеър ва ҳикматли сўзлар ҳамда қизиқарли саҳнавий кўринишлар намойиш этилди. ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 1 007