islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 7, 2018

Day

Талабаларнинг Бухоро мадрасаларидаги педагогик амалиёти қандай ўтмоқда?

Ҳар йили ноябрь ойи бошида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига биноан Тошкент ислом институти битирувчи курс талабалари юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган ислом билим юртлари (мадрасалар)да педагогик амалиёт ўташ учун йўл оладилар. Шундай талабалардан бир гуруҳи айни пайтда Бухорои шарифда жойлашган нуфузли ислом билим юртларида таълим бериш йўлидаги илк қадамларини қўймоқдалар. Нурбаев Ҳурмуҳаммад, Маткаримов Турсунбой ва Жамбилов Мансур Мир Араб Олий мадрасасида, Раҳимов Неъматуллоҳ, Холназаров Азизбек, Нажмиддинов Ҳамидуллоҳ, Неъматов Сулаймон, Асатуллаев Фарҳоджон, Ғуломов Зарифжон ва Баҳодиров Ҳожакбар Мир Араб ислом билим юртида ҳамда Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом билим юртида эса Нажмиддинова Робия ўзларининг педагогик амалиётларини ўтамоқдалар. Ушбу амалиётчи талабаларга Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов раҳбарлик қилмоқда. 2018 йилнинг 4-6 декабрь кунлари Зафар Маҳмудов талабаларнинг амалиётдаги фаолиятларини назорат қилиш ва улар ўтказадиган очиқ дарсларни таҳлил қилиш мақсадида юқорида айтиб ўтилган Бухородаги таълим муассасаларига ташриф буюрди. З.Маҳмудов, сафар давомида амалиётчи талабаларининг Қуръон қироати ва тажвид, тафсир, фиқҳ, ақоид ва араб тили каби мутахассислик фанларидан ўтган очиқ дарсларини кузатди. Дарслардан сўнг мадраса мударрислари билан ўқув жараёнининг таҳлили ўтказилиб, амалиётчиларнинг ютуқ ва камчиликлари ўзаро муҳокама қилинди. Шунингдек, Зафар қори Маҳмудов Мир Араб Олий мадрасаси, Мир Араб ислом билим юрти ва Жўйбори калон аёл-қизлар ислом билим юртларининг 1–2 курс талабалари иштирокида “Қуръон ёдлаш фазилатлари” тўғрисида давра суҳбати ўтказди. 406

Олий диний таълим муассасаси рўйхатдан ўтди

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, шу йил 1 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Ҳадис илми мактаби олий диний таълим муассасаси шаклида ташкил этилди ва 5 ноябрь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 23-сонли гувоҳномага эга бўлди, дея хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ушбу олий диний таълим муассасасини Бош қомусимизнинг 26 йиллиги арафасида давлат рўйхатидан ўтказилишида ҳам ўзи хос рамзий маъно бор. Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиши Конституциямизда ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган диний таълим олишга бўлган фуқароларимиз ҳуқуқларини амалга оширишлари учун яна бир катта имконият бўлди. Гувоҳномани топшириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Ҳадис илми мактаби улуғ алломаларимиз, муҳаддис аждодларимиз ишларини давом эттириш имкониятини тақдим этиши, бу даргоҳда таълим олган ёшларимиз келажакда малакали мутахассислар сифатида аждодларимизнинг давомчиси бўлишга ва динимизнинг эзгу таълимотларини одамлар онгу шуурига сингдиришга хизмат қилишларини алоҳида қайд этдилар. Ҳадис илми мактаби фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаб, эзгу дуолар қилинди. 163

Қандай миллат бўлишимиздан қатъий назар Ватанимизни асрайлик!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яратган жамики мавжудотлар туғилишиданоқ ўз маконларини биладилар, ҳаттоки ҳавода учувчи қушлар ҳам, денгиздаги балиқлар-у, асалари ҳам ўз уяларини ҳимоя қиладилар. Шунингдек, инсонлар ҳам қаерда туғилиб-улғайсалар ўша киндик қони тўкилган жойга меҳр қўядилар. Демак, Ватанни севиш ҳам Аллоҳ томонидан бандаларига берган неъматлардан биридир. Ушбу неъмат орқали инсон ватанпарвар бўлиб, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб ва узоқлашса туғма-табиий равишда яшаш жойини соғиниб, ошиқади. Шунинг учун ҳам инсон ўз ихтиёри билан ватанидан узоқлашиб, сафарга чиқса албатта сафар давомида ўз ватанини қумсайди, она тупроғига талпинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ватанларига жуда муҳаббатли бўлганлар. Мадинаи мунавварага ҳижрат қилаётганларида туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамага юзланиб, қалблари эзилиб, кўзлари ёшга тўлиб шундай хитоб қилганлар: “Қандай ҳам яхши шаҳарсан! Қандай ҳам мен учун севимлисан! Агар қавминг мени сендан қувмаганида, сендан бошқа жойда яшамас эдим!” (Имом Термизий ривояти). Ватанпарварлик – ватанга меҳр қўйишдангина иборат эмас, балки Ватан билан ўзини бир бутун деб билиш, унинг тинчлигини сақлаш ҳар қандай вазиятда Ватанни, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, қадрлаш, меҳр муҳаббат қўйишдир. Унинг тинчлик ва осудалигини сақлаш барча касб эгаларининг, эркак ва аёлнинг, ёшу-қарининг бирдек бурчи ва вазифасидир. Доим ҳушёр ва огоҳ яшаш-бугунги кун талаби. Она Ватанда миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик муҳитини сақлаш ва ўзаро меҳр-муҳаббат, ҳақ-ҳуқуқ риоясини қилиш, тинчлик ва барқарорликни сақлашда ғоят аҳамиятлидир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло юртларни Ватан муҳаббати билан обод қилади”, дейди. Яна бир ўринда: “Агар Ватан муҳаббати бўлмаганда, юртлар хароб бўлар эди”, дейди. Демак, Ватанни севиш-элни севиш, элни севиш-Ватанни севишдир. Бу икки туйғу бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Муқаддас юртимизда инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинлиги энг олий қадрият сифатида эъзозланиши, ҳаётимиздаги барча янгиланиш ва ўзгаришлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, авваламбор, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигининг яна бир амалий ифодасидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Моида сурасида шундай хитоб қилади: “Бас, хайрли (савобли) ишларда бир-бирингиздан ўзишга ошиқингиз!”. Зероки, жамиятдаги барча инсонлар наф келтиришга, зарарни даф қилишга саъй-ҳаракат қилмоқлари лозим. Албатта, иймон-эътиқодли инсон учун одамларга яхшилик қилиш иймондан кейинги энг улуғ ибодатлардан биридир. ​ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога инсонларнинг яхшиси инсонларга манфаати энг кўпидир”, дедилар” (Имом Тобароний ривояти). Хайрли ва савобли ишларда мусобақалашган инсонлар бир-бирига муҳаббатли бўлиб, бошқаларнинг муҳаббатига эга бўлдилар ва шу тариқа Ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшадилар. Улар  мукофоти дунё ва охиратда берилади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Иймон келтирган ва солиҳ амалларини қилган зотлар эга (билиб қўйсинларки) албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз” (Каҳф сураси, 30). Халқнинг манфаати учун фидоий бўлиш, инсонларга наф етказиш Аллоҳ таолога энг маҳбуб амалдир. Ҳар бир яхшилик самарасиз қолмайди. Банданинг ихлоси, ниятига қараб, зарра миқдоридаги амалига ҳам Аллоҳ таоло ажр беради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг дунёдаги ғам-ташвишларидан бир ғам-ташвишни енгиллатади. Ким бир қийналиб қолган кишига осон қилса, Аллоҳ таоло дунё-ю-охиратда осон қилади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло унинг дунё-ю-охиратда айбини беркитади. Модомики, банда ўз ота-онасига кўмак бериш пайида бўлар экан, Аллоҳ таоло унга кўмак бериш пайида бўлади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Яхшиликлар, саволи ишлар бардавом бўлган эл-юрт ҳар жиҳатдан мустаҳкам бўлиб, тараққий этади ва ривожланади. Миллатлар ўзаро бир-бири билан тотув, меҳр муҳаббатда ва яхшиликларни бир-бирларидан аямай яшасалар албатта, эл-юрт ҳимоясида асосий пойдеворни қўйган ҳисобланадилар. Чунки юртинг тинч-уйинг тинч. Тинчлик ва тотувлик билан нимагаки эришилса унда барака файз бўлади. Шу сабаб барчамизни доимо эзгу ишлар, яхши амалларга муяссар айлаб, юртимиз, маҳалламиз, хонадонларимизга файз-барака тинчлик-омонлик ато этишини Яратгандан сўраб қоламиз! “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Озода Маҳкамова 305

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қандай ишлаб чиқилган эди?

Конституция – лотинча “Cohstitutio” сўзидан олинган бўлиб, “тузилиш, ўрнатиш, тузук” маъноларини англатади. Конституция-қонунлар мажмуаси бўлиб, давлат ва ҳокимият тузилиши, бошқарув органлари тизимини шакллантириш тартиби, сайлов ўтказиш тартиби, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради. “Конституция”, “сенат” каби атамалар, қадимги Римда ҳам маълум бўлган. Конституциямизда уч минг йиллик миллий давлатчилигимиз тарихида ҳукм сурган Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар каби маърифатпарвар аждодларимиз тарихий анъаналари ҳам ўз аксини топган. Соҳибқирон Амир Темурнинг “Тузуклари” шарқ ва Осиё мамлакатлари тараққиётида ўзига хос конституциявий хусусиятга эга ҳужжат бўлган. У шариат қонунлари билан қаторда Марказий Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган. Қомусимизнинг дунё юзини кўриши тарихига назар солсак, халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига гувоҳ бўламиз. Ўзбекистон тарихида бундан олдин ҳам конституция қабул қилинган эди, лекин бу қонунларни қабул қилишда халқимизнинг хохиш истаклари, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи умуман эътиборга олинмаган эди. (1927,1937,1978 йилларда қабул қилинган) Бугунги кундаги Конституциямизни қабул қилишда БМТнинг Халқаро Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатлари ва Франция, Италия, Финландия каби дунёнинг юзга яқин давлатлари тажрибаси ўрганиб чиқилиб, бизга тааллуқли жойлари олинди. Янги Конституция лойиҳаси 1992 йилнинг сентябрь куни тайёр бўлди ва шу куни матбуотда умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Муҳокамада катта ёшли аҳолининг деярли ҳаммаси иштирок этиб, сиёсий фаоллик кўрсатдилар ва қизғин мунозаралар қилдилар.1992 йил 21 ноябрда Конституция иккинчи марта муҳокама қилиш учун газетада эълон қилинди. Конституциянинг қайта ишланган вариантида фуқаролар ўз иштирокининг натижасини кўра олдилар. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси ўн иккинчи чақириқ Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборатдир. Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим 1-курс талабаси, “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси, “Абу Ҳафс Кабир” жомеъ масжиди имом хатиби А.Абдуллаев 262

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умр йўлдош сифатидаги фазилатлари

Муқаддас ислом динимизда оила масаласига алоҳида эътибор билан қаралган. Зеро, оила ҳар бир жамиятнинг илиги ҳисобланади. Ўзаги мустаҳкам жамиятнинг ўзи ҳам мустаҳкам бўлади. Куйида ҳар бир ишларида намуна бўлган Зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умр йўлдош сифатидаги намуналарни ибрат учун  эслаб ўтсак.  لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا  “(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси, 21 оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсоният ичра хулқлари ва одоблари энг гўзал Зотдир. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ҳақда таъкидлаб: وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ “Сиз энг буюк хулқ узрадирсиз”, дея марҳамат қилган (Қалам сураси, 4 оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шу буюк хулқлари билан оилавий ҳаёт кечирганлар ва Раббимизнинг аёллар борасидаги: وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ  “Улар билан яхшиликла яшангиз”, деган илоҳий фармонини амалда кўрсатиб берганлар (Нисо сураси, 19 оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларига жуда меҳрибон ва раҳмли бўлганлар. Оиша онамиздан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда кетаётган эдик. Бир ялангликка етганимизда тўсатдан мунчоғим узилиб тушиб қолди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қидириш учун тўхтадилар. Одамлар ҳам тўхташди. Ҳолбуки ичишлик учун на одамларда, на бир яқин атрофда сув бор эди. Одамлар Абу Бакрнинг олдига бориб: ”Оишанинг нима қилганини кўрмайсизми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва У зот билан бирга одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар суви бор жойда ҳам эмаслар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чарчаб тиззамга бошларини қўйиб  ухлаб қолдилар. Шу пайт отам Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб: “Шундай тақчиллик нозик пайти ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тўхтатасанми?” – деб мени койидилар. Койиш асносида мени шундай турткилардиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб кетмасинлар деб зўрға қимирламай ўтирардим. У зот ҳам ухлаб туриб, сувсиз бўлиб қолгандилар. Шунда  Аллоҳ таоло таяммум оятини нозил қилди. Дарвоқе, Усайд ибн Хузайр: “Эй Абу Бакрнинг оиласи, сизларнинг баракангиз туфайли!” – деди. Оиша розияллоҳу анҳо сўзларида давом этиб: Кейин мен минган туяни турғизган эдик, мунчоғимни ўшанинг тагидан топдик” (Имом Бухорий ривояти). Эътибор берган бўлсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биргина мунчоғни деб чанқоқлик пайтида ҳам одамларни тўхтатиб уни излашга тушганлар. У зот алайҳиссалом бирор марта бировга қўпол сўз айтмаганлар, ҳеч кимни хақорат қилмаганлар, қўл кўтармаганлар, қувватларини фақатгина Аллоҳнинг йўлида сарфлаганлар. Бу меҳр-шафқатни тўғрироқ тасаввур қилиш учун баъзи статистик маълумотни келтириб ўтамиз: Мусулмон бўлмаган, айни вақтда пешқадамликни даъво қилаётган баъзи мамлакатлар аҳолиси орасида 70% эркаклар ўз аёлларини урар ва шу калтакланган аёлларнинг 83%и оғир аҳволда шифохоналарга тушар экан. “Маданият”ни даъво қилаётган юртларда аёллар ҳуқуқи ана шу аҳволда. Энди яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига қайтайлик. Бир куни сафарда София онамиз минган улов орқада қолиб кетади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келганларида София онамиз йиғлаб: “Мени секин юрадиган уловга миндирибсиз”, – дейдилар. Набий алайҳиссалом эса онамизнинг кўз ёшларини артиб, юпатдилар (Насаий ривояти). Пайғамбаримизнинг ўз аҳли аёлларига нисбатан муомалалари худди шундай меҳрибонлик ва ғамхўрлик билан йўғрилган эди. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида Оиша розияллоҳу анҳонинг баланд овозда гапираётганлигини эшитди ва яқин келиб: “Эй Умму Румоннинг қизи,...