Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили учун кундузги таълим йўналиши бўйича Араб тилидан кириш имтиҳони ўтказилди. ТИИ проректори, қабул ҳайъати раиси ўринбосари Умиджон Ходжаев ижодий имтиҳонни кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир ТИИ ходими Муҳаммад Юсуф қори Ҳомидовнинг Қуръон тиловати билан бошланиб, хайрли дуолар қилинди...- ТИИ Матбуот хизмати
Китоб илмий-академик услубда таржима қилиниб, матнни сўзма-сўз қамраб олган, бирорта ўринда бирор луғат-сўзнинг маъноси ташлаб кетилмаган. Бу бошланғич босқич талабаларига ҳам китобни тўлиқ тушунишга, ҳам тўғри таржима қилиш малакасини ўрганишга ёрдам беради… - Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси мудири Баҳодир Баҳромжон ўғли
Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ҳамда "Ҳаж – 2022" мавсумида гуруҳ раҳбари бўлган имом-хатиблар мурожаати инобатга олиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2022 йил 6 август кунига қадар (шу куни хам 18:00 гача) узайтирилганини маълум қиламиз...- ТИИ Қабул ҳайъати
Тошкент ислом институти Модуль таълим шаклига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар оффлайн тарзда 2022 йил 15 июлдан 30 июлгача қабул қилинади... - ТИИ Қабул ҳайъати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган фуқаролардан 2023 йил 15 июлдан 31 июлга қадар ўқишга қайта тиклаш ва диплом олиш бўйича оффлайн режимда аризалар қабул қилинади... - ТИИ Қабул ҳайъати