islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Янгиликлар

Бўлимлар

“IX-XII асрларда ақлий тафсирларни гносеологик тамойилларининг методологик асослари” мавзусидаги докторлик диссертациясининг илмий семинари ўтказилди

2025 йил 24 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Қуръон илмлари” кафедраси  доценти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНEСКО» кафедраси  докторанти А.Абдуллаевнинг “IX-XII  асрларда ақлий тафсирларни гносеологик тамойилларининг методологик асослари” мавзусидаги докторлик диссертациянинг илмий семинари бўлиб ўтди. Илмий семинарда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилар  иштирок этишди. Семинарни Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов очиб берди ва диссертация иши юзасидан амалга оширилган тадқиқотлар ҳамда қилинган ишлар ҳақида маълумот бериш учун сўзни диссертантга берди. А.Абдуллаев сўзга чиқиб, диссертация ишининг мазмуни, бугунги кундаги тафсир илми ривожи нуқтайи назаридан аҳамияти ва долзарблиги, республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишлари, шунингдек, хорижий илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги, илмий янгилиги ҳамда илмий-амалий аҳамияти ҳақида тўлиқ маълумот берди. Илмий семинар сўнгида мавзу бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Семинар иштирокчилари томонидан мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар берилди. ТИИ Матбуот хизмати 469

Доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий иштирокида “Ёшларни соғлом эътиқод асосида тарбиялашда ақлий илмларнинг аҳамияти” мавзусида илмий суҳбат ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий иштирокида “Ёшларни соғлом эътиқод асосида тарбиялашда ақлий илмларнинг аҳамияти” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида институт ўқитувчилари ва кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. Ақида масалаларини тушунишда Қуръон ва хадисларга қўшимча равишда ақлий фалсафа ва мантиқ каби илмнинг ўрни беқиёслиги ҳақида талабаларга кўрсатмалар берилди. Талабалар ўқув давомида барча илмларни мукаммал эгаллашга ҳаракат қилиши миллат ва халқ олдидаги масъулиятини ҳис қилган ҳолда таълимга сидқидилдан ёндошиш кераклигига урғу қаратилди. Мантиқ ва фалсафа ҳозирги замонда ўрганилиши муҳим бўлган фанлар сафида эканлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга мунозора ва жадал илмлари институтимиз талабаларига келажакда асқотадиган восита эканлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар-бир фан борасида ҳеч бўлмаганда биттадан китобни ўқиш ва ҳеч бўлмаганда шу фан борасида умумий тушунчага эга бўлиш ҳам ўқувчининг вазифаларидан бири эканлиги айтилди. Т.ф.д. PhD САЙҚАЛ АҲМЕДОВ, ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси 566

Маҳаллаларда аҳоли ўртасида ёш тарғиботчи талаба қизлар иштирокида тадбирлар ўтказилмоқда

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш долзарб вазифалар ҳисобланади. Ушбу чора-тадбирлардан мақсад – ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган. Шунингдек, аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, “одобли қиз” ва “маърифатли она” қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Маҳаллаларда аҳоли ўртасида профессор-ўқитувчилар ва ёш тарғиботчилар иштирокида “Менинг оилам – менинг бахтим”, “Маҳаллам – менинг фахрим” каби мавзуларда тарғибот тадбирлари доирасида битирувчи талабалар имом-хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари билан бирга, “Хотин-қизлар тарғибот” гуруҳлари фаолиятини кузатиш жараёнида шу каби тадбирларда олган назарий билимларини амалда қўлламоқдалар. ТИИ Матбуот хизмати 580

ТАЛАБАЛАР БИЛАН “ГЛОБАЛ ОЛАМДА ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАР ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жуда муҳим анънана йўлга қўйилган. Бу анъана институт раҳбариятининг талабалар билан доимий мулоқотда бўлиб туришини ўз ичига олади. Куни кеча мазкур анъананинг амалий кўриниши сифатида долзарб мавзуда навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.

Тошкент ислом институти талабаси Қуръонни 12 соатда ёддан ўқиб хатм қилди

Тошкент ислом институтининг 2-курс қорияси Музаффархонова Робияхон 30 пора Қуръони каримни бир кунда, 12 соат давомида ёддан ўқиб берди. Қуръони каримни ўқиш жараёнини “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Робия Нажмиддинова ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар. - "Қуръон илмлари" кафедраси ўқитувчиси Робияхон НАЖМИДДИНОВА
1 5 6 7 8 9 270