Робиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институтида эълон қилинган Сентябрь ойи “Ислом тарихи ва сийрат фани” ойлиги доирасида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ҳамда Институт Ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда жумладан, А.Ғиёсов қаламига мансуб бир қанча асарлар — “Саҳиҳи Муслим шарҳи”, “Тиббун набавий”, “Ҳадис илми қоидалари”, “Ўкинма”, “Буюк ҳақиқат ёхуд фитрат қичқириғи”, “Анас ибн Молик”, “Муоз ибн Жабал”, “Ҳаловат ҳиссини туй”, шунингдек Ф.Маманосиров ва Р.Махсумхонов томонидан ёзилган “Икки етим”, “Саҳифалар”, “Икки қария”, ҳамда О.Ҳошимовнинг “Риёзус солиҳин шарҳи” каби китоблар намойиш этилди.
Муаллифлар тадбир давомида китобларнинг мазмун-моҳияти, яратилиш жараёни ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб, талабаларга илм олиш ва асарлардан самарали фойдаланиш борасида тавсиялар ҳам тақдим этдилар.
Бу каби тадбирлар талабаларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва илмий изланишларга қизиқишни оширишга хизмат қилмоқда.