islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 19, 2017

Day

ТИНЧЛИК УЧУН КУРАШМОҚ КЕРАК

Халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий, информацион курашлар кучайиб бораётган мураккаб таҳликали бир даврда маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, халқимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини ошириш ва шу орқали юртимиздаги осойишталикни асраш, тинчлик учун курашиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шу мақсадда бугун юртимизнинг турли гўшаларида, таълим муассасаларида, корхона, ташкилотларда, шунингдек, ҳарбий қисм ва бошқа муассасаларда турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ҳарбий хизматчилари билан “Маънавият соати”да “Тинчлик учун курашмоқ керак!” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент ислом институти “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров ўз маърузаси билан иштирок этиб, Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлаб ўтди. Зеро, тинч-осуда Ватанимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган навқирон авлод истиқболи йўлида яратилаётган бундай кенг шароит ва имкониятлар ёшларимиз эришаётган ютуқларни мустаҳкамлаб, мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги мавқеини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бироқ, бугунги кунда халқаро аҳволнинг тез ўзгарувчанлиги, дунёнинг турли нуқталарида юз бераётган нохуш воқеалар ҳар биримиздан огоҳ бўлиб яшашни, тинч­ликни қадрлаш, ҳимоя қилиш, унинг учун курашишни талаб этмоқда. Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб шундай деганлар: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У-хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”. Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таъолонинг беҳисоб бўлган буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим. Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифаси инсон зиммасига юкланади. Аллоҳ таъоло ўзининг каломида тинчликка тарғиб қилиш лозимлигини таъкидлаб, шундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!…! (Бақара сураси, 208-оят). Дархақиқат, тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр ва мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан хотиржамликка боғлиқдир. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши учун тинчлик ва осойишталик лозим. Хулоса қилинганда динимизнинг тинчликка бўлган эътибори нечоғлик катта ҳамда бағри кенглик унинг негизи эканлиги яққол номоён бўлади.   Инсон ўзидаги неъматнинг қадрини унинг устида мулоҳаза юритиш, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриш билан билади. Бу эса янада кўпроқ Яратганга шукр қилишга ундайди. Тадбирда яна кўплаб фикр-мулоҳазалар, амалий так­лиф­лар билдирилди. Юрт тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилаётган Ватан посбонларининг шарафли хизматлари эътироф этилди. Шундан сўнг, тинчликка, огоҳлик ва ҳушёрликка даъват қилувчи “Тинчлик учун курашмоқ керак!” деб номланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.  Видеолав­ҳа барча тингловчиларда чуқур таассурот қолдир­ди. Тинчлик учун курашмоқ керак. (Х.Файзуллаева) Ҳамманинг тақдирига ёзилади бахт, Хамма юртда бирдай айланар фалак, Осмондан тушмайди бироқ халоват, Дўстим тинчлик учун курашмоқ керак. Ватан деб куйлаган қўшиғинг...

Тошкент ислом институти собиқ ректорининг ўғли институтга китоб ҳадя қилди

2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 1982–1989 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идиний бошқармасига муфтийлик қилган, 1975-1982 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори вазифасида фаолият юритган шарқшунос олим, дин ва жамоат арбоби, дипломат Шамсиддинхон Бобохонов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб нашр этилган фалсафа фанлари доктори, профессор Саидмухтор Саидқосимовнинг “Улуғ инсонлар маънавияти” номли китобининг тақдимот анжумани бўлиб ўтди. Тақдимотда ЎзФА академиги, филология фанлари доктори, профессор Неъматуллоҳ Иброҳимов, иқтисод фанлари доктори, профессор Нурислом Тухлиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Тадбирда муфтийлар (Бобохоновлар) сулоласи вакили Шамсиддинхон Бобохоновнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг раҳбар ходимлари, шарқшунос олимлар, уламолар, имом-хатиблар, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари қатнашди. Тадбирда сўзга чиққан “Улуғ инсонлар маънавияти” номли китоб муаллифи, профессор Саидмухтор Саидқосимов Бобохоновлар сулоласининг оғир ва таҳликали даврларда Ислом дини ҳимояси йўлида чеккан заҳматлари ва ўз навбатида шоду хурсандчилик онларини ўзининг мазкур китобида содда ва халқчил тилда ифода этганини баён қилди. Асар қизиқиш билан “бир нафас”да ўқилиб, катта таассурот қолдириши, унда Шамсиддин Бобохоновнинг ҳаёт йўли ва мазмунли фаолияти билан бирга Бобохоновлар сулоласи, улар билан замондош бўлган давлат ва жамоат арбоблари, олим ва ёзувчилар билан боғлиқ ҳаётий лавҳалар ҳам ўрин олгани тўғрисида профессор Нурислом Тухлиев тадбир иштирокчиларига маълумот берди. Анжуманда сўзга чиққан муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Шамсиддинхон Бобохонов 1982–1989 йиллардаги муфтийлик фаолиятлари шўролар давлатида парокандалик бошланган, қалтис бир даврга тўғри келгани, даҳрийлар ҳийла-найранг қилиб, кўп жабру ситамлар ўтказганини алоҳида таъкидладилар. Муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, мана шундай замонлар ҳақида ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ҳали одамларга шундай бир замон ҳам келадики, унда динида сабр қилувчи киши ҳудди чўғни чангаллаб турган одамга ўхшайди”, деган ҳадисларида диний фаолият кўрсатиш ўта қийин бўлган вақтларда динни ҳудди чўғни ушлагандек тутиб туришга қиёсланганини изоҳладилар. Шунингдек, Қуръони каримда: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”, деб хабар қилингани (Шарҳ, 6) ва яна бир ояти каримада: “Эй имон келтирганлар! Сабр қилинг, бағрикенг бўлинг ва Аллоҳ йўлига тахт бўлиб туринг ва Аллоҳдан қўрқинг, зора, охиратда нажот топсангиз!” (Оли Имрон, 200) деб таъкидланганини муфтий ҳазратлари тадбир иштирокчиларига тушунтирдилар. Сўзга чиққан нотиқлар одамлар мана шундай олимларнинг ҳаётларидан ибрат олиши ҳақида тўхталиб, мазҳаббошимиз Имоми Аъзамнинг “Олимлар ҳақида ҳикоя қилиш, улар билан бирга ўтириш мен учун кўп фиқҳ ўқиш ва ўрганишдан яхшироқдир. Чунки, бу ҳикоялар қавмнинг одобу ахлоқлари манбаидир”, деган сўзларини келтиришди. Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг “Мўминларнинг имон жиҳатидан комилроғи хулқи яхши бўлганларидир”, деган ҳадисни маърузачилар атрофлича шарҳлашди. Тадбир якунида Шамсиддин Бобохоновнинг фарзанди Жамолиддин Бобохонов “Улуғ инсонлар маънавияти” китобидан Тошкент ислом иститутига ҳадя қилди. Администратор 361

Афв эълон қилиниши муносабати билан тадбир ташкил этилди

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устоз ва талабалари, Тошкент шаҳридаги масжидларнинг имом-хатиблари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини ходимларга етказиш мақсадида тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирга Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири Беҳзод Наримонов маърузачи сифатида таклиф этилди. Тадбирда сўзга чиққан Б.Наримонов Фармон ҳақида гапирар экан, унинг замирида халқимизга хос бағрикенглик, инсонпарварлик ғоялари ётганини алоҳида таъкидлади. Юртбоши томонидан кўрсатилган бундай ғамхўрликдан мамнун бўлган маҳкумлар, бугунги кунда, ўз оиласи бағрига қайтиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиб бораётганларини ҳам алоҳида қайд этди. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан диний идоранинг Ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи Икром Мардонов Амнистия акти ва Афвнинг бир-биридан фарқи ҳақида йиғилганларга атрофлича маълумотлар берди. У ўз нутқида, мазкур Фармоннинг қабул қилингани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар, аслида, инсонпарварлик тамойилига асосланганини алоҳида айтиб ўтди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди. ЎМИ Матбуот хизмати 183