islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 30, 2018

Day

Биринчи Президент 80 йиллигига Олий маъҳадда 8 та тадбир

Буюк ватандошимиз Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ўтганларингизнинг яхши сифатларини эсланглар», – дея марҳамат қилганлар. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимовнинг 2018 йил 17 январдаги топшириғига асосан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам 20-30 январь кунлари Ўзбекистон мустақиллигининг асосчисига бағишлаб 8 та тадбир амалга оширилди: 80 марта Қуръони карим хатм қилинди. Тошкент ислом институти устоз ва талабалари томонидан 80 марта Қуръони карим хатм қилинди ва савоби халқимизнинг буюк фарзанди Ислом Каримов руҳониятларига бағишланди (29.01. 2018). Шайх Абдулазиз Мансур иштирокида давра суҳбати. Институт талаба қизлари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур иштирокида “Динимиз ривожига улкан ҳисса қўшган инсон ёди” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди (25.01. 2018). Ислом Каримов асарлари ва дин ҳақидаги сўзлари кўргазмаси. Ахборот-ресурс маркази томонидан институт фойесида “Ислом Каримов – мустақиллигимиз асосчиси” мавзусида И.А.Каримовнинг 61 номдаги 103 та асарлари ҳамда дин, маънавият ва миллий қадриятларимиз ҳақидаги сўзлари намойиш қилинди (23-30.01.2018). Профессор Убайдулла Уватов иштирокида учрашув. 2-3 курс талабалари учун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов иштирокида “Буюк карвонга – муносиб сарбон” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди (27.01. 2018). Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуага ташриф. Институт талабалари ва мураббийлари «Оқсарой» қароргоҳида ташкил этилган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуага ташриф буюрдилар. Талабалар ташриф жараёнида Ислом Каримовнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ кўплаб маълумотларга эга бўлдилар. “Энг яхши иншо” танлови. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилди (23.01.2018). Мазкур танлов ғолиблари 29 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тантанали тақдирланди: 1-ўрин – 4-А гуруҳ талабаси Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович; 2-ўрин – 1-Б гуруҳ талабаси Ҳакимуллаев Муҳаммадсодиқ Закриё ўғли; 3-ўрин – 1-Д гуруҳ талабаси Маҳкамов Муҳаммад Али Мухиддинжон. Қизлар ўртасида эса қуйидаги талабаларнинг иншолари энг яхши деб топилди: 1-ўрин – 1-З гуруҳ талабаси Атаджанова Ёқутхон Маъруфжон қизи; 2-ўрин – 2-В гуруҳ талабаси Ахмедова Муаттар  Абдуқаюм  қизи; 3-ўрин – 1-З гуруҳ талабаси Нурматова Ирода Шавкат қизи. Танлов ғолиблари Тошкент ислом институти ректорининг махсус дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Профессор Аҳаджон Ҳасанов иштирокида учрашув. 1-курс талабалари учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, тарих фанлари доктори, Тошкент ислом университети профессори Аҳаджон Ҳасанов иштирокида “Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди (29.01. 2018). 8. Маънавият ва мураббийлик соатлари. 22-29 январь кунлари барча курс талабалари гуруҳларида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб “Ёди ҳамиша ёдда” мавзусида маънавият ва мураббийлик соатлари ўтказилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларга Ислом Каримовнинг ибратли умр йўли, самарали раҳбарлик фаолияти, Ватанимиз олдидаги фидокорона меҳнати, энг оғир дамларда ҳам фарзандлик бурчини муносиб адо этгани, халқимизнинг орзу-умидлари ва эртанги куни учун яшаган чин ўзбек фарзанди бўлганлиги, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозониб, буюк...

Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти

Ислом Каримов тавалуддининг 80 йиллигига бағишланади  Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов маънавиятга қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат, унинг миллий манфаатларни, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келишини алоҳида қайд этади. Яъни “…дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсиндирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлиши миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади”[1] деб таъкидлайди. Муаллиф маънавий таҳдидлар ҳақида гапирар экан мафкуравий, ғоявий ва информацион хуруж каби инсон руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини қўйган, тили, дини ва эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси инсоннинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашга қарши қаратилган хуружлар моҳиятига тўхталади. Ислом Каримов Юксак маънавият – енгилмас куч асарида маънавий тарбия асосини ташкил этувчи муҳим омил ва мезонлар, шахснинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиб, босқичма-босқич ривожлантириб бориш усул ва воситалари атрофлича таҳлил этиб берилган. Ислом Каримов ўз ҳаётий тажриба ва кузатишларига суяниб, ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси ҳаёт-мамот масаласи эканлиги, ота-оналар, маҳалла фаоллари ва устоз-мураббийлар фаолиятидаги энг устувор вазифа сифатида қаралиши лозимлигини қайд этади. Шунингдек, мазкур асарда глобаллашув жараёни, унинг  мазмун-моҳияти, ижобий ва салбий жиҳатларини ҳар томонлама таҳлил этиш, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя билан курашишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Дарҳақиқат, ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин, аммо мафкуравий тазйиқни, унинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб олиш қийин. Шу маънода, Ислом Каримовнинг бундай хатарларга  доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, лоқайдлик ва бепарволикка барҳам бериш ҳақидаги даъватлари ғоят муҳим аҳамият касб этади. Китобда ҳақли равишда таъкидлаганидек, бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз тарзда олиб бориладиган  маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин. Асарда бугунги кунда  халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзининг ғаразли манфаатларига эришиш учун “Эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида  амалга ошираётган, узоқни кўзлаган сиёсатнинг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезиш, англаш ғоятда муҳим экани таъкидланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, халқимизнинг маънавий оламини бундай таҳдидлардан асраш, ҳозирги ўта мураккаб замонда халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятига етиб бориш, улар ҳақида холисона ва мустақил фикрга эга бўлиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаси сифатида тилга олинади. Ҳозирги пайтда рўй бераётган айрим салбий ҳолатлар, ножўя ҳатти-ҳаракатлар, ёвуз ишлар, аввало, мафкуравий бўшлиқнинг юзага келиши учун йўл қўйилган камчилик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Ғоявий бўшлиқни юзага келиши энг аввало  чуқур ижтимоий-сиёсий, маънавий-психологик  муаммо ва жараёнлар билан боғлиқ эканлигини Ислом Каримовнинг асарларида яққол кўришимиз мумкин. Ислом Каримов маънавиятга қарши турли хуружлар ҳақида гапирар экан, таъкидлаб ўтадики: “Бу ҳақда гапирганда, фақат битта миллат ёки халқ ҳақида фикр юритиш масалани ўта тор тушуниш бўлур эди. Яъни, бу ўринда сўз фақат бизнинг маънавиятимизга қарши қаратилган тажовузлар ҳақида, азалий фазилатларимиз, миллий қадриятларимизни ана шундай ҳужумлардан асраш хусусидагина бораётгани йўқ. Муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган ушбу муаммони кенг миқёсда, дунёнинг барча мамлакатлари ва халқлари ҳаётига дахлдор масала сифатида ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш мақсадга мувофиқдир”.  Масалага бундай кенг қамровли ёндошув кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Ислом Каримовнинг ўзи ҳам эслаб ўтганидек, бизнинг улуғ...

“Девбанд кутубхонаси китобларининг ҳаммасини ёдлаб олганман”

«Мен 137000 китоб ўқидим. Фаразан, агар Девбанд кутубхонасини кимдир ёқиб, кул қилиб юборса ҳам заррача парво қилмайман. Чунки у ердаги китобларнинг ҳаммасини ёдлаб олганман». Анваршоҳ Кашмирий Буюк аллома Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий 1875 йил 26 ноябрь (1292 ҳижрий йил 27 шаввол) шанба куни эрталаб Ҳиндистонинг Кашмир шаҳридаги Водвон қишлоғида дунёга келди. Отаси Суҳровардия тариқатидаги шайх, катта олимлардан эди. Онаси ҳам ўта ибодатли, солиҳа аёл эди. Аллома 15 ёшларида Қуръон ўқишни бошлаб, тез орада Қуръонни ёд олди. Икки йил ичида оталари қўл остида бир неча форсий тилда ёзилган рисолаларни ўқиб чиқди. Сўнг форс тилида битилган насрий ва назмий китоблар, баён ва ахлоқ – одобга тегишли китобларни ўқиб-ўрганди. Анваршоҳ бошқа болалар ўйин-кулги билан ўтказадиган ёшлик даврини илму маърифатни ҳосил қилишга қаратганлар. У зот жумага ўтар кечадан ташқари ҳеч ҳам тунлари ухламасди, балки тунларини китоб мутолааси билан бедор ўтказарди. Бордию мудроқ босса, ўтирган ҳолда ухларди. Илм талабидаги сафарлари Анваршох ёшлик давриданоқ илму маърифатда етук олим бўлди. Кейинчалик бу зот Ҳиндистоннинг энг гуллаган, ёрқин жойи – «Девбанд дорул улум (университет)»ига борди. Анваршоҳ бу илм масканида шундай шахслар билан суҳбатда бўлдики, улар умумий билимлар соҳиби бўлишдан ташқари ўзларида орифлик, авлиёлик сифатларини жамлаганди. Шунингдек, улар ўткир фикрли, ўта сезгирликларидан ташқари ширинсухан, меҳрибон, виқор, суннат ва тақво, зуҳду парҳезгорлик соҳиби эдилар. Уларга Шайх Муҳаммад Девбандий бошчилик қиларди. Кашмирий бу улуғ устоздан ўзи интиқ бўлган ҳикматларни топди ва унинг зоҳирий ва ботиний илмлари булоғидан қониб-қониб ичди. Девбандда Анваршоҳ яна бир аллома, муҳаддис Муҳаммад Исъҳоқ Маданийга шогирд тутинди. Ушбу икки буюк устозларидан ҳадиси шариф китобларини ўтказиб олди. Алломанинг ҳадис ривоят қилиш илмида ўта чуқур билим эгаси бўлгани ҳамда ақлли одамларни ҳайратга соладиган даражада тезда ёдлаб олиш қобилиятлари бўлгани Аллоҳ таолонинг у зотга берган катта инъоми эди. Агар бирор китоб ўқиса ундаги маълумотлар 25 йилгача хотирасидан чиқмасди. Анваршоҳ кучли ёдлаш қобилияти борлиги билан бир қаторда китобларни мутолаа қилишда ҳам ўта тезкор бўлган. Таълим беришга киришган вақтининг ўзида ҳар куни Мисрда чоп этилган ”Муснаду Аҳмад” китобидан 200 бет мутолаа қилар ва уларни таҳлил қиларди. Мана шундай жидду жаҳдни у зотнинг ҳанафий мазҳабидаги далиллар, ҳадисларни ўрганишида ҳам кўриш мумкин. Умрининг охирида Исонинг ерга тушишлари борасидаги ҳадисларни жамлаш мақсадида яна бир карра ўқиган китобларини қайта ўқиб чиққан[1]. Алломанинг илғор шогирдларидан бири Саййид Муҳаммад Юсуф Баннурий айтади: “Шайхимиз ҳадис китобларига ёзилган шарҳ китобларидан икки юздан ошиғини ўқиб чиққан”. 1896 (Ҳижрий 1313) йили ёш бўлишига қарамай Девбанд университетини битиргач Анваршоҳга «Абдурроб мактаби»да дарс бериш топширилди. Сўнг Деҳли пойтахтида мактаб очди ва унга «Аминийя мактаби»деб ном қўйди. Кейинчалик, 2 ҳарамга муштоқлиги ошиб, 1906 (1323 ҳижрий) йили у ерларга сафар қилиб боради ва Маккада бир неча ойларни тавоф ва қаттиқ маҳзунлик, йиғи билан ўтказади. Кейин Мадинаи мунавварага бориб, бир муддат туриб илмга чанқоғини қондирди. Шунингдек Мадина кутубхоналарида тафсир ва ҳадис фанларига тегишли энг муҳим, энг ноёб асарларни мутолаа қилишга берилиб кетади. Анваршоҳўз юртига қалби илму маърифатга тўлиб тошган ҳолда қайтди. Анваршоҳ сафардан қайтиши билан Девбанддаги устозлари ҳадисдан ўз ўринларига дарсларга киритишди ва Анваршоҳ толиби илмларга «Сунани Термизий», ”Саҳиҳи Бухорий”лардан дарс берди. Кўп ўтмай бу зот Девбандда ҳам, Ҳинд ўлкасида ҳам ҳадис илмининг энг катта устозига айланди. Аллома бу...

“Энг яхши иншо” танлови ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 25 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилган эди. 2018 йил 29 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Энг яхши иншо” танловида қуйидаги талабалар ғолиб бўлдилар: 1-ўрин – 4-А гуруҳ талабаси Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович; 2-ўрин – 1-Б гуруҳ талабаси Ҳакимуллаев Муҳаммадсодиқ Закриё ўғли; 3-ўрин – 1-Д гуруҳ талабаси Маҳкамов Муҳаммад Али Мухиддинжон. Талаба қизлар ўртасида эса 1-ўринни 1-З гуруҳ талабаси Атаджанова Ёқутхон Маъруфжон қизи, 2-ўринни 2-В гуруҳ талабаси Ахмедова Муаттар  Абдуқаюм  қизи, 3-ўринни эса 1-З гуруҳ талабаси Нурматова Ирода Шавкат қизи қўлга киритдилар. Танлов ғолиблари Тошкент ислом институти ректорининг махсус дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, мазкур танловда фаол иштирок этган яна 3 нафар талаба Нажмиддинов Бахтиёр,  Парпиева Махлиёхон, Раҳмонова Мадинахонлар Тошкент ислом институтининг фаҳрий ёрлиқларига сазовор бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда.  Ў.Собиров Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 162

Марҳумларни хотирлаш – исломий қадрият

Шу кунларда мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда. Жорий йилнинг 29 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам  “Ёди ҳамиша ёдда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда улуғ аждодимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти унинг мамлакатимиз тақдирига дахлдор буюк ишлари, миллий тарихимизда қолдирган чуқур изи, дин соҳаси, хусусан, муқаддас ислом динимиз ривожига қўшган буюк ҳиссалари ҳақида маърузалар тингланди. Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида Тошкент ислом институти талабалари томонидан 80 марта Қуръони карим хатм қилинди ва савоби марҳум юртбошимизнинг руҳониятларига бағишланди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Ў.Собиров, Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 189