islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 3, 2018

Day

Институт хаттотлари уюшма аъзолик бадали тўловининг 50 % миқдоридаги имтиёзга эга бўлдилар

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида 1-3 февраль кунлари илк бор “Ҳикматлар олами” республика хаттотлик фестивали ташкил этилган эди. Фестивалга қатнашиш учун юз нафардан ортиқ хаттотлар ўзларининг асарлари билан иштирок этдилар. Бу фестивални ташкил этилишининг бир қанча сабаблари бор.   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасида шундай дедилар:  “Маълумки, қадимий маданият ва цивилизациялар чорраҳаси бўлган юртимиз заминидан ўрта асрларда минглаб олиму уламолар, буюк мутафаккир ва шоирлар, азиз-авлиёлар етишиб чиққан. Уларнинг аниқ фанлар ва диний илмлар соҳасида қолдирган бебаҳо мероси, бутун инсониятнинг маънавий мулки ҳисобланади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонимизнинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар сақланмоқда. Афсуски, бу нодир китоблар ҳали тўлиқ ўрганилмаган, улар олимлар ва ўз ўқувчиларини кутиб турибди. Ушбу ноёб асарларда бугунги давр ўртага қўяётган жуда кўп долзарб муаммоларга жавоб топиш мумкин. Хусусан, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган, барча одамларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват этадиган теран маъноли фикр ва ғоялар бугун ҳам ўз қиммати ва аҳамиятини йўқотган эмас. Лекин биз ана шундай ноёб мерос ворислари, шундай бойлик эгалари бўлатуриб, уларни ҳар томонлама ўқиш-ўрганиш, халқимиз, аввало, униб-ўсиб келаётган ёшларимизга, жаҳон ҳамжамиятига етказиш бўйича, етарли иш қилмаганимизни ҳам очиқ тан олиш керак”. Хаттотлик фестивали ушбу мурожаатга жавоб ўлароқ биринчи қадам десак, ҳеч муболаға бўлмайди. Чунки, китоб фондларидаги қўлёзма асарларни хаттотларимиз қийналмасдан ўқий оладилар. Фестивал ўтказишдан яна бир мақсад юртимиздаги хаттотларнинг ададини, фаолият турини аниқлаш ҳамда улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишдир.   Мазкур фестивалда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Хаттотлик тўгараги раҳбари Ё.Бухарбаев бошчилигида талабалардан Нажмиддин Фаёзий, Алмарданов Дилмурод, Нарзуллаева Мухлиса ҳамда Кадрлар бўлими инспектори Пирматова Барнолар иштирок этдилар ва диплом, эсдалик совғалар ҳамда “Ҳунарманд” уюшмасига йиллик аъзолик бадали тўловининг 50 % миқдорида имтиёз берилган сертификат билан тақдирландилар. Тошкент ислом институтида 2013 йилдан буён хаттотлик тўгараги фаолият олиб боради. Ҳар йили институтда Наврўз байрами арафасида Хаттотлик тўгараги аъзолари яратган асарлар кўргазмаси ҳам ташкил этилади. Хатотлик фестивали юртимиз хаттотларининг фаолиятига янгича руҳ бағишлади, янги ғоя ва таъсуротлар ўйғотди. Ҳар бир хаттот кейинги йил янада ёрқинроқ ишларни амалга оширишни режалаштирганига гувоҳ бўлдик. Институт хаттотлик тўгараги раҳбари Ёқуб Бухарбаев 394

“Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар – Қуддус” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29–30 январь кунлари Туркия Диёнат бошқармасининг ташаббуси билан Истанбул шаҳрида ташкил этилган “Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар – Қуддус” мавзусида халқаро конференцияда Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов иштирок этди. Бу ҳақда ЎМИнинг расмий сайти хабар бермоқда. Конференцияга 25 та давлатдан 100 дан зиёд дин ва давлат арбоблари, ислом уламолари, муфтийлар ҳамда нуфузли ташкилотлар раҳбарлари қатнашди. Туркия Диёнат бошқармаси раиси доктор Али Эрбошнинг таклифига биноан Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматуллоҳ Иброҳимов ҳам мазкур конференцияда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Конференция якунида ислом умматининг Ислом дини эътиқоди, илм ва маърифати асосида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, жипслашиш ҳамда ҳамкорлик қилиш зарурлиги тўғрисида 22 та банддан иборат Ислом уламолари баёноти қабул қилинди. Администратор 128

«Ҳикматлар олами»га фотосаёҳат

Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари «Ҳунарманд» уюшмаси ташаббуси билан жорий йилнинг 1–3 февраль кунлари пойтахтимиздаги «Ёшлар ижод саройи» биносида «Ҳикматлар олами» деб номланган I Республика хаттотлик фестивали ўтказилмоқда. Мазкур фестивалга фотосаёҳат уюштирган azon.uz сайти ажойиб ва ранг-баранг фото тасвирларни эълон қилди. Эътиборли томони Республика хаттотлик фестивалида Тошкент ислом институти Араб тили ўқитувчиси, Хаттотлик тўгараги мураббийи Ёқубжон Бухарбоев ҳам ўзининг ижодий ишлари билан қатнашмоқда. 501