islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 24, 2018

Day

ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСОБАҚАСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Оламларга хушхабар берувчи ҳамда огоҳлантирувчи бўлиши учун пайғамбарлар сўнгисига Қуръонни нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Оламларга раҳмат этиб юборилган, унга Қуръон нозил қилинган набийимиз Муҳаммад мустафога ҳамда у зотнинг саҳобаларига салавоту саломл аримиз бўлсин! Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломи бўлгани учун у энг улуғ ва энг шарафли каломдир. Шунга кўра уни улуғлаб ёд олган бандалар ҳам умматнинг энг шарафли ва энг улуғ кишилари ҳисобланади. Хусусан, Қуръон одоби билан зийнатланган қорилар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги аҳли ва хос бандалари бўлиш шарафига эришадилар. Бу ҳақида ҳадиси шарифда қуйидагича хабар берилган: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ учун инсонлардан аҳллар бордир”, дедилар. Шунда: “Эй Аллоҳнинг расули, улар кимлар?”-дейишди. У зот: “Улар Қуръон аҳли, (улар) Аллоҳнинг аҳли ва хос (банда)ларидир”, дедилар”. Ибн Можа ривоят қилган. Ушбу ҳадисдаги “Аллоҳнинг аҳли” деган сўздан банда ўз аҳлини ҳимоя қилганидек, Аллоҳ таоло ҳам Қуръон аҳлини ҳимоя қилади, уларни раҳматига олади ва уларни яхши кўради маънолари тушунилади. Ҳа, Қуръон аҳли бўлиш ана шундай улуғ мақомдир. Қуръони карим нозил қилинишидан асл мақсад бандаларни ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишлари ва ҳаётларини Роббилари кўрсатганидек ўтказишларини таълим бериш билан бирга уни кеча-ю кундуз тиловат қилиб, Аллоҳ таолога севимли бандага айланишлари учундир. Зеро, Аллоҳ таоло Ўзининг каломини тиловат қиладиган бандаларини қуйидагича мадҳ этган: «Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни баркамол адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар сира касод бўлмайдиган тижоратдан (ажру савоб бўлишидан) умидвордирлар» (Фурқон сураси, 29-оят). Қуръони каримнинг нозил қилиниши бандалар учун бир неъмат бўлса, уни Аллоҳ таолонинг Ўзи муҳофаза қилиши яна бир неъматдир. Бу ҳақида Қуръони каримда қуйидагича хабар берилган: «Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз» (Ҳижр сураси, 9-оят). Қуръони каримнинг тиловати, ёд олиниши ҳамда ундан насиҳатланиш осон қилиб қўйилгани – уни нозил қилинганидек сақлаш воситаларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақиқат Қуръони каримда қуйидагича баён қилинган:  “Ҳақиқатан, Биз Қуръонни зикр (эслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!” (Қамар сураси, 9-оят) Шу маънода Аллоҳ таоло юртимиз раҳбарини, уламоларимизни Қуръони каримга эътиборли ва эҳтиромли қилиб қўйганини ҳам Қуръони каримни муҳофаза қилиш воситаларидан биридир дейишимиз мумкин. Юртимизда Қуръон мусобақаси ўтказилаётгани, Қуръон ҳофизларининг моддий ва маънавий равишда рағбатлантирилаётгани ва бу билан уларни янада астойдил бўлишга ундалаётгани буларнинг барчаси Қуръони каримга бўлган раҳбарларимизнинг эҳтиромидир десак, муболаға қилган бўлмаймиз. Қуръони каримга бўлган ушбу эътибор давлатимизнинг шаънига шаън, шавкатига шавкат қўшиши тайиндир. Ушбу мусобақасининг бошқа мусобақаларга нисбатан фарқли жиҳати шуки, бу мусобақа башариятга нозил қилинган самовий китобларнинг энг афзали ва энг охиргиси бўлмиш Аллоҳнинг каломи Қуръони карим борасида бўлиб ўтадиган мусобақадир. Бу мусобақанинг аҳамияти шунчалар улуғки, у эртанги кунимизнинг таянчи бўлган ёшларимизнинг тарбиясига, ахлоқининг сайқалланишига, ўзаро иноқликда бир бирига ёрдамчи бўлган ҳолда ҳаёт кечиришларига сабаб бўладиган Китобни ўқиш ва уни ёдлаш мусобақасидир. Зеро бу улуғ Китоб ҳақида уни нозил қилган Зотнинг Ўзи бундай хабар берган: “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот борлиги ҳақида башорат берур” (Исро сураси, 9-оят). Қуръони каримни тўғри тиловат қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир. Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади: “Энди Қуръондан...

Ўз жонига қасд қилиш – қазои қадарга исёндир

Аллоҳ таоло барча махлуқотлари ичида инсонни азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратган. Ҳақ таоло Қуръони каримда инсонга жуда кўп неъматлар ато этганини, унга покиза нарсалардан ризқ-рўз қилиб берганини эслатиб айтади: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ҳамда денгизда (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик. Уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик”. Оятда инсоннинг қадр-қиммати нечоғлик улуғ экани, унинг барча жонзотлардан афзаллиги баён қилинган. Парвардигор бизга шунчалик мурувват кўрсатган экан, биз инсоният аҳли шунга мос равишда ҳаёт кечирмоғимиз даркор. Инсонга берилган ҳаёт, умр – энг катта омонатдир. Инсон бу омонатга хиёнат қилса, ўзини ҳалокат домига ташлаган бўлади. Бу эса Аллоҳ таолонинг иродасига зид амал бўлиб, у қаттиқ қоралангандир. Инсонга ҳаёт неъматини Аллоҳ таоло ато қилди, унинг ҳаётини фақат Ўзигина олишга ҳақлидир. Ҳаттоки, яшаш ҳуқуқи берилган киши ўз ҳаётига ўзи суиқасд қила олмайди. Ислом динида бировни ўлдириш қанчалик гуноҳ бўлса, ўзини ўзи ўлдириш ҳам шунчалик оғир маъсият саналади. Пайғамбар с.а.в. ҳам ўзларининг ҳадиси муборакларида ўз-ўзини ўлдириш – худкушлик ҳаром эканлиги, бундай ишни қилганлар учун охиратда қаттиқ азоблар борлиги ҳақида айтиб ўтганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жонига қасд қилиб ўткир тиғли нарса билан ўзини ўлдирса, жаҳаннам оловида қорнига ўша ўткир тиғни ушлаб абадул-абад санчаверади. Ким заҳар ичиб ўз жонига қасд қилса, жаҳаннам оловида абадул-абад ўша заҳарни ютади. Ким тоғдан ўзини ташлаб ўз жонига қасд қилса, жаҳаннам оловига абадул-абад ўзини улоқтиради», дедилар” (Имом Бухорий ривояти) Афсуски, ҳозирги кунимизда баъзи замондошларимизга сабру матонат етишмай, ўз жонларига қасд қилаётганларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бу ҳолат Аллоҳ таоло берган ҳаёт – умр деб аталган неъматга ношукурлик оқибатидир. Бу мудҳиш ҳодисалар қазои қадар тушунчаларини билмаслик, тақдирга рози бўлмаслик, Ҳақ таолонинг амрига қарши чиқишлик натижасида юз беради. Ислом илмидан етарли хабари бўлмаган иймони заиф кимсалар турмуш қийинчиликларига, бошга тушган турли хилдаги мусибатларга, баъзи ғийбатчи, туҳматчи кимсаларнинг миш-мишларига сабр қилмай, охирги чора сифатида ўз жонларига қасд қилиб, Аллоҳ таоло ато қилган ҳаёт нурини бевақт ўчиришга, икки дунёда абадий лаънатга ва дўзах азобига дучор бўлишдек оғир гуноҳ қилишга ўтмоқдалар. Аллоҳ таоло сабр қилган бандасига неъматини зиёда қилиб беришини, акс ҳолда ношукурлик қилувчилар учун азоби қаттиқ эканлигини баён қилиб: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада)  зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим  (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси, 7–оят) деб огоҳлантиради. Хоҳ эркак ва хоҳ аёл бўлсин шундай тўкин, тинч ва фаровон замонда яшаётгани учун Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. Ҳар қандай ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни сабр-қаноат,  чиройли тадбир, маслаҳат ва машварат билан ҳал қилса бўлади. Аммо сабрсизлик натижасида ношукурлик қилинса, оқибати хайрли бўлмайди. Ёки бўлмаса, айрим иродаси бўш кишилар ичкилик ва гиёҳвандликка берилиб, бебаҳо умрларини хазон қиладилар. Бундай кимсалар ушбу нарсалар динимизда ҳаром саналишини билмайдилар, ёки билиб туриб нафсларининг амрига қулоқ солиб, ўзларини абгор қиладилар. Ҳақ субҳанаҳу ва таоло бу ҳақда барчамизни огоҳлантириб, айтади: “…Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!..” (Бақара сураси, 195– оят) Энг ачинарлиси, ўзини турли йўллар билан ўлдириш – худкушлик  ҳозирги вақтда баъзи бир мутаассиб тоифалар орасида одат тусига айланиб қолмоқда. Дунёда рўй бераётган ҳодисаларни, танасига портловчи моддаларни...

“Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзуида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади

2018 йил 7 апрель куни университетда Республика илмий-амалий конференция ўтказилади. Республикада “Диншунослик” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида университетда “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусида анъанавий Республика илмий-амалий конференцияси ўтказиб келинмоқда. Конференцияда қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган: “Диншунослик” фанини ўқитиш: технологиялар, ютуқлар, муаммолар ва ечимлар. Дунё динларини ўрганишдаги ёндашувлар: назарий-методологик ва услубий муаммолар. Баркамол авлод тарбиясида дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги аҳамияти. Ёшларда диний экстремизм ва терроризм, миссионерлик ва прозелитизмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг назарий-услубий масалалари. Дин фалсафаси, психологияси ва социологиясининг долзарб масалалари. Муаллифлар учун маълумот Конференцияга топширилган маърузалар тезислари илмий тўплам шаклида чоп этилади. Илмий тезис матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир. Тезис матнини расмийлаштириш талаблари: Тезис матни MS Office дастурининг WORD 97, 2003 муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 кегел катталиги, 1,5 интервалда бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим. Тезис матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, 2 нусхада топширилади. Маърузачининг исми фамилияси, илмий даража ва унвони (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт, 1 интервал), ташкилот ва шаҳар номи, мулоқот телефонлари жой коди билан (иккинчи қаторда) кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб, тезиснинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. Асосий матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Тезиснинг чоп этилган ва электрон нусхалари ташкилий қўмитага топширилади. Нашр харажатлари учун тезиснинг ҳар бир саҳифасига олдиндан 12 000 сўмдан тўланади. Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий 11, (почта индекси 100011) Тошкент ислом университети, “Ислом тарихи ва фалсафаси” факультети, “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси. Телефон: 2449653, 2440091, 2449471;   е-mail: dinshunoslik@umail.uz Конференция мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган тезислар чоп этилмайди. Тезислар 2018 йилнинг 10 мартигача қабул қилинади. Манба: http://tiu.uz 249