islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 13, 2018

Day

“Фиқҳ” фанидан “Савдодаги кўриш ихтиёри” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Тошкент ислом институтида “Март ойи – фиқҳ ва фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан 2018 йил 13 март  куни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси  Ф.Жўраевнинг 1 – “А” гуруҳга “Фиқҳ” фанидан “Савдодаги кўриш ихтиёри” мавзуида ўтказган очиқ дарси бўлиб ўтди. Жўраев Фарҳод очиқ дарсда янги мавзуни Абу Барокат Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Насафийнинг “Канзул-дақоиқ” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир фиқҳий масалани ақлий ва нақлий далиллар билан баён қилди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга ЎМИ таълим бўлим мутахассиси Д.Абдурахманов, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор И.Ахроров, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Тиллар” кафедраси мудири Ф.Маманасиров, Мониторинг ва ички назорат бўлими мудири М.Насриев, ўқитувчилари Қ.Сидиқметов, Ҳ.Аманов, М.Муҳаммадсолиҳ ва кафедра кабинет мудири У.Мустанов  қатнашиб, дарсни таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Диний фанлар” кафедра кабинет мудири Урол  Назар Мустофо 298

Бобохоновлар сулоласини ёд этиб

Жорий йилнинг 12 март санасида Тошкент ислом институти фойесида “Бобохоновлар сулоласини ёд этиб” номли учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Шамсиддин Бобохоновнинг фарзанди Жамолиддин Бобохонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, ТИИ Манавий-маърифий ишлар бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, ТИИ Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров ҳамда 60 нафар 1-курс А,Б,Д,Ж гуруҳ талабалари иштирок этди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, савоби Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, уларнинг ўғиллари Зиёвуддинхон, набиралари Шамсиддинхонга бағшида қилинди. Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров – Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг муфтийлик фаолияти билан биргаликда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини ташкил этилишида қилган улкан хизматлари ҳақида тўхталиб ўтди. Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ташаббуси ва институт АРМ ижрочилигида муфтийлар сулоласи бўлмиш Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкилотчиси, муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг ўғиллари, Тошкент Ислом институти пойдеворининг меъмори Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари ва Шамсуддинхон Зиёвуддинхон ўғли Бобохоновларни хотирлаб уларнинг фаолиятига оид китоблар, журналлар ва фотосуратлар жамланмаларини кўргазмаси институт устоз ва талабаларига намойиш қилинди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан яна бир бор Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби ўтганларнинг ҳаққига хусусан дин соҳасига улкан ҳисса қўшган уламоларимизнинг руҳониятларига бағшида қилинди. Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров 403