islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 12, 2018

Day

Рамазон олдидан хайрли тадбир: ўтганларни хотирлаб, тирикларни қадрлайлик!

Бугун, 12 май Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Рамазон ойи кириб келаётгани муносабати билан “Инсон қадри азиз, ўтганлар хотираси – муқаддас” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида узоқ йиллар машаққатли ва самарали меҳнат қилиб, юртимизда муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиш, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш ишига беқиёс ҳисса қўшган марҳум ва барҳаёт муфтийлар, муфтий ўринбослари, олий маъҳад ректорлари ва мударрислари, устоз имомларга ҳурмат бажо келтирилди. Мазкур фахрий устозлар ўз ташрифлари билан тадбирга файзи футуҳ бағишладилар: – муфтий ўринбосари Исмоил Махдум Соттиевнинг ўғиллари Абдуллоҳ домла Исмоилов; – муфтий ўринбосари Юсуфхонтўра Шокировнинг ўғиллари Муҳаммад-акмалхон Шокиров; – узоқ йиллар муфтий ўринбосари вазифасида хизмат қилган Абдураззоқ домла Юнусов; – Олий маъҳадга турли йилларда ректорлик қилган Абдуқаҳҳор домла Шоший, Абдуқаюм домла Азимов; – Кўплаб қорилар устози, “Шайх Зайниддин” масжидида кўп йиллар имомлик қилган Раҳматуллоҳ қори Обидов; – Тошкент ислом институтининг фахрли устозлари Аҳмаджон домла Бобомуродзода, Илҳомжон домла Эшонжонов, Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Собиржон домла Рустамов, Мўминжон домла Сайдалиев. Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Абулҳасан Нуримон, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси Салоҳиддин Шерхонов ва Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти директор ўринбосари Абдулвосеъ Ғаниев мазкур тадбирда иштирок этдилар. Тадбир бошида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” Республика босқичи “Олий ўрин” соҳиби институтимиз 3-курс талабаси Йўлдош қори Нуриддинов тиловат қилиб берди. ЎМИ раиси ўринбосари лавозимида кўп йиллар самарали меҳнат қилган Абдураззоқ Юнусов дуо қилиб, ўтганлар ҳақига дуои хайрлар қилдилар. Дастлаб, институт ректори Уйғун Ғафуров мустабид тузум даврида жасорат ила меҳнат қилган дин уламоларини хотирлаш юртимизда бугунги дорул-омон кунларда диний-маърифий соҳадаги ижобий ўзгаришлар қадрига етишнинг замини экани ҳақида сўз юритди. Сўнгра Абдураззоқ домла Юнусов, Абдуқаҳҳор домла Шоший диний соҳадаги яқин ўтмиш хотиралари билан ўртоқлашди. Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Абулҳасан Нуримон ҳам сўз олиб, тадбирга ташриф буюрган азиз ва қадрли устозларни кўриб турганидан мамнунлигини изҳор этди. Шундан сўнг, фахрий устозларга диний соҳада кўрсатган жонбозликлари ва хизматларини қадрлаб институт томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир давомида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” ғолиб ва совриндорлари, уларнинг устозлари ҳамда танловнинг ташкилиш ишларида ўзларининг маънавий ва моддий ёрдамларини аямаган бир гуруҳ устозлагар – Собир домла Рустамов, Ҳасан домла Қодиров, Жалолиддин домла Ҳамроқуловга институт раҳбарияти томонидан ташаккурнома билдирилди. Энг асосийси, қори талабаларнинг бундай юқори натижа кўрсатишларига сабабчи бўлган устозлари – Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмад қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудовга музлатгич совға қилинди. “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг Республика босқичи “Олий ўрин” соҳиблари Йўлдош қори Нуриддинов ва Нажмиддинова Робияга 2018-2019 ўқув йили тўлов-шартнома маблағи, 2-ўрин соҳиби Муҳаммадхожи Мирзо қори Саидалиев, 3-ўрин соҳиби Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов ва 1-ўрин соҳибаси Саъдуллаева Муфаззалага 1-семестрнинг тўлов-шартнома маблағи институт томонидан тўлаб бериладиган бўлди. Кувайт ва Эронда ўтказилган халқаро миқёсдаги Қуръон мусобақаларда юртимиз ҳамда институтмиз шарафини муносиб ҳимоя қилган қори-талабалар – Раҳмонберди Абдулазиз ва Туйғун Иброҳимга ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди. “Ҳадиси шариф билимдони – 2018” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби Юсупов Халиллуллоҳ ва 2-ўрин соҳиби Тўхтасинов Рўзимуҳаммадга қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар берилди. Шунингдек, тадбирда келаётган Рамазон ойида Тошкент шаҳри...

Сермазмун ўқув машғулотлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ўрганиш, диёримиздан етишиб чиққан улуғ алломаларнинг хаёти ва ижодини ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари жадвали белгиланди. Ушбу жадвалга мувофиқ жорий йилнинг уч кун давомида 10-12 май кунлари Тошкент ислом институти Мажлислар залида талаба қизлар иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Машғулотларни белгиланган мавзулар асосида ТИИ устозлари олиб борди. Жумладан, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси асосидаги “Ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” мавзусида ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлим бошлиғи Ў.Собиров талаба қизларга маъруза қилди. 11 май куни Имом Бухорий ҳаёти, ижоди ва илмий мероси асосида “Имом Бухорий ва у кишининг илмий меросларига бўлган эътибор” мавзусида “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси М.Сайдалиев маъруза қилди. 12 май куни Имом Абу Исо Термизий буюк муҳаддиси мавзуси  асосида “Имом Термизий буюк муҳаддис, буюк мутафаккир, буюк ватандошимиз. Имом Термизийнинг “Ал-Жомиъ Ас-Саҳийҳ” ва бошқа асарлари” мавзусида “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси М.Жангиров маъруза қилди. Ҳар бир маъруза сермазмун ва манфаатларга бой бўлди. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 423

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и Халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойининг ижтимоий ҳаётимизда ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш борасидаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда ҳамда муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиш, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида: 1. 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин. Жойларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган эзгу ғоялар, динимиз арконларини эъзозлаш, ҳозирги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишлари ташкил этилсин. Ушбу муқаддас ойда ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин. 3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. 4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2018 йил 11 май 375