islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 12, 2018

Day

Аравондаги Имом Бухорий мадрасасининг илк битирувчиларига диплом топширилди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманидаги Имом Бухорий номидаги мадрасанинг илк битирувчиларига диплом топширилди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси хабари асосида azon.uz сайти маълум қилди. Маросимда Ўш вилояти қозилиги, Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси Уламолар кенгаши, Аравон тумани маъмурияти ва ички ишлар бўлимидан вакиллар, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Ўш вилояти қозиси Самидин Атабаев битирувчиларни табриклар экан, улар тўрт йил давомида олган билимларини халққа етказишлари кераклигини уқтирди. Аравондаги Имом Бухорий номли мадраса ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган бўлиб, бу йил мазкур ўқув юртини 32 нафар талаба битирди. 156

Вақф қилинган китоблар ҳудудларга жўнатилмоқда​​

Масжидларга вақф қилиш учун “Ҳилол” нашриётидан 15 млн сўмлик китоб харид қилинди. Бу ҳақда “Вақф” фонди хабари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди. Жорий йилнинг 11 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида «Ҳилол» нашриётидан 38 турдаги жами 585 та китоб сотиб олинди. Уларнинг умумий қиймати 15 миллион сўм бўлди. Китобларнинг асосий қисми шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб китоблардир. Китоблар рўйхати ва адади: – Қуръони карим маънолар таржимаси — 15 дона – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад Содиқ — 15 дона – Бахтиёр оила — 15 дона – Ижтимоий одоблар — 15 дона – Ислом тарихи 1,2-китоблар — 15 дона – Амаллар ниятга боғлиқ — 15 дона – Бозор ва унга боғлиқ масалалар — 15 дона – Дин насиҳатдир — 15 дона – Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ишларининг ҳақиқати — 15 дона – Енгил амаллар — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 2-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 5-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 7-қисм — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 12-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 13-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 14-15 жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 20-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 22-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 23-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 24-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 27-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 28-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 29-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 37-жуз — 10 дона – Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир — 15 дона – Мўминнинг меърожи — 15 дона – Мўминнинг нажоти — 15 дона – Мўминнинг қалқони — 15 дона – Мўминнинг умр сафари — 15 дона – Муаллими соний (дискли) — 30 дона – Мен ҳам намоз ўқийман — 45 дона – Очиқ хат — 15 дона – Одам ато ва Момо ҳаво — 30 дона – Ўкинма 1,2 жузлар — 15 дона – Қарз — 15 дона – Ғийбат ўзи нима? — 15 дона – Қуръон қалблар шифоси — 15 дона – Иҳё улумиддин — 15 дона   171

Ислом билим юртларига кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида 2018-2019 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. Имтиҳонлар тасдиқланган низомга кўра, “Маънавият ва маърифат” фанидан суҳбат, “Чет тили” ва “Тарих” фанларидан тест синови шаклида бўлиб ўтди. Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикасидаги Муҳаммад Беруний номидаги Ислом ўрта-махсус билим юрти, Андижон вилоятидаги Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро вилоятидаги Мир араб мадрасасида ўтказилди. 250