islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 24, 2018

Day

ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИГА 29 ЙИЛ ТЎЛДИ

Бугун «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлди. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида давлат тилига ҳуқуқий мақом бериш масаласи кун тартибига қўйилди ва 1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди. Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам турли жамоат ва таълим муассасаларида, тегишлича тадбирлар ўтказилмоқда. Шунга асосан 24 октябрь куни Тошкент ислом институтида “Тил – миллат ғурури” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси С.Шерҳонов, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди раиси, таниқли шоир ва журналист Амирқул Карим, Республика маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси К.Султонов, Тошкент ислом институти проректори Ж.Мелиқўзиев, “Ижтимоий” фанлар кафедраси профессори Н.Жабборов, “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чўлпонов, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси мудири Б.Азамов, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳамда институтнинг устоз-ходимлари ва 75 нафар 1-2 курс талабалари иштирок этди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, савоби ўтганларнинг руҳониятларига бағишланди. Тадбирда сўзга чиққанлар 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши том маънодаги жасорат ва истиқлол сари қўйилган илк қадам сифатида улкан аҳамиятга эга эканлиги, она тилнинг бетакрор жозибаси ҳамда дунё миқиёсида тутган ўрни ҳақида фикр билдириб ўтдилар. Шунингдек тадбирда 2-курс талабалари томонидан “Ўзбек тилим – миллатим ғурури” мавзусида саҳна кўринишини намойиш этилди. Унда 1980 йиллар акс эттирилган бўлиб, ўша даврда ўзбек тилига бўлган салбий муносабат томошабинлар учун муҳим ва қизиқарли маълумот сифатида гавдалантирилди. Мазкур кун муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан 21-октябрь куни талабалар ўртасида ўзбек тилида “Шеърлар” танлови эълон қилинган бўлиб, танлов ғолиблари 24 октябрь тадбир жараёнида жумладан, 1-ўрин 4-курс талабаси Ш.Халилов ва 2-ўрин 3-курс талабаси Ш.Акбаровлар кафедра томонидан муносиб тақдирланди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 180

МЎЪТАЗИЛА ФИРҚАСИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 23октябрькуни “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Тошпўлатов Абдурасул домланинг 4-Д гуруҳга “Мазҳаблар тарихи” фанидан “Мўътазила фирқаси” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Тошпўлатов Абдурасул домла талабаларга ўтган мавзулари айни бугунги кундаги долзарб мавзулардан бири бўлиб, уни талабаларга кенг ва батафсил етказиб берди. Ислом динида дастлаб пайдо бўлган фитналар ва улар ортидан юзага келган турли оқимлар ҳақида гапирар экан, у фирқалардини исломнинг асл моҳиятини тушунмасдан залолатга кетиб қолганлигига урғу берди. Бугунги кунда ислом шариатини ўз қаричлари билан ўлчаб, шу ўлчовлари асосида яшаётган кишилар ҳам, албатта, хатога йўл қўйишлари муқаррарлиги ҳақида талабаларга тушунтириб ўтди. Устоз талабаларга мўътазила эътиқодининг нақадар бузуқлиги ҳақида гапирар экан, ҳозирда ҳам мусулмонлар орасида фитна тарқатиб юрган мўътазила каби фирқалардан эҳтиёт бўлиш ҳақида таъкидлаб ўтди. Ўтилган мавзу ўта аҳамиятли ва долзарб аҳамиятга эга. Талабаларга мусулмонлар ҳеч қандай фитнага аралашмаслик кераклиги уқтирилди. Мавзуни тушунтириш жараёнида жамиятда учраб турган ҳаётий мисоллар келтирди. Шу билан бирга талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Азамов, кафедранинг катта ўқитувчилари Ф.Маманосиров, О.Ҳошимов, Р.Махсумхонов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси С.Жўраев, ўқув-услубий ишлари бўлим бошлиғи Ё.Бухарбаев қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси кабинет мудири Ю.Абдураҳимов 211

Талабалар «INNOWEEK» халқаро инновация ярмаркасида иштирок этди

Жорий йилнинг 22-26 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида халқаро инновация ярмаркаси ташкил этилиб, унда халқаро инновацион-инвестицион Форум ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан 2018 йил 23 октябрь куни «Ўзэкспомарказ»да мазкур ярмарканинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг фаол иштирокида ташкил этилган ушбу тадбирда “2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” мобайнида иқтисодиётнинг барча тармоқларида, ҳудудларда жорий этилган инновациялар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясининг мазмун-моҳиятини қатнашчиларга таништириш кўзда тутилган. 23 октябрь куни ўтказилаётган ярмаркада Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан ТИИ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш” бўлими услубчиси Ҳ.Юсупов, мураббийлар З.Бегматов, Э.Аҳматқулов бошчиликларида 1 ва 2-курс талабалари ҳам иштирок этдилар. Улар ушбу ярмаркада ташкил этилган ижтимоий, молия, илм соҳалари ва давлат бошқарувида илмий тадқиқотлар, инновацион ва ихтирочилик ғоялари, технологиялари ва лойиҳалари бўйича маълумотларга эга бўлиб, ўз билимларини бойитдилар. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 267